3
Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг 2017 йил 30 ноябрдаги 877-сонли буйруғи билан тасдиқланган
ўқув режа ва дастур асосида тайѐрланди.
Тузувчи:
Б.Супиева
-
Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги
ХТХҚТУМОҲМ, ―Тил ва адабиѐт
таълими‖ кафедраси катта ўқитувчиси
Тақризчилар:
Ш.Эргашева
Ф.Толипова
Д.Салиҳова
Г.Нажмиддинова
-
Низомий
номидаги
ТДПУ
ҳузуридаги ХТХҚТУМОҲМ, ―Тил ва
адабиѐт таълими‖ кафедраси мудири,
ф.ф.н.
- Республика таълим маркази давлат
(ўзбек)
тили фани методисти
-
Шайхонтоҳур тумани 144 –мактаб
ўзбек тили фани ўқитувчиси
- Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги
Бухоро вилояти ХТХҚТУМОҲМ, ―Тил
ва адабиѐт таълими‖ кафедраси катта
ўқитувчиси
Ўқув
-услубий мажмуа
Тошкент давлат педагогика университети
Кэнгашининг 2017 йил « » даги -сонли қарори билан маъқулланган
.
6
Кириш
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кэнг кўламли
ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик
ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикэнглик муҳитини
таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди. Айниқса, ―Давлат тили ҳақида‖ги
Қонун ва истиқлол туфайли ўзбек
тилининг нуфузи тикланди, унинг
ривожланиши учун кэнг уфқлар очилди. Она тилимиз республикамизда
нафақат муомала, алоқа воситаси, балки илмий, бадиий, расмий тил сифатида
ҳам кэнг миқѐсда қўллана бошланди. Ўзбек тилини ўрганиш, ўқиш-ўқитиш,
илмий, бадиий асарларни, ўқув адабиѐтларни ўзбек
тилида чоп этиш кэнг
йўлга қўйилди. Қисқа қилиб айтганда, она тилимиз ―Мустақил
давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, Конституцияси қаторида
турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсолларидан
бири‖га айланди.
Янги шароитлардан келиб чиқиб, «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури», 2017-2021- йилларга мўлжалланган
―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси‖, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Педагог кадрларни
тайѐрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг узлуксизлиги ва
изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш,
давлат
таълим
стандартларини
компетенциявий
ѐндашув
асосида
такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг
янги авлодини ишлаб
чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш, мактабгача таълим муассасалари фаолияти
самарадорлигини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий
таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирларини
амалга ошириш ҳамда педагог ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тақозо этади.
Кадрларни қайта тайѐрлаш ва малакасини
ошириш тизими миллий
таълим
моделининг
муҳим
таркибий
қисми
сифатида
таълим
муассасаларининг
раҳбар
ва
педагог
кадрлари
томонидан
янги
маълумотларни,
янги
билим,
кўникма,
малака
ва
касбий
компетенцияларларини оширишнинг бош манбаи ҳисобланади, шунинг учун
ҳам, айнан мазкур тизим, маълум маънода,
таълим тизими ходимларининг
соҳада амалга оширилаѐтган модернизация жараѐнларига тайѐрлиги учун
масъул ва шу боис унга алоҳида эътибор қаратилмокда.