6
КИРИШ
Инновацион иқтисодиёт шароитида олий таълим тизимида
мутахассислар тайёрлашда чуқур ўзгаришларни, яъни жаҳон
стандартларига жавоб бера оладиган мутахассисларни етказиб
бериш муҳим масала ҳисобланади. Шундай экан, ҳозирги шароитда
замонавий кадрлардан ҳужжатлар билан ишлашда уларга тўғри
ёндашиш, ҳужжатларни тўғри тузилиши ва расмийлаштирилишига
эътибор бериш талаб этилади.
Инновацион иқтисодиёт шароитида бизнес ҳужжатлар асосида
иш юритишга бўлган ноилмий ёндашиш турли мулк эгаларининг
иқтисодий манфаатига катта зарар етказиши табиий холдир.
Инновацион иқтисодиёт шароитида ҳар
бир моддий ва маънавий
ишлаб чиқариш маҳсулотлари ҳисоб-китобли бўлиши лозим. Чунки
инновацион иқтисодиёт-жамият исрофгарчилик иллатларига қарши
курашувчи асосий механизмдир. Демак ҳисоб-китоб бор жойда,
бизнес ҳужжатлар билан ишлашни талаб қилинади. Умуман
олганда, инновацион иқтисодиёт шароитида ҳар бир иш турли-
туман ҳужжатларга таянган ҳолда олиб борилади.
Агарда
ҳужжатлар нотўғри тузилган бўлса, у ҳолда улар шартнома асосида
иш кўраётган ва шу шартномадан ўзаро манфаатдор бўлган икки
томоннинг иш фолиятига салбий таъсир кўрсатади ва бу таъсир
оқибатида жамият ҳам зарар кўради. Шундай экан замонавий
мутахассис бизнес ҳужжатлар билан ишлаш,
шартнома тузиш
қоидаларини яхши билмоқлари лозим.
Бизнес
ҳужжатларини
юритишни
такомиллаштириш
йўлларидан бири – иш юритиш ходимлари фолиятига илмий
усулларни жорий қилишдир. Ҳужжат тузишни ўргатиш махсус
таълим тизимида энг долзарб масаладир.
Республикамизда кейинги пайтларда компьютерлар билан
ишлаш яхши йўлга қўйилмоқди ва шу билан бирга интернет орқали
чет эл тажрибаларидан фойдаланилган ҳолда ахборотларни узатиш,
хатларни жўнатиш, фикр алмашиниш ҳаттоки шартномалар тузиш
ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Шу
сабабли
корхоналарнинг
ҳар
бир
бўлимларида
компьютерларга эҳтиёж ортиб бормоқда.
Илгари керакли
ҳужжатларни турли хил каталоглардан қидириб топиб, шахс
эгаларига топширгунча анча вақт сарфланарди. Ҳозир эса
7
ҳужжатлар, шартномалар ва бошқа хил ҳужжатлар компьютерга
юкланиб архивнинг қайси қаторида қайси ҳужжат сақланишини
осонлик билан топиш мумкин. Бу эса уз навбатида вақтни ва
қоғозни тежашга олиб келмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсатлардан бири
тадбиркорларга қўлайликлар яратишдир. Бу қўлайликлар булар
бўлмас ҳужжатларни тўлдириш, уларни тегишли шахсларга олиб
бориб имзолатиш ва шу кабиларга чек қўйишдан иборатдир.
Тадбиркор янги иш юритмоқчи бўлса
турли ташкилот ва
фирмаларга кечаю-кундуз ҳисобот бериши ва уларга ўз фаолиятини
мақсадини тушунтириб бериш каби ишлардан озод бўлмоқда. Бу ўз
навбатида корхоналарда бизнес ҳужжатларини юритишни
ихчамлаштириб, самара бермоқда.
Ушбу ўқув қўлланманинг мавзулари замонавий кадрлардан
бизнес ҳужжатлар билан ишлашда уларга тўғри ёндашиш,
ҳужжатларни
тўғри
тузилиши
ва
расмийлаштирилишига
қаратилган.
Ўқув қўлланманинг мазмуни талабаларда мантиқий ва тизимли
фикрлашни
шакллантиришга
йўналтирилган
бўлиб,
у
ташкилотларни бошқаришда бизнес ҳужжатларини тузишнинг
аҳамияти, бизнес ҳужжатларини тўғри тайёрлаш ва
уларга
қўйиладиган талаблар, ҳужжатларнинг турлари, шартномаларнинг
тузилиш асослари, бизнес режани
тузиш тартиби ва унинг
бўлимлари, электрон тижоратни ташкил этишнинг меёрий-ҳуқуқий
асослари, корхоналарда бизнес ҳужжатларини айланиши, бизнес
ҳужжатларини тузишни ташкил этиш ва уни технологияси,
ҳужжатларни тизимлаштириш ва сақлаш, ҳужжатларни рўйхатга
қўйиш ва бажарилишини назорат қилиш, ҳужжатларни архивда
сақлаш назариясини ва амалиётини ютуқларини ўзига
мужассам
этади.
Do'stlaringiz bilan baham: