Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


  Кадастр ҳақида қисқача тарихий маълумотлар



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#71418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Nishonboev kadastr

1.3. 
Кадастр ҳақида қисқача тарихий маълумотлар 
Экин ерлари ҳакида маълумотларни тўплаш, ундан, асосан солиқ солиш 
мақсадида фойдаланиш тарихи беш минг йиллар нарига бориб тақалади. Бу
борада геодезия фанининг пайдо бўлиши тарихига мурожат қилишнинг ўзи 
кифоя. Китобларда ёзилишича, қадимги миср давлатида Нил дарёси тошиб 
кетиб, атрофидаги экин майдонларини ишғол этгани ҳақида маълумотлар бор. 
Сув ўзанига қайтганда эса, сув тошқинидан зарар кўриб, деярли текис бўлиб 
кетган ерларни ўз эгаларига ажратиб бериш муаммоси туғилган. Улар ердан 
фойдалангани учун солиқлар тўлаган. 
Ким қанча солиқ тўлашини мутахассислар аниқлашган. Кўп ҳолларда 
солиқ экин майдонларининг миқдорига боғлиқ бўлган. 
Қадимда ҳам, ўрта асрларда ҳам, барча мамлакатларда экин 
майдонларига солиқ солиш одат тусига кирган. Зеро, давлат қудрати 
солиқниниг миқдорига боғлиқ. Ишни бажариш учун эса, экин майдонлари 
ўлчанган, ҳисобга олинган.
Эрамиздан олдинги 1000-йилларда Тигр ва Евфрат оралиғидаги 
мамлакатларда ерга кўчмас мулк сифатида солиқ солингани маълум. 
Рум кадастри ҳақидаги маълумотлар эрамиздан олдинги V -асрларга 
мансуб. 
Англияда ер солиғи 991 йилдан бошлаб жорий этилган. 1066 йилдан эса 
кадастр юритилган. 
Францияда биринчи кадастр "Ҳисоб-китоби" 1269 йилдан бошлаб 
ёзилган.
Амир Темурнинг "Темур тузуклари" китобида келтирилишича, ер
майдонининг миқдори, ундан олинадиган ҳосил-солиқ миқдорини 
белгилаган. " ... ҳисобга олинган экин ерлари биринчи, иккинчи ва учинчи 
жариб (бир жариб 958 кв. метрга тенг) экин ер қилиб ажратсинлар. Биринчи 
жарибдан олинган ҳосилнинг уч харвори (бир ҳарвор 300 кг га яқин), иккинчи 
жарибдан олинганнинг – икки харвори, учинчи жарибдан олинганнинг бир 


- 8 - 
харворини йиғиб олсинлар. Бунинг ярмини буғдой, ярмини арпа ҳисоблаб, 
бўлиб, иккисини деҳқонга қолдириб, бирини олсинлар. Агар райъят бу 
йўсинда солиқ тўлашга рози бўлмаса, у ҳолда бир ҳарвор буғдойига беш 
мисқол (бир мисқол 4,8 граммга тенг) кумуш, бир ҳарвор арпасига икки ярим 
мисқол кумуш миқдорида нарх қўйсинлар. Шулардан бошқа қўшимча тарзда, 
улардан ҳеч қандай олиқ - солиқ талаб қилмасинлар "- деб ёзилган. 
Юқорида келтирилган ишларни аниқ ва тўғри бажариш учун, албатта, 
экин ерлари ўлчанган. Ҳосили ҳисобга олинган. Агарда нотўғри маълумотлар 
йиғилган бўлса, ҳизматчилар жазоланган. Ўлчаш натижаларини махсус 
давлат даромадлари ва ерлари билан шуғулланувчи олий мансабдорлардан 
иборат ҳайъат – ҳолиса, деб аталуви ҳайъат текширган. Холиса эгасиз қолган 
ерларни обод қилишга ҳам ёрдам берган.
Америка Қўшма Штатларида кадастрни жорий қилиш 1785 йилдан 
бошланган. Давлат қарамоғидаги геодезия ҳизмати, ерларнинг чегарасини, 
майдонларини, унда қурилган биноларнинг ўлчамларини, ҳажмини аниқлаш 
билан шуғулланган бўлса, ҳуқуқшунослар эса ер ва кўчмас мулк эгаларининг 
мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини аниқлашган. Барча ҳужжатлар махсус мулкий 
китобларда қайд этилиб суд идораларида сақланган. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish