Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


  Хорижий мамлакатларда кадастр юритиш тажрибалари



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#71418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Nishonboev kadastr

1.4. 
Хорижий мамлакатларда кадастр юритиш тажрибалари 
Кўпгина мамлакатлар иқтисодиёти ривожланишининг асосий 
омилларидан бири-уларда мавжуд табиий манъбалардан оқилона 
фойдаланишдир. Ер - ана шундай манбаларнинг асосийсидир. Ер ҳақидаги 
маълумотларлардан фойдаланиш унинг ҳосилдорлигини ошириш режасини 
тузишга, сўнгра, ер сифатини пасайиб кетишининг олдини олишга ёрдам 
беради. 
Ер манбаларидан фойдаланишнинг самарасини ошириш учун у ҳақда 
қуйидаги маълумотларни йиғиш мақсадга мувофиқдир. Аввало, ерга эгалик 
ҳуқуқи, ундан фойдаланиш ҳуқуқининг мавжудлиги, ер ва бошқа кўчмас 


- 9 - 
мулкнинг баҳоси, улардан олинадиган солиқ миқдори, ҳатто, ер ва кўчмас 
мулк жойлашган минтақанинг ривожланиш режасини тузиш-шулар 
жумласидандир. 
Ер ва бошқа кўчмас мулклар ҳақида кўплаб маълумотларни бир жойга 
йиғиш, уларни қайта ишлаш, сақлаш ва зарур бўлганда улардан фойдаланиш 
муаммоларини ечиш мақсадида ер ёки кўчмас мулк кадастри тизими 
тузилади. Ҳозирги замон кадастр тизими ҳар бир хорижий мамлакатда ўз 
хусусиятларига эга. 
Масалан, 
Францияни олиб кўрайлик. Мамлакатда ҳаммаси бўлиб 97 
млн. ер участкалари (парцеллалар) ва 37 минг хусусий уйлар, хонадонлар, 
дўкон, саноат корхоналарининг бинолари бор. Шунинг учун Францияда аввал 
солиқ миқдорини аниқлаш мақсадида солиқ (фискал) кадастри тузилган. 
Франция ер кадастрининг ҳозирги вазифалари қуйидагилардан иборат: 
кадастр планларини тузиш, ер участкаларига эгалик ҳуқуқини аниқлаш, 
уларнинг майдонларни ўлчаш, ерни ва бошқа кўчмас мулкни баҳолаш. 
Шуларни ҳисобга олган ҳолда солиқ миқдорини келтириб чиқариш. 
Кадастр фаолияти Тулуз шахрида жойлашган миллий кадастр ҳизмати 
томонидан, Париждаги Давлат кадастр ҳужжатлари ҳизмати идораси ва 
давлат департаментларида жойлашган минтақавий солиқ бошқармалари 
томонидан юритилади. 
Давлат кадастр ҳужжатлари хизмати идорасининг фаолияти эса кадастр 
планларини тузиш ва уларни сақлашдир. 
Минтақавий солиқ бошқармаси эса мавжуд маълумотларни янгилаб 
туриш, замон талабларига жавоб берадиган даражада сақлаш ва шу аснода 
кўчмас мулкни баҳолаш ва уларни солиққа тортишдан иборатдир. 
Ҳозирда Францияда ер кадастрининг автоматлаштирилган тизими ишлаб 
турибди. Тизимга 5 минтақавий ҳисоблаш маркази ва 306 маҳаллий кадастр 
бюроси киради. 


- 10 - 
Булар, солиқ бошқармаларини, ўзларининг маълумотлар банкидаги 
кадастрга доир сўнги маълумотлар билан таъминлайди. 
Умуман олганда, автоматлаштирилган тизимнинг асосий вазифаси, 
барча ер участкалари, кўчмас мулк объектлари ҳакидаги маълумотларни 
йиғиш, сақлаш, уни қайта ишлашдан иборатдир. 
Испанияда кадастр маълумотларини Испания кадастр маркази тузади. 
Марказнинг асосий вазифаси кадастр маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш
ва уларни янгилаб туришдан иборат. Кадастр ишларининг моҳияти, асосан, 
кадастр хариталарини аэрофото ва фотограмметрик тасвирлар асосида 
яратиш, ер участкалари (парцеллалар) нинг чегараларини аниқлаш, уларни 
рақамлаш, мулк баҳосини оширадиган омилларни аҳтариб топиб, уни 
асослашдан ташкил топади. 
Хариталарни чизиш, уларни янгилаб туриш ишларига хусусий 
фирмаларни жалб этиш яхши натижа берди. Агар кадастр тузишга 6 йил 
давомида давлат 1 млрд. АҚШ доллари сарфлаган бўлса, кейинги, 3 йил 
давомида кадастрдан келган даромад 2.5 млрд. АҚШ долларини ташкил 
этади.
Ҳозирда Испанияда 23 млн. кўчмас мулк бирлиги бўлса, шундан 20 
миллиони қишлоқ ҳўжалиги участкаларидир. Унинг 70 фойизга яқини 
янгиланган. 
Шаҳарсозлик кадастри ҳам тузилган. Ҳар бир кўчмас мулкка алоҳида 
ҳужжатлар жорий қилинган 
Унда, бинонинг фотографияси, майдони, неча қаватлилиги, ҳар бир 
қаватнинг чизмаси, хонадоннинг тавсифи, фойдаланилмайдиган майдон,
қачон қурилгани ва шунга ўхшаш бошқа иқтисодий маълумотлар 
келтирилган.
Ер кадастрида эса, ер участкасининг амалдаги чегараси, майдони, экин 
тури, ҳосилдорлиги кўрсатилган. Бир ер участкасининг кадастрини тузиш, 


- 11 - 
шаҳар шароитида 20 АҚШ долларини, экин майдони учун 9 долларни 
ташкил этади. Шундан харитани қайта тузишга 1.5 доллар сарфланган. 
Испания кадастр тизими уч босқичга эга. Биринчиси-кадастр маркази. У 
мамлакатдаги барча кадастр хизматларини бошқаради. Асосан кадастр 
моделини, меъёрий ҳужжатларни тайёрлайди. Иккинчи босқичда, 
провинциялардаги 
бошқармаларда 
кадастр 
марказидан 
олинган 
йўриқномаларда кўрсатилган вазифаларни қуйи ташкилотларда 
бажарилишини таъминлаш туради. Барча ишлар учунчи босқичда, яъни
муниципал кадастр бўлимларида бажарилади. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish