1 – лабораторияиши 1


Намгарчиликни ўтказмайдиган пластмасса қобиқ-



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/33
Sana28.06.2022
Hajmi1,44 Mb.
#714262
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
aloqa liniyalari fanidan laboratoriya ishlariga uslubij qollanma

Намгарчиликни ўтказмайдиган пластмасса қобиқ- 
тежамли бўлиб, у 
енгил ва коррозияга чидамлидир. 


Камчиликлари: 
бундай 
қобиғли 
кабеллар 
асосан 
фақатгина
полиэтилен қобиғли кабелларда қўлланади ва албатта алюминийли экран 
қўлланиши зарур. Пластмасса қобиғли алоқа кабеллар икки хил кўринишда 
бўлади-полиэтилен ва поливинилхлорид. Булар ичидан энг кўп холларда 
полиэтилен бўлиб, поливинилхлорид қобиғ асосан бино ичида қўлланувчи 
кабеллар қобиғи учун ишлатилади. Шундан хулоса қилиш мумкинки, 
полиэтилен ёнувчи материал, поливинилхлорид эса ёнмайдиган материал. 
8. Кабелларнинг муҳофазаловчи қатламларини (кабел ёстиғи, ташқи 
изоляцияловчи қоплам) характеристикалари. 
Жавоб

Кабелларнинг 
муҳофазаловчи 
қатламлари 
намгарчиликни
ўтказмайдиган қобиғ устидан қопланади, у кабел ўзагини ташқи механик 
таъсирлардан, коррозиядан муҳофазалайди. 
Кабел зирхи
-биринчи навбатда кабелни ташқи электромагнит майдон 
таъсирлардан муҳофазалайди. Зирх қатлами 0,3

0,8 мм қалинликдаги икки 
қавват пўлат тасма ёки 1,4

6,0 мм диаметрли пўлат сим ўрамидан ташкил 
топади. Зирхнинг пўлат тасмалари спирал шаклида ўралади, яъни устки ўрам 
тасма қатламли пастки ўрам тасма қатламлари устига жойлашади. Пўлат
симли зирхда симлар спирал шаклида ўралади. Агар зирхланган кабелларда 
зирх устида ташқи қатлам бўлмаса, у ҳолда зирх вазифаси учун руҳланган 
пўлат тасма қўлланади. Пўлат зирхловчи симларни коррозиядан 
муҳофазалаш учун симлар руҳланган бўлиши керак. 
Зирх ости ёстиғи кабелларнинг қўрғошин ёки полиэтилен қобиғларини 
муҳофазалайди. Алюминий қобиғли кабелларда эса, пластмасса ичак, пўлат 
тасмали ёки пўлат зирх симлари кабелни заводда ўраш чоғида ва 
кабелларни ерга ётқизиш жараёнида механик таъсирдан сақлайди. Бу ёстиқ 
метал намгарчиликни ўтказмайдиган қобиғни коррозиядан муҳофазалайди. 
Бундан ташқари ёстиқ зирхланган кабелнинг ички муҳофазаловчи қатлами 
хисобланади. У бир неча қават битум компаунди ва антисептик аралашмаси 
билан шимдирилган кабел қоғози ёки кабел ип тўқималаридан тайёрланади. 
Агар зирхланган кабел намгарчиликни ўтказмайдиган метал қобиғли бўлиб, у 
коррозия фаоллиги юқори бўлган мухитда ётқизиладиган бўлса, бу ҳолда 
кучланган ёстиқ қўлланади. Бундай ёстиқ қўшимча пластмасса ёки тасмали 
қатлам ёпиштирувчи битум қатлами ёрдамида қопланади. Баъзи бир 
конструкцияли кабелларда кучланган ёстиқ икки қават полиэтилен тасма 
ёрдамида ёки поливинилхлорид ичаклар билан кучайтирилади. 
Ташқи қатлам кабел зирхини коррозиядан муҳофазалайди. Кабел 
зирхининг ташқи қатлами конструктив тузилиши уч хил вариантда бўлади: 
1)
Зирх қатлами битум компаунди билан қопланади ва бу қоплам 
антисептик аралашмали кабел ип тўқималари,ҳамда унинг устидан 
эса иккинчи қатлам, битум компаунди ва бўр қоплами билан 
қопланади. Бу қоплам кабелларни кабел ғалтагига ўрам қатламлари 
ўралаётганда бир-бирига ёпишиб кетмаслиги учун қўлланади; 


2)
Зирх ёпишувчи қатлам ва пластмассали ичак (одатда ёпишувчи 
қатлам ва полиэтилен ичак тасма спирал шаклида ўралган бўлади) 
билан қопланади; 
3) Зирх қатлами устидан ёнмайдиган қатлам билан қопланади, одатда бу 
қатлам ёнмайдиган махсус аралашма қоплами ва шиша ип 
тўқималаридан иборат бўлиб бир-бирига ёпишиб кетишдан сақлайди. 
Алюминий ёки пўлат қобиғли зирхланмаган кабелларнинг 
муҳофазаловчи қобиғи пластмассали ичак, пластмассали тасма ва ёпишувчи 
қатлам билан қопланади. 
9. Шаҳарлараро, қишлоқ ва шаҳар телефон тармоқларида қўлланувчи 
симметрик кабелларнинг турлари ва улар занжирларининг частота бўйича 
қўлланиши. 
Жавоб
: МКС-шаҳарлараро алоқа кабели кордел-полистирол изоляцияли 
бўлиб, уларнинг сиғими 1

4, 4

4 ва 7

4, яъни улар битта, тўртта ёки еттита 
тўртлик ўрамидан иборатдир. Бундай кабелларда 1,2 мм бўлган мис ўтказгич 
қўлланади. Бу турдаги кабелларнинг қобиғи қўрғошин, алюминий ёки 
тўлқинсимон пўлатдан иборатдир. 1.5-расмда МКС-4

4

1.2 туридаги 
кабелнинг конструктив тузилиши кўрсатилган. Бундай турдаги кабел 
қуйидаги мақсадларга мўлжалланган.
Шаҳарлараро линияларда К-60П ва К-1020С алоқа узатиш воситалари 
ишлайдиган 252 кГц ва 4,6 МГц частотагача, ҳамда ИКМ-120 ёрдамида 8,5 
Мбит/c узатиш тезлигида; шаҳар телефон тармоқларни боғловчи линияларда 
552 кГц частота диапазонида ишловчи КАМА ва ИКМ-120 алоқа узатиш 
воситалари қўлланади. 
ЗК-минтақавий (зонавий) кабел бўлиб, ундаги ўтказгичлар изоляцияси 
тўлиқ полиэтилен. ЗК туридаги кабел 1

4 сиғимдан иборат бўлиб, унда битта 
тўртлик ўрам қўлланади. Ўтказгич мисдан иборат бўлиб, унинг диаметри 1,2 
мм. ЗК туридаги кабелнинг конструктив тузилиши 1.6- расмда келтирилган. 
Кабелнинг қобиғи полиэтилен, поливинилхлорид ёки алюминийдан бўлади. 
ЗК туридаги кабел бўйича 252 кГц частота диапазонида ишловчи К-60П ва 
8,5 Мбит/с узатиш тезлигидаги ИКМ-120 туридаги алоқа узатиш воситалари 
қўлланади. 
КСП-қишлоқ телефон тармоқларида қўлланувчи, ўтказгич изоляцияси 
тўлиқ полиэтиленли кабел. Бу турдаги кабел 1

4 ва 2

4 сиғимда бўлиб, битта 
тўртлик ва иккита тўртлик ўрамидан иборатдир. Кабел ўтказгичлари мисдан 
иборат бўлиб уларнинг диаметри 0,9 ва 1,2 мм бўлади. Кабелларнинг 
намгарчиликга бўлган чидамлилигини ошириш учун гидрофоб тўлдиргич 
билан тўлдирилиши мумкин. Бундай кабелларнинг қобиғи полиэтиленли. 
КСП туридаги кабелнинг конструктив тузилиши 1.8-расмда келтирилган. 
КСП туридаги кабел қишлоқ телефон тармоқларининг боғловчи 
линияларида КНК-6, КНК–12 ва КАМА алоқа узатиш воситалари ёрдамида 
120 кГц, 108 кГц, 552 кГц частота диапазонида, ҳамда ИКМ–15 алоқа узатиш 
воситаси ёрдамида 1Мбит/с узатиш тезлигида алоқа ташкил этиш мумкин. 


ТП-шаҳар телефон кабели ўтказгич изоляцияси тўлиқ полиэтиленли. Бу 
турдаги кабеллар маҳаллий телефон тармоқларининг боғловчи линияларида 
ва абонент линияларида қўлланади. 
ТП туридаги кабелларининг ток ўтказгич симлари мисдан иборат бўлиб, 
уларнинг диаметри 0,32; 0,4; 0,5 ва 0,64 мм. Гуруҳ ўрамлари жуфтлик ёки 
тўртлик ўрамидан иборат бўлиб, кабелларсиғими: жуфтлик ўрамида 10

2 дан 
2400

2 ва тўртлик ўрамида 5

4 дан 600

4 бўлиши мумкин. Кабел ўзаги 
боғламли ёки боғламли ўрамдан бўлиб, у белбоғли изоляция билан 
ўралгандир. Белбоғли изоляция битта ёки иккита пластмасса тасмадан иборат 
бўлиб, унинг устидан 0,1

0,2 мм қалинликда алюминий тасма экран 
вазифасини бажаради. Кабел экранини охирлаш ускуналари билан улаш учун 
алюминий экран остидан диаметри 0,5 мм қалайланган мис ўтказгичи 
жойлаштирилади. Кабел полиэтилен ёки поливинилхлорид қобиғ билан 
ўралгандир. 
ТП туридаги кабелнинг ишлаб чиқариш технологиясининг техник 
шарти бўйича пўлат тасмалар билан қопланган зирхли кабеллар, ҳамда 
100

2 ёқи 50

4 сиғимдаги кабеллар гидрофоб тўлдиргичли қилиб ишлаб 
чиқарилиши мумкин. 
ТП туридаги кабеллар шаҳар телефон тормоқларининг боғловчи 
линияларида ҳам қўлланади. Бундай кабелларнинг занжирлари паст 
частотали (зичлаштирилмаган) бўлиб, улар бўйича 2,0 Мбит/с узатиш 
тезлигидаги ИКМ-30 алоқа узатиш воситаларини қўллаш мумкин. 
Т-шаҳар телефон кабели қоғоз-найчали ёки қоғоз массали изоляцияда 
бўлиб, у худди ТП туридаги кабел сингари маҳаллий телефон тармоқларнинг 
абонент линиясида ва шаҳар телефон тормоқларининг боғловчи линияларида 
ишлатилади. 
Т туридаги кабелда мис ўтказгичлар ишлатилиб, уларнинг диаметри 0,4; 
0,5 ва 0,7 мм, гуруҳ жуфтлик ўрамидан иборат бўлиб, уларнинг сиғими 10


дан 600

2гача. Кабелни ўзаги қатламли ёки боғламли бўлиб, икки қават 
спирал шаклида ўралган қоғоз белбоғли изоляцияни ташкил этади. Белбоғли 
изоляция устидан қўрғошин қобиғ қопланади. 
Т турдаги кабел занжирлари худди ТП туридаги кабеллардек, маҳаллий 
телефон тармоқларидаги абонент линияларида ва ГТС (шахар телефон алоқа 
линиялари)да боғловчи линияларида ишлатилади. 
Бир жуфтлик симметрик кабеллар асосан қишлоқ телефон 
тармоқларининг абонент линия участкалари ва симли эшиттириш 
линияларида ПРППМ-1

2 туридаги кабел қўлланади. Бу кабелдаги ҳарф ва 
сонли белгилар қўйидагиларни билдиради. Радио эшитириш учун 
қўлланувчи бир жуфтлик ўтказгич мисдан иборат бўлиб, изоляцияси 
полиэтиленли ва ташқи қобиғи полиэтилен. Бундай кабелларда ўтказгич 
диаметри 0,8; 0,9 ва 1,2 мм (1.7-расм). Бундан ташқари ПРППМ-1


туридаги кабеллар хам қўлланади. Бу кабеллар юқорида кўрсатилган 
кабелдай бўлиб, ташқи қобиғи поливинилхлоридли. 


Бу кабеллар қишлоқ телефон тармоқларининг абонент линия 
участкасида паст частоталар диапазонида ишлатилади. 
ТРП-1

2-туридаги бир жуфтлик ўтказгичга эга бўлган, кабел маҳаллий 
тармоқларнинг абонент линия участкасида қўлланади. Бундаги белгиланиш 
қуйдагиларни билдиради: радиофикация ва телефон учун қўлланувчи бир 
жуфтлик, ўтказгичлараро изоляцияси полиэтиленли, ўтказгичлар мисдан, 
диаметри 0,4 ва 0,5 мм. Бу ўтказгичнинг конструктив тузилиши 1.7.б-расмда 
келтирилган. 
10. Кабел русумланишидаги ҳарфли ва сонли белгиланишлар. 
Жавоб
: Кабел белгиланиши ҳарфли ва сонли бўлиб, бу ҳарфлар 
кабелнинг ишлатилиш жойи ва унинг асосий характеристикалари, 
конструктив тузилиши, ўтказгич изоляцияси тури, материали, қобиғи, ташқи 
муҳофазаловчи қобиғ тури ҳамда гидрофоб тўлдиргич ёки осиш учун тросси 
бор ёки йўқлигини билдирувчи маълум бир конструктив элементга кабел 
русуми деб аталади. Кабел русуми қўйидагиларни: 
а) кабел турини белгисини; 
б)ҳарфли белгиланишлар-кабелнинг қўшимча конструктив тузилишини 
билдиради. 
Симметрик кабеллар русумида ҳарфли белгинишлардан ташқари 
рақамли белгиланиш мавжуд, бу белгиланиш кабелдаги ўрам гуруҳ 
сонларини (жуфтлик ёки тўртлик), ўтказгич диаметрини билдиради. 
Кабел белгиланишида ташқи қобиғ қўйидагича белгиланади: «А»-
алюминий, «С»-тўлқинсимон пўлат, «П»-полиэтилен, «В»-поливинилхлорид. 
Намгарчиликдан сақлайдиган қобиғни кўрсатувчи белгидан олдин ёки 
ундан кейинги берилган «З» ҳарфи,кабел ўзагини бўшлиқ жойларини 
гидрофоб билан тўлдирилганлигини билдиради. Бу кабелларда «Т» ҳарфи 
кабелларни электр узатиш линияларида осиш учун ишлатилиб, уларда 
кучайтирилган пўлат тросс жойлаштирилган. 
МКС шаҳарлараро кабел, кордел-полистирол (стирофлекс) изоляцияли-
«С» ҳарфи изоляция турини билдиради. 


1.5-расм. МКС туридаги 4

4 сиғимли кабел. 
1-ток ўтказувчи сим; 2-полистирол кордел; 3-полистирол стирофлекс тасма; 
4-рангли ип ёки синтетик ип тўқималари; 5-қоғоз тасмали белбоғ изоляция; 
6-қўрғошин қобиғ; 7-зирх ости ёстиқ; 8-пўлат тасмали зирх; 10-руҳланган 
пўлат тасма; 11-пўлат симли зирх; 9-ташқи қоплам (джут). 
ЗКП-минтақавий кабел, ўтказгичлар изоляцияси тўлиқ полиэтиленли, 
ташқи қобиғи полиэтилен. 1.6-расмда 1

4 сиғимли кабелнинг конструктив 
тузилиши кўрсатилган.
1.6- расм. ЗКП-1

4

1.2 русумли кабел. 
1-диаметри 1,2мм мисдан иборат бўлган ток ўтказувчи сим; 2- ўтказгич 
изоляцияси тўлиқ полиэтиленли; 3-тўртликнинг кордел тўлдиргичи;4-
полиэтилен тўлдиргич; 5-икки қават мис тасмали экран; 6-ёпишқоқ 
ёпиштирувчи қоплам; 7-намгарчиликни ўтказмайдиган полиэтилен ташқи 
қобиқ. 
ТП-телефон кабели, ўтказгичлар тўлиқ полиэтиленли.Т-телефон кабели, 
ўтказгичлари найча-қоғозли ёки қоғозмасса изоляцияли. 









ТП ва Т туридаги алоқа кабеллари, шаҳар телефон тармоқларининг 
кабеллари бўлиб, улар махалий тормоқларда қўлланади. 
Қишлоқ телефон тармоқлари ва ишлаб чиқариш телефон тармоқларида, 
шаҳар телефон кабелларидан ташқари симметрик бир жуфтлик кабеллар ҳам 
кенг қўлланмоқда. Бундай кабелларнинг конструктив тузилиши 1.7-расмда 
келтирилган. 
1.7–расм. ПРППМ-1

2

0,9(а) ва ТРП-1

2

0,5(б) русумли кабеллар. 
1-ток ўтказувчи сим; 2-ўтказгич полиэтилен изоляцияли; 3- полиэтилен 
қобиқ. 
КСП-қишлоқ телефон тармоқларида қўлланувчи кабел, ўтказгичлар
тўлиқ полиэтиленли. 1.8-расмда КСП туридаги 1

4 сиғимли кабелнинг 
конструктив тузилиши кўрсатилган. 
1.8-расм. КСП туридаги кабел. 
1-диаметри 0,9 мм бўлган ток ўтказувчи сим; 2-ўтказгичларнинг изоляцияси 
тўлиқ полиэтиленли; 3-гидрофоб тўлдиргич; 
4-полиэтиленли тасма ўрами кўринишидаги белбоғли изоляция;
5-алюминий тасмали экран; 6-пўлат тасмали зирх;
7-поливинилхлоридли зирх ости ёстиғи; 8-пўлат симли зирх;
9-ташқи намгарчиликни ўтказмайдиган полиэтилен қобиғ. 
1-10 саволларга тайёргарлик жараёнида қуйидаги русумдаги кабелларни ҳам 
ўрганиб чиқиш зарур:


МКСГ-4

4

1,2 
(МКСБ-4

4

1,2; 
МКСК-4

4

1,2); 
МКСБ-7

4

1,2; 
МКСАШП-4

4

1,2; 
МКСАБпШп-4

4

1,2; 
МКССтШп-4

4

1,2; 
ЗКП-
1

4

1,2; КСПП-1

4

0,9; КСПЗП-1

4

0,9; ПРППМ-1

2

0,9; ТРП-1

2

0,5; 
ТПП-100

2

0,9; ТППБ-100

2

0,4. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish