34
7.Касалликни пайдо бўлиши ва ривожланишида сабаб, шароит ва организм
ўртасидаги алоқалар маълум қонуниятларга бўйсунади, бундан чиқадики,
уларни илмий жихатдан олдиндан башорат қилиш мумкин.
Бу каслликни диагностикасида, даволашда ва
профилактикасда катта
аҳамиятга эга.
Шу сабабли касалликлар этиологиясини ўрганганда сабабни,
шароитни ва организмни шу омил таъсир қилган вақтдаги ҳолати катта аҳамиятга
эга эканлигини эсда тутиш керак, шунинг учун бу муаммога ёндошиш ҳар
томонлама (комплекс) бўлиши лозим. Демак, касалликни сабаби деганда шундай
таъсир тушуниладики, унинг таъсирида касллик чақирилади ва
унга махсуслик
бағишланади, бу сабабсиз ҳеч қандай шароитда шу касаллик содир бўлмайди.
Касалликни ташқи сабабларини: механик, физик, кимёвий, биологик, руҳий
ва ижтимоий; ҳамда ички сабабларини – ирсий, конститутция, ёш, жинс кабилар
ажратилади. Аммо сабабларни бундай фарқлаш шартлидир. Ички сабаблар
ривожланиш жараёнида ташқи муҳит билан мустахкам ўзаро муносабат
натижасида юзага келади.
Шароит касаллик чақирмайдиган омиллар бўлиб, уни пайдо бўлиши ва
ривожланишига таъсир кўрсатади. Ташқи муҳитни ёки
организмни ички
муҳитининг шароитлари касаллик пайдо бўлишига ёки кўмаклашади ёки
тўсқинлик қилади. Касаллик пайдо бўлишига кўмаклашувчи ташқи шароитларга
организмни қаршилик қилиш қобилиятини пасайтирувчи ҳамма омиллар:
овқатланишни бузилиши, очлик, чарчашлик (жисмоний ва рухий), маишатда ва
корхонадаги тез-тез содир бўлувчи салбий эмоция (ҳаяжонланиш),
касал
болаларни ёмон парвариш қилиш кабилар киради.
Касаллик пайдо бўлишига кўмаклашувчи ички шароитларга касалликка
ирсий мойиллик, патологик коститутция, гўдаклик ёки қарилик ёшлари киради, бу
ҳолларда организмнинг реактивлиги кучсизланади. Касаллик пайдо бўлишига
тўсқинлик қилувчи ташқи шароитларга организмни қаршилик қилиш
қобилиятини мустахкамловчи ҳамма шароитлар: тўла қимматли, сифатли ва тўғри
овқатланиш, жисмоний тарбия, уйда ва
корхонадаги мусбат эмоциялар, касал
болаларни яхши парвариш қилиш кабилар киради.
Касаллик пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи ички шароитларга
касалликларга ирсий мойилликни йўқлиги, баъзи касалликларга
нисбатан турга
оид иммунитетни таъминловчи ирсий, ирқий ва конститутционал омилларнинг
мавжудлиги ва шу кабилар кирадилар.
Шундай қилиб, касалликни пайдо бўлишининг қуйидаги
формуласини
таклиф қилиш мумкин. Сабаб – шароит (организмнинг қаршилигини
камайтирувчи ва сабабни патоген таъсирини кучайтирувчи ташқи ва ички
шароитлар) организм касаллик.
Do'stlaringiz bilan baham: