Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


Ерларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#71418
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47
Bog'liq
Nishonboev kadastr

6.9. Ерларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари 
Ҳар бир мамлакат ўзининг истиқболий режаларини амалга оширар экан, 
авваламбор ўз мамлакати ҳудудида, қўшни мамлакатлар, қолаверса, дунё 
миқёсида ташқи табиий муҳитнинг ёмонлашувига йўл қўймаслиги талаб 
қилинади. Ундан ташқари, ҳар бир мамлакат ўз ҳудудидаги экин майдонлари, 
у қишлоқ хўжалигига, саноат корхоналари, шаҳар, транспорт, давлат 
заҳирасига ёки бошқа турдаги бошқарув идораларига тааллуқли ерлар 
бўлишидан қатъий назар, давлат томонидан муҳофаза қилинади. 
Ўзбекистон Республикасининг ерлари Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси, Ер кодекси ва бошқа бир қатор қонунлар томонидан 
муҳофаза қилиниши кафолатланган. 
Аслида, ер кадастри таркибини ташкил этувчи рўйхатда ерни ташқи 
табиий муҳит таъсиридан сақлаш масалалари ҳам жой олиши керак. 
Ваҳоланки, ҳозирда тузилаётган ер кадастри таркибида бундай муаммо 
тўлиқлигича ўз ифодасини топмаган. Шу боис, ердан фойдаланиш жараёнида, 
ёки ерга бирор саноат корхонаси қуриш кўзда тутилганда, ўша ерни муҳофаза 
қилиш учун қанча маблағ сарф бўлишини аниқлаш қийин. Айниқса, ер 


- 72 - 
амалиётига чет эл инвестрлари таклиф қилинганда ушбу масала яна ҳам 
чигаллашади. Гап шундаки, инвестиция таркибида ерни муҳофаза қилиш 
учун анча валюта ажратиш зарурлиги масаласи кўндаланг бўлади. 
Кўпгина мамлакатларнинг шу соҳада олиб бораётган ишлари шуни 
кўрсатадики, умуман табиатни, унинг бир бўлаги сифатида таърифланаётган 
ерни, муҳофаза қилиш мақсадида чет эл инвесторлари фақат ерни улар сотиб 
олгангача ёки ижарага олгангача етказилган экологик зарарни қопламоқни 
ўзларига эп кўрмоқдалар. Ваҳоланки, ерни истиқболий ривожлантириш 
жараёнида юзага келиши мумкин бўлган зарарни ҳисобга олмаяптилар. 
+ишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантриш мақсадларида кўпдан-
кўп майда объектларнинг қурилиши таъсирида, ерга маълум даражада босим 
ўтказилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалигидан келадиган фойдани 
кўпайтириш мақсадида, янги аҳоли пунктларининг қурилиши, уларни 
муҳандислик коммуникациялари билан таъминлашга доир объектларнинг 
кўплиги, экин майдонларининг ишга ноқобиллигини оширишга, экологик 
муҳитни ёмонлашувига олиб келмоқда. Гарчанд, юқорида келтирганимиздек, 
ерлар давлат томонидан муҳофаза қилиниши зарурлиги ҳуқуқий асосга эга 
бўлсада, кўпинча, ушбу йўналишда пайдо бўлаётган муаммолар оқилона ҳал 
қилинаяпти деб, бўлмайди. Ваҳоланки, муаммони ечишда илмий ва амалий 
жиҳатдан, иқтисодий, ҳуқуқий нуқтаи назардан ёндошилса, нафақат қишлоқ 
хўжалиги инфратузилмасининг ривожланиши, балки экологик вазият, ер 
муҳофазаси ҳам ўзининг ижобий ечимини топади. 
+урилиш мақсадларида ер ажратилганда унинг келгусида экологик 
жиҳатдан қай даражада ўзгаришини олдиндан баҳолаш учун кадастр таркиби 
маълумотлар билан таъминланади. Ер куррасининг бирор-бир нуқтасида 
экологик ўзгаришни ҳартомонлама тўғри ўрганиш, атроф-муҳитнинг ўша 
жойга таъсирини аниқлаш мақсадида муайян минтақа тубдан таҳлил 
қилинади. Ушбу ишни бажариш учун Географик маълумотлар тизими (ГМТ) 
қўлланилади. 


- 73 - 
Географик маълумотлар тизими деб, ер куррсаининг муайян минтақасига 
доир маълумотларни йиғиш, сақлаш, текшириш, ўзгартириш, қайта ишлов 
бериш, таҳлил қилиш ва лозим бўлганда такрорлаш мақсадларида барпо 
этилган компьютерлашган тизимга айтилади. 
Таъкидлаш керакки, ГМТ иши, ундаги маълумотларнинг қай даражада 
аниқ ва сифатли қилиб тўпланганига боғлиқ бўлади. 
ГМТ дан олинган маълумотлар ерни, минтақани ҳуқуқий жиҳатдан 
муҳофаза қилишда қўл келади. 
Ундан ташқари, кадастр маълумотлари, Географик маълумотлар тизими, 
асосан ердан оқилона фойдаланиш, уни бутунлай ёки қисман яроқсиз бўлиб 
қолишдан сақлаш лойиҳаларини тузишга ёрдам беради. 
+олаверса, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ердан 
вақтинча фойдаланиши кадастр маълумотларида берилиши керак. Зеро, ушбу 
бошқарув тизимига кирувчилар ердан вақтинча фойдаланиб, масалан, ердан 
тупроқ, қум, тош ва шунга ўхшаш қурилиш ашъёларини ўзлаштириб, жойни, 
ҳудудни, ерни яроқсиз ҳолга келтиришлари мумкин. Ҳуқуқий ҳужжатларда 
таъкидланишича, улар ердан фойдаланиб бўлганларидан кейин, ўз бошқарув 
идоралари ҳисобидан жойни экин экилиши мумкин бўладиган даражада 
тайёрлаб беришлари тақозо этилади. 
+ишлоқ хўжалиги бошқаруви ўз мақсадларида ердан фойдаланилганда 
уни ҳар томонлама муҳофаза қилиниши керак. Бунинг учун замонавий 
агротехника қоидаларига, чунончи, ер участкалари паспортларини тузиш, 
ерни алмашлаб экиш, тупроқ харитасини мукаммал ўрганиб, ундан келиб 
чиқадиган чора-тадбирларга, ва бошқа талабларга амал қилишлари зарур. 
қишлоқ хўжалиги ерларидан саноат ва қурилиш объектлари учун қисман 
ер ажратиладиган ҳолларда, айниқса, саноат ва қурилиш объектларининг 
талабларидан келиб чиқадиган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ерни 
муҳофаза қилиш тамойилларини ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ этиш керак.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish