Патологик


Касаллик этиологияси хақида тасаввурларни тараққий этиши



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

 
Касаллик этиологияси хақида тасаввурларни тараққий этиши. 
 
Касалликнинг сабаби хақидаги масала, тиббиётнинг бош ва асосий 
масалаларидан бири хисобланади. Касалликнинг сабабини билган ҳолда, касалга 
илмий асосланган даволаш – профилактика ёрдамини кўрсатиш осонлашади. 
Мана шунинг учун врачлар ўтган замонларда бу масала билан қизиқдилар ва 
ҳозир ҳам уни диққат билан ўрганмоқдалар. Олимларнинг касалликнинг 
сабаблари ҳақидаги фикрлари ҳар хил тарихий даврларда ўзгариб борган. Бу 
фикрлар фан тараққиётига, фалсафий ва диний қарашларга, ўша замонлардаги 
хукумрон ижтимоий муҳитга бевосита боғлиқ бўлган. Касаллик ҳақидаги 
тасаввурларни тарихий ва хронологик саналар ҳамда илмий аҳамияти нуқтаи 
назаридан икки даврга: 
1.
 
Илм – фан пайдо бўлишдан аввалги. 
2.
 
Илмий асосланган даврларга бўлиш мумкин. 
Илмий маълумотларга асосланмаган давр қадимги дунёдан то XIX - асргача 
бўлган узоқ тарихий даврларни ўз ичига олади. Бу даврда врачларда касалликни 
сабаби ҳақида мистик (тасаввурга асосланган) дунё қарашлар хукумронлик қилар 
эди. Касаллик инсон танасига моддий бўлмаган, табиатда учрамайдиган кучларни 
таъсирида (шайтон ёки жинни танага киришидан) пайдо бўлади деган хато 
фикрлар мавжуд эди. Бу қарашларни шубҳасиз бемаънилиги кўриниб турибди. 
Объектив борлиқда мавжуд бўлмаган сабаблар касаллик келтириб чиқариши 
мумкин эмас.
XIX - асрга келиб, касалликнинг сабабларини илмий тушунтиришга 
уринишлар бошланди. Шу даврга келиб кишилик жамиятининг тараққиётида 
табиатшунослик ва жамиятшунослик фанлари пайдо бўлди. Бу фанларга табиат, 
жамият, онг тўғрисидаги фалсафий таълимот хукумронлик қила бошлади. Бу 
таълимот жараёнлар, ходисалар орасида ҳар томонлама объектив ўзаро алоқа 
мавжудлиги, сабабга боғлиқлигини тарғибот қилар эди. Бу детерминизм 
таълимотидир (determinare – белгиламоқ демакдир). 
Шу таълимот асосида ва XIX - асрнинг иккинчи ярмида бактериология 
фанининг гуркираб ривожланиши натижасида тиббиёт тарихида касаллик 
сабабини илк бор материал мухит – микроб билан боғлиқ деб қарала бошланди. 
Олимлар ва амалий врачларни ҳар бир касал организмда микробларни 
излаш ва топиш нияти нисбатан қисқа тарихий давр ичида сил, вабо, тоун (чума), 
ичбуруғ, кўк йутал ва бошқа кенг тарқалган юқумли касалликларнинг 
қўзғатувчиларини кашф қилишга олиб келди. Ҳозирги замон тиббиёти 
батериология фанининг асосчиларни: С.Л.Пастерни, Р.Кохни ва бошқаларни 
миннаддорчилик билан хотирлайди. 
Бу олимлар инсоният бахт – саодати, манфаати йўлида хақиқатда 
қахрамонона иш қилишган. Илмий ва амалий тиббиётда касалликни сабабчиси 
микроблар эканини исботлаш жуда катта ижобий роль ўйнайди. Илк бор 
хиқиқатда мавжуд сабаб билан боғлиқ бўлган касалликни аниқ бир мақсадга 
қаратилган даволаш ва олдини олиш имкониятлари пайдо бўлади.
Бактерилогия фани бўйича ўтказилган илмий – амалий тадқиқотларнинг 
натижасини умумлаштириб монокаузализм (грекча monos – ягона сўзини, лотинча 


29 
causalis – сабаб билан қўшилиши) таълимоти пайдо бўлди. Монокаузализмни 
асосий қоидаларини қисқача қуйидагича ифода этиш мумкин:
Ҳамма касалликларни сабабчиси микроблардир. Қанча микроблар мавжуд 
бўлса, шунча касалликлар ҳам бор. Касалликни сабаби ҳақидаги бундай қараш 
якка сабабга мос касаллик пайдо бўлиш ҳақидаги назарияни пайдо бўлишига олиб 
келди. 
Касаллик пайдо бўлиши учун организмга микробни кириши етарлидир, демак 
сабаб муқаррар равишда ўзини оқибатига – касалликка олиб келади.
Микроблар организмнинг орган ва системаларининг ҳужайраларини 
шикастловчи сабаб хисобланади.
Монокаузализм тарафдорларининг фикрларини К.Генле – Кох тириадаси 
шаклида аниқ ифодалаб берди: 
1.Қандайдир касаллкикни чақирувчи микроорганизм фақат шу касалликда 
учратилади ва соғ инсонларда ҳам, бошқа касалликлар билан касалланганларда 
ҳам учрамайди; 
2.Микроорганизм тоза культура ҳолида ажратиб олиниши шарт;
3.Тоза культура шаклидаги микроорганизм контроль экспериментларда 
қайси касалликни қўзғатувчиси деб тахмин қилинаётган бўлса, шу касалликни 
пайдо қилиши керак.
Касалликни сабабчиси микроб эканлигини аниқлаш, шубҳасиз тиббёт 
илмининг ва амалиётининг жуда катта ютуғидир. Монокаузализм қоидаларига 
ижобий уринли баҳо бериб, унинг нотўғри, хато даъволарини ҳам эсдан чиқариш 
мумкин эмас. 
Бу назарияни танқидий нуқтаи назардан таҳлил қилиш керак. Энг аввал 
шуни эслаш лозимки, монокаузализмни услубий асоси механик детерминизм 
хисобланади. Бу оқим уша даврларда табиатшунослик фанлари, тиббиёт ва 
биологияда кенг тарқалган эди. Механик детерминизм сабаб – оқибат 
муносабатларини миқдор нуқтаи назардан баҳолар эди ва сабаб шубҳасиз ўзини 
оқибатига айланади деган хато даъвони илгари сурар эди. Шу сабабдан 
микробларни организмга тушишидан шубҳасиз касаллик пайдо бўлиши ҳақидаги 
монокаузалистлар фикрлари хатодир. Монокаузалистлар касаллик пайдо 
бўлишининг қуйидаги содда формуласини таклиф қилишган: микроб – организм – 
касаллик. Аслида бўлса, микробни организмга кириши ҳамма вақт касалликка 
олиб келавермайди. Амалий соғлом одам организмида юзлаб ҳар хил микроблар 
ва вируслар борлиги аниқланган.
Монокаузалистларнинг касалликни сабаби фақат микроблардир деб қилган 
даъволар хатодир. Уларнинг фикрича қанча микроблар бўлса, шунча касаллик ҳам 
мавжуддир. Амалда бўлса, касалликнинг сабаби ташқи муҳитнинг бошқа 
омиллари: физик, кимёвий, механик, психик ва бошқалар ҳам бўлиши мумкин. 
Ташқи омилга ортиқча баҳо бериш ва организмнинг ўзини аҳамиятини, уни 
қаршилик қилиш қобилиятини, касаллик пайдо бўлишидаги организмнинг ҳимоя 
–мослашув имкониятларини бутунлай инкор этиш (ички муҳит) танқид қилишга 
арзимайди. Монокаузалистларни қўпол хатоларидан бири ташқи муҳит билан 
бутун организмни бирлигини инкор қилишдир. 
Монокаузалистлар организм билан касаллик сабаби ўртасида ўзаро таъсир 
содир бўлаётгандаги мураккаб, аниқ шароитларни эътиборга олмайдилар. 


30 
Ҳозирги вақтда чиндан ҳам аниқланишича, сабабият деб сабаб ва оқибатни ўзаро 
жуда кучли таъсири тушунилади. Бундай ўзаро таъсирнинг натижаси ҳар хил 
бўлиши мумкин, баъзи ҳолларда касаллик пайдо бўлади, бошқа ҳолларда аксинча 
касаллик кузатилмкайди. Бундан ташқари ҳар хил одамлар организмига бир 
турдаги патоген микробларни тушишидан баъзилар касални оғир шакли билан 
оғриши ва ўлиши, иккинчиларини ўртача оғриши, учунчиларини енгил шаклда 
касалланиши ва тўртинчиларини умуман касалланмаслиги кузатилади. Ҳар хил 
организмлар бир турли патоген микробларга турлича реакцияси касаллик пайдо 
бўлишида организмни реактивлигининг аҳамияти борлигини исботлайди.
Монокаузализмнинг асосий даъволарини фош қилувчи фактлар (далиллар) 
бу назария зафарининг энг авжидаёқ таърифлаб берилди. Аммо бунга унча 
жиддий эътибор берилмади, чунки бактериологияни амалий муваффақиятлари 
жуда асосли эди. Шу орада янги далил фактларни тўпланиши давом этди ва 
нихоят бактерия ташувчанлик ва иммунитет ходисаларини кашф этилиши 
монокаузалистларни қарашларига ҳал қилувчи зарба берди. 
Шундай қилиб, XIX – асрнинг охири XX – аср бошларида монокаузализм 
йўналиши инқирозга юз тутган вақтда, кондиционализм деб номланган янги 
(лотинча 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish