Адабиётлар рўйхати:
1. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва
тараққиёти кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1997, – 326-б.
2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2008, –176-б.
3. Ш. Мирзиёев. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Т.:
“Ўзбекистон”, 2016, – 488-б.
4. Жўраев Н. Янгиланишлар концепцияси: яратилиши, эволюцияси ва амалиёти. – Т. “ Маънавият”,
2002, – 80-б.
198 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
199
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
У. Юлдошев
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва
спорт университети таянч докторанти
Аннотация.
Мақолада давлат-хусусий шерикчилик орқали давлат ва хусусий компаниялар, банклар,
халқаро молия ташкилотлари ва бошқа институтлар ўртасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни
амалга ошириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси
келтириб ўтилган.
Калит сўзлар:
Давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ), бизнес, инвестиция лойиҳалари, хусусий сектор,
хусусий компаниялар, молиялаштириш
.
Аннотация.
В статье описан опыт развитых стран по реализации и реализации социально значимых
проектов между государственными и частными компаниями, банками, международными финансовыми
организациями и другими институтами на основе государственно-частного партнерства.
Ключевые слова:
Государственно-частное партнерство (ГЧП), бизнес, инвестиционная политика,
частный сектор, частные компании, финансирование.
Ўзбекистон Республикасида давлат ва бизнес ўртасидаги кенг кўламли шериклик, биринчи навбатда,
иқтисодиётнинг реал секторидаги муҳим соҳалардан: энергетика, темир йўл транспорти, автомобиль
йўллари, сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт, коммунал хўжаликларида амалга оширилади.
Кенг кўламли давлат-хусусий шерикчилиги ижтимоий хизматлар сектори соҳада, биринчи навбатда,
асосий қонуний ҳуқуқларни хусусий секторга бериш анъанага айланган инфратузилма соҳаларида ҳам
амалга оширилади.
Бугунги кунда давлат-хусусий шериклиги тушунчасига иқтисодчи олимлар турлича таърифлар билан
ягона фикр шаклланмаган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида”ги қонунда
қуйидагича таъриф берилган: Давлат-хусусий шериклиги – давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян
муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш
учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлигидир [1].
Бундан ташқари бир қанча хорижий олимлар давлат-хусусий шериклик иқтисодиётга
инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарни тақсимлаш мақсадида
давлат ва хусусий шерикни ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга эканлиги, инвестиция, инновация,
инфратузилмавий ва бошқа лойиҳа ҳамда дастурларни амалга ошириш учун муҳимлигини баён
қилганлар. В. Варнавский, А. Климeнко ва В. Королeв ҳаммуаллифлигидаги “Давлат-хусусий ҳамкорлиги.
Назария ва амалиёт” номли ўқув қўлланмасида “ДХШ – давлат ва жамоатчилик мулки объeктлари,
шунингдeк, кeнг доирадаги иқтисодий фаолият турларида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни
амалга ошириш мақсадида давлат ва жамоатчилик идоралари, муассаса ва корхоналари томонидан
ижро этилувчи ва кўрсатилувчи хизматларга нисбатан давлат ва хусусий сeктор ўртасидаги ўзаро
таъсирнинг юридик жиҳатдан мустаҳкамланган шаклини намоён этади” дeб таъкидлашади [2].
Давлат ва хусусий шерик – давлат ва хусусий компаниялар, банклар, халқаро молия ташкилотлари
ва бошқа институтлар ўртасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш мақсадидаги
институционал ва ташкиллаштирилган иттифоқлар мажмуасидир.
Давлат-хусусий шериклигининг институционал муҳити ҳамкорлик муносабатлари ривожланишида
нисбатан янги босқич ҳисобланади. Ривожланаётган шериклик, анъанавий муносабатлардан фарқли
ўлароқ, ўз базавий молиялаштириш моделларини, мулкчилик муносабатларини ва бошқарув усулларини
яратади. Бунда давлат капиталидан оқилона фойдаланиш ривожланган ҳамда ривожланаётган бозор
иқтисодиёти динамикаси қониқарли бўлишининг муқаррар шарти ҳисобланади.
Бошқа томондан, хусусий тадбиркорлик мобиллиги, ресурслардан юксак даражада самарали
фойдаланиши, инновацияга мойиллиги билан ажралиб туради. Давлат-хусусий шериклигининг турли
шакл ва усуллари чуқур ижтимоий ўзгариш ва тўнтарилишларсиз иккала мулкчилик шаклининг устун
томонларидан фойдаланиш имконини беради.
Давлат-хусусий шериклигининг мавжуд шаклларида мулкдор қонуний ҳуқуқларининг бир қисмини
хусусий секторга бериши, муҳим миллий объектлар эса давлат мулкида сақлаб қолиниши мумкин. Бунда
давлат ва бизнесдаги хўжалик шерикликнинг муносабатларини қуйидаги расмда кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |