Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#71418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47
Bog'liq
Nishonboev kadastr

Финляндия кадастр хизмати ҳам рақамли хариталардан фойдаланиш 
асосида тузилган. Мамлакатда кадастр борасида янги услубни қўллаш асосий 
вазифа қилиб қўйилган. Бу услуб нисбати 1:5000 бўлган. 
ортофотохариталардан фойдаланишдир. Бундай хариталарда жойнинг 
одатдаги тафсилотлари ифодланиб қолмасдан, унда кадастрга хос ва мос 
барча маълумотлар берилади. 
Америка Қўшма штатларида жорий қилинган кадастр тизимининг 
бошқа мамлакатларда қабул қилинган кадастр тизимидан асосий фарқлари 
қуйидагилардан иборат: 
-
мамлакатдаги мавжуд ерларнинг ҳуқуқий баёни, уларнинг чегаралари, 
ер участкаларининг баёни давлат геодезик координаталар тизими асосида 
олиб борилади; 
-
ҳар бир кўчмас мулкнинг бозор баҳоси, унинг қачон, қаерда, ким 
томонидан баҳолангнлиги, аввал ким томонидан, қанчага сотиб олингани, 
аренда баҳоси кўрсатилади; 
-
мулкий солиққа тортиладиган кўчмас мулкларнинг қаерда, қанча 
борлиги, солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг манзилгоҳи, 
солиқ миқдори каби ахборотлар берилади;


- 15 - 
-
ер участкаларининг тавсиви, уларда бошқа бино ёки иншоотларнинг 
мавжудлиги, табиий тавсифлар, мулкнинг қаерда жойлашганлиги, бордию 
агар ер дехқончиликка мўлжалланган бўлса, бир неча йилдаги ҳосилдорлик, 
агар у бино ёки иншоот бўлса, унда қурилиш ҳақида барча маълумотлар, 
емирилиш даражаси ва х.к. барча ишлар юқори даражада-компьютерларда 
бажарилади;
-
мамлакат ҳудудидаги табиий манбаларга кадастр тузилган. Кўпгина 
штатларнинг ҳудудлари инфрақизил ва қора-оқ тасмаларда расми олиниб 
замонавий рангли ҳариталар тузилган. Ортофотога катта ахамият 
берилмоқда. 
Сўнгги ўн йилликларда кўпгина мамлакатлардаги каби 
Россияда ҳам ер 
ва бошқа кўчмас мулклар ҳакида жуда кўп маьлумотлар тўпланган ва
истимолчилар ҳам кундан-кунга кўпаяпти. 
Кўчмас мулкка бўлган муносабатларни қуйидаги ҳолатларда кўриш 
мумкин 
-
ер ва бошқа кўчмас мулк эгаларининг эгалик вақтидаги ва мулкнинг 
бошқа бировга ўтганлиги муносабати билан зарур бўлган мулкий ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш ; 
-
кўчмас мулк баҳосининг узлуксиз ўзгариб туриши, улар ҳақидаги 
маълумотларнинг солиқ идораларига ва бошқа идораларга ниҳоятда 
зарурлиги:
-
ер ҳақидаги маьлумотларнинг жисмоний шаҳслардан тортиб, то маьсул 
муассасаларгача бўлган янги турдаги истимолчиларининг пайдо бўлганлиги, 
гаровга қарз берадиган банкларнинг мавжудлиги; 
-
атроф-муҳитнинг кундан-кунга ёмонлашиб бориши туфайли 
заҳиралардан тўғри фойдаланишда: 
-
ҳудудий 
режалаштириш 
ва 
минтақаларни 
ҳар 
томонлама 
ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишга бўлган эътиборнинг 
ошганлиги; 


- 16 - 
-
шаҳар ҳудудларининг қишлоқ хўжалигида ва ўрмончиликда 
фойдаланиладиган ерларга аёвсиз бостириб кириши. 
Келтирилган омиллар туфайли Россияда кадастр тузишга бўлган ҳаракат 
ҳар қачонгидан ошди. 
Шу боис, у ерда Ер кадастри тизими ишлаб чиқилди. Тизим уч бўлимдан 
иборат бўлиб техник, ташкилий ва махсус масалаларни ўз ичига олади. 
Техник масалаларга, кадастр маълумотларнинг стандартини ишлаб 
чиқиш, геодезик таянч тармоғини барпо этиш, намунавий хариталар 
тайерлаш, кадастр хариталар тузишнинг андозалари ва уларни юритиш, 
кўчмас мулкларни ва улар жойлашган ерларнинг кодларини ишлаб чиқиш, 
улар орасидаги боғликликни таъминлаш каби масалалар киради. 
Ташкилий масалаларга эса, маълумотларни ташкил қилиш стандартини, 
маълумотлар ва уларнинг оқиб келиши жараёнининг стандартларини, кадастр 
тизимини кўп поғанали ва кўп босқичли тарзда ишлаб чиқиш, бошқарувни 
ташкил этиш ва уни тарқатиб юбориш, бошқа тузулмалар билан алоқа 
қилишни, мувофиқлаштириш ишларини ва ёрдам усулларини ишлаб чиқиш 
киради. 
Маҳсус масалаларга, кадастрдан фойдаланувчиларнинг имкон борича 
уларнинг талабларини олдиндан ҳисобга олиб, чора-тадбирлар кўриш, 
кадастрни бошқарувдаги муаммоларни ҳал қилишга олдиндан тайёргарлик 
кўриш, маблағ билан таьминлаш масаласини ҳал этиш, кадастрнинг ҳуқуқий 
меьёрини ислоҳ қилиш, малакали мутаҳассисларни жалб қилиш, сиёсий 
ташкилотлар томонидан ёрдам бўлишини таьминлаш киради. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish