Сирдарё вилояти халқ таълими тизими ходимларига иншо ёздириш ТАРТИБИ
Иншо фан методистлари, мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳамда барча ўқитувчилар томонидан ёзилади.
Иншо ёзишдан мақсад: тизим ходимларини ижодкорликка, янгиликларга ва ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундашдан иборат.
Иншолар иншо ёзувчига қулай бўлган тилда ёзилиши мумкин.
Барча иншолар қўлда ёзилади ва ҳажми 3 бетдан ошмаслиги лозим.
Иншо ёзиш учун директорларга Вилоят халқ таълими бошқармаси (ВХТБ), фан методистларига туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари (ТХТБ) томонидан, директор ўринбосари ва ўқитувчиларга мактаб раҳбарияти томонидан ташкилот муҳри босилган ва степлер билан тикилган 3 тадан А4 ўлчамдаги оқ қоғоз тарқатилади ва уларнинг орқасига ёзилмайди.
Қоғозларнинг юқори қисмига иншо ёзувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми (тўлиқ), лавозими, тумани (шаҳари), мактаб рақами ёзилиши ва иншонинг охирида имзо қўйилиши шарт.
Фан методистлари ва директорлар иншони битта аудиторияга йиғилган ҳолда ёзишади ҳамда иншо ёзиш вақти ва жойи ВХТБ томонидан қўшимча маълум қилинади.
Директор ўринбосарлари ва барча ўқитувчилар (жумладан, ўриндош ўқитувчилар ўриндошлигини кўрсатган ҳолда) ўзлари фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларида жорий йил 10-12 октябрь кунлари дарсдан кейинги вақтларда мактаб директори назоратида ёзишади ва мактаб директорига топширишади.
Мактаб раҳбарияти бирон фандан дарс беришидан қатъий назар фақатгина асосий лавозими бўйича иншо ёзишлари лозим.
Мактаб раҳбарлари иловадагижадвални тўлдиради, имзо ва муҳр қўйишади ҳамда директор ўринбосарлари ва барча ўқитувчилар томонидан тарқатилган қоғозларга ёзилган иншоларни тўплаган ҳолда ҳужжатлар йиғма жилдига жойлаштириб, 2019 йил 14 октябрь соат 10:00 гача ТХТБ мудирларига топширишади.
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари 2019 йил 14 октябрь соат 15:00 гача ҳар бир мактаб ва халқ таълими бўлими фан методистларининг иншоларини Вилоят халқ таълими бошқармаси Методик хизмат бўлими бошлиғи (М.Қамбаров)га рўйхат асосида топширишлари лозим.
I. Фан методистлари
Иншо мавзуси: ______________ (фанлар йўналиши) бўйича ҳудудда (вилоят ёки туман (шаҳар) да) таълим сифатини ошириш.
Иншо 3 қисмдан иборат бўлиши зарур:
1-қисм: Ўз фаолиятим давомида (муддати кўрсатилади) ______________ (фанлар йўналиши) бўйича умумтаълим муассасаларида таълим сифатини ошириш борасида амалга оширган ишларим.
2-қисм: ______________ (фанлар йўналиши) бўйича умумтаълим муассасаларида таълим сифатини ошириш бўйича бугунги кунда мавжуд муаммолар.
3-қисм: ______________ (фанлар йўналиши) бўйича умумтаълим муассасаларида таълим сифатини ошириш истиқбол режаларим.
II. Мактаб директорлари Иншо мавзуси: Мактабда таълим сифатини ошириш бўйича истиқбол режаларим.
Иншо 3 қисмдан иборат бўлиши зарур:
1-қисм: Директор бўлиб тайинлангандан бугунги қадар мактабда таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширган ишларим.
2-қисм: Мактабда таълим сифатини ошириш бўйича бугунги кунда мавжуд муаммолар.
3-қисм: Мактабда жорий ўқув йилида таълим сифатини ошириш бўйича истиқбол режаларим.
III. Мактаб директорининг ўринбосарлари Иншо мавзуси: Мактабда таълим-тарбия сифатини ошириш: мавжуд ҳолат ва келгуси режаларим.
Иншо 3 қисмдан иборат бўлиши зарур:
1-қисм: Лавозим вазифаларим (энг асосий йўналишлари).
2-қисм: Мактабимизда таълим-тарбия сифатини ошириш борасида мавжуд муаммолар (ўз йўналиши бўйича).
3-қисм: Мактабда жорий ўқув йилида таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича келгуси вазифаларим (ўз йўналиши бўйича).
IV. Ўқитувчилар Иншо мавзуси: ______________ (дарс берадиган фан номи) фани бўйича ўқувчиларга сифатли таълим бериш: ҳолат, муаммо ва ечимлар.
Иншо 3 қисмдан иборат бўлиши зарур:
1-қисм: ______________ фани бўйича ўқувчиларга сифатли таълим беришда педагог маҳорати ва унинг вазифалари (билиши лозим бўлган асосий йўналишлар).
2-қисм: ______________ фани бўйича ўқувчиларга сифатли таълим беришни таъминлаш бўйича бугунги кунда мактабда ва ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятидаги мавжуд муаммолар.
3-қисм: ______________ фани бўйича ўқувчиларга сифатли таълим бериш юзасидан истиқбол режаларим.
Изоҳ: Иншоларни ёзиш учун 3 соатгача вақт берилиши мақсадга мувофиқ (ёзишни тугатмаганларга қўшимча 1 соат вақт берилиши ҳам мумкин).