Қисқа хулосалар
Икки ёки ундан ортиқ томоннинг фуқаролик ҳуқуқлари ва
мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки тўхтатиш йўлидаги
келишув шартнома ҳисобланади. Бошқача килиб айтганда,
46
шартнома томонларнинг бирон бир муносабатлар ўрнатиш
ҳакидаги келишувини қайд этувчи ва бу муносабатларни тартибга
солувчи ҳужжатдир. Шартнома фуқаролик ҳуқуқий битимларнинг
турларидан бири ҳисобланади. Уни фарқ қилувчи хусусияти
шундаки, у икки ёки кўп томонлама битимдан иборат бўлади.
Бугунги инновацион ва рақамли иктисодиёт ривожланаётган
шароитда ҳар бир моддий ва маънавий ишлаб чикариш
маҳсулотлари ҳисоб-китобли бўлиши лозим. Агарда ҳужжатлар
нотўғри тузилган бўлса, у ҳолда улар шартнома асосида иш
кураётган ва шу шартномадан ўзаро манфаатдор бўлган икки
томоннинг иш фолиятига салбий таъсир кўрсатади ва бу таъсир
оқибатида жамият ҳам зарар кўради. Шундай экан бугунги
замонавий мутахассис ҳужжатлар билан ишлаш, яъни шартнома
тузиш қоидаларини яхши билмоқлари лозим.
Таянч сўз ва иборалар
Шартнома, фуқаролик ҳуқуқлари, юридик факт, мунтазам
тартибга солиш, шартнома турлари, етказиб бериш шартномаси,
ижара шартномаси, меҳнат шартномаси, меҳнат битими, нотариал
идора, меҳнат самарадорлиги, замонавий мутахассис.
Мустақил ишлаш учун тест топшириқлари
1.
Икки ёки ундан ортиқ томоннинг фуқаролик ҳуқуқлари ва
мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки тўхтатиш йўлидаги
келишув..................ҳисобланади.
a)
битим
b)
келишув
c)
йўриқнома
d)
шартнома
2.
Шартномалар неча нусхадан кам тузилмаслиги лозим.
a)
бир нусха
b)
уч нусха
c)
икки нусха
d)
тўрт нусха
3.
Иштирок
этаётган
тарафлар
ўртасида
ҳуқуқ
ва
мажбуриятларнинг ўзаро тақсимланишига қараб шартномаларнинг
қандай турлари мавжуд.
47
a)
ҳақ бараварига ва текинга тузиладиган шартномалар
b)
консенсуал шартномалар
c)
бир томонлама, икки томонлама, кўп томонлама
шартномалар
d)
реал шартномалар
4.
Тузилиш манбаига қараб шартномаларнинг қандай турлари
мавжуд.
a)
бир томонлама, икки томонлама, кўп томонлама
шартномалар
b)
консенсуал шартномалар
c)
ҳақ бараварига ва текинга тузиладиган шартномалар
d)
реал шартномалар
5.
Шартномалар тузилиш пайтига ва мазмунига кўра
шартномаларнинг қандай турлари мавжуд.
a)
ҳақ бараварига ва текинга тузиладиган шартномалар
b)
бир томонлама, икки томонлама,
c)
консенсуал ва реал шартномалар
d)
кўп томонлама шартномалар
6.
Шартномада иштирок этаётган тарафларнинг бирида фақат
ҳуқуқ бўлиб, ҳеч қандай мажбурият бўлмай, иккинчи тарафда эса
фақат
мажбурият
бўлиб,
ҳуқуқ
бўлмаса
бундай
шартномалар...........ҳисобланади.
a)
консенсуал шартномалар
b)
бир томонлама шартномалар
c)
икки томонлама шартномалар
d)
кўп томонлама шартномалар
7.
Икки ёки ундан ортик фуқаролар ўртасида тузиладиган қарз
шартномаси қайси шартнома турига киради.
a)
консенсуал шартномалар
b)
икки томонлама шартномалар
c)
бир томонлама шартномалар
d)
кўп томонлама шартномалар
48
8.
Шартномада иштирок этаётган ҳар иккала тарафларда ҳуқуқ
ва мажбурият эга бўладиган шартномалар ........... ҳисобланади.
a)
консенсуал шартномалар
b)
икки томонлама шартномалар
c)
бир томонлама шартномалар
d)
кўп томонлама шартномалар
9.
Тарафлар уч ва ундан ортиқ бўлиб, уларда бир пайтнинг
ўзида ҳар бир тарафда муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўлиши
билан ҳарактерланади. Бундай шартномалар..........ҳисобланади.
a)
кўп томонлама шартномалар
b)
консенсуал шартномалар
c)
бир томонлама шартномалар
d)
икки томонлама шартномалар
10.
Франшизинг, лизинг шартномалари, шартномалар қайси
шартнома турига киради.
a)
консенсуал шартномалар
b)
бир томонлама шартномалар
c)
кўп томонлама шартномалар
d)
икки томонлама шартномалар
11.
Бир тараф топширган мулки, қилган хизмати эвазига пул
ёки мулк билан ҳақ олиш билан боғлиқ тузиладиган шартномалар
...........ҳисобланади.
a)
консенсуал шартномалар
b)
ҳақ бараварига тузиладиган шартномалар
c)
текинга тузиладиган шартномада
d)
икки томонлама тузиладиган шартномалар
12.
Олди-сотди, пудрат шартномалари қайси шартнома турига
киради.
a)
ҳақ бараварига тузиладиган шартномалар
b)
бир томонлама шартномалар
c)
текинга тузиладиган шартномада
d)
икки томонлама тузиладиган шартномалар
49
13.
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар тарафларнинг келишувлари асосида
қонун талаб қилган шаклда расмийлаштирганлари заҳоти тузилган
шартномалар ...........ҳисобланади.
a)
ҳақ бараварига тузиладиган шартномалар
b)
консенсуал шартномалар
c)
текинга тузиладиган шартномада
d)
икки томонлама тузиладиган шартномалар
14.
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар тарафлар ўзаро келишган ва
шартнома нарсаси ашё ёки пул топширилган пайтдан вужудга
келадиган шартномалар..........ҳисобланади.
a)
ҳақ бараварига тузиладиган шартномалар
b)
текинга тузиладиган шартномада
c)
реал шартномалар
d)
консенсуал шартномалар
15.
Айрим ҳолларда
шартнома
учинчи
шахс
фойдасига қаратилиб ҳам тузилиши мумкин. Учинчи шахс
фойдасига тузилган шартномага............... кўрсатиш мумкин.
a)
пудрат шартномалари
b)
суғурта шартномалари
c)
олди-сотди, қарз шартномалари
d)
ижара шартномалари
16.
Омборхоналар ва турар жойлар асбоб ускуналар ва
бошқаларни ижарага олишда бир томонга қарашли мол-мулкдан,
иккинчи томоннинг вақтинча фойдаланилиши юзасидан келишув
ва ўзаро мажбуриятлар қайси шартнома билан расмийлаштирилади.
a)
олди-сотди, пудрат шартномалари
b)
лизинг шартномалари,
c)
ижара шартномалари
d)
пудрат шартномалари
Do'stlaringiz bilan baham: |