56
Тадбиркор ҳам, унинг инвесторлари ҳам бозорга қандай
хизматлар ва маҳсулотлар таклиф этиш режалаштираётганинни
аниқ билиши керак. Яъни бизнес-режа бўлажак тадбиркорликнинг
(маҳсулот ва хизматларнинг) тўлиқ таърифини ўз ичига олиши
керак. Агар товар сотилиш хусусиятларига кўра-даврий ёки
мавсумий бўлса-буни алоҳида кўрсатиб ўтиш керак (автомобил-
даврий товар, болалар чанаси-мавсумий).
Ишлаб чиқариш жараёнининг таърифи:
Бу бўлимни ёзишнинг асосий қоидаси-баён имкон қадар содда
бўлиши керак ва техник жаргондан иложи борича камроқ
фойдаланиш керак, чунки бу бўлимни асосан махсус муҳандислик
маълумоти йўқ кишилар ўқийди. Шу билан биргаликда, кредит
берувчи ташкилот ходимларини қизиқтирмайди деб бўлмайди-
бизнес режада ишлаб чиқаришнинг асосий компонентлари баён
этилган бўлиши керак. Ишлаб чиқаришнинг
режаси техник
таърифдан ташқари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий харажатлари
ҳисобини ҳам ўз ичига олиши керак.
Маркетинг режаси:
Муваффақият қозониш учун фирма ўз товарига самарали бозор
яратиши керак. Бундай бозор яратишнинг асосий қадамларини
бизнес-режанинг маркетинг бўлими ёритиб беради.
Шунчаки яхши маҳсулот яратиш, ёрқин техник инновацияни
таклиф этиш камлик қилади. Ўз маҳсулотларига тўлов қобилияти
талабини яратиш ва маҳсулотга харидорларни жалб этиш керак
бўлади. Маркетинг фаолиятининг муҳим
анъанавий усуллари
орасида реклама устуворлик қилади. Бинобарин бошқа маркетинг
стратегиялари асосида маркетинг режасини тузиш жуда зарурдир.
Молиявий режалаш:
Молиявий режалаш ташкилот ва лойиҳа фаолиятини молиявий
натижаларини бирлаштириб акс эттирувчи бизнес режанинг
қисмидир. Молиявий режада олдинги йилларнинг молиявий
маълумотларини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Тақдим
этилаётган лойиҳалар учун асос бўлган барча тахминларни лўнда
ва аниқ шаклда баён этиш зарур.
Молиявий режада корхона
ривожланишининг мумкин бўлган оптимистик ва пессимистик
сценарийларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Бизнес режанинг молиявий режа қисмида ишнинг бажариш
жадвали ва уни амалга ошириш учун талаб қилинадиган молиявий
57
ресурсларни ҳамда сарф харажатларнинг тўлиқ схемасини кўрсатиб
ўтиш керак. Молиявий режага нақд пул манбаларининг ҳаракати
ҳақидаги ҳисобот, фойда ва зарар ҳақидаги ҳисобот ва лойиҳанинг
самарадорлиги кўрсаткичи киритилади.
Молиявий режа қисмининг тузилишида қўйидаги маълумотлар
бўлиши лозим:
Тайёрлов босқичи
Асосий давр
Киримлар ҳисоби
Кредит билан боғлиқ хизматлар
Солиқ тўловлари
Бошқа киримлар ва тўловлар
Реализация ҳажмларининг прогнози
Даромад ва харажатлар ҳақидаги ҳисобот
Пул маблағлари ҳаракатининг режаси
Тахмин қилинаётган баланс
Бошқарув
Лойиҳанинг самарадорлиги корхонаннинг бошқарув тизимига
ҳам боғлиқ. Бу бўлимда асосий мутахассислар ва раҳбарий
таркибини
ташкиллаш, корхонанинг ташкилий тузилиши ва
лойиҳани амалга ошириш муддати, раҳбарият таркибини асослаш
усуллари
киритилади.
Бу
бўлимда
корхонанинг
асосий
қатнашчиларини
қисқача
таништириш,
ички
алоқаларни
кўрсатувчи корхонанинг
ташкилий схемасини келтириш, корхона
доирасида жавобгарлик ва масъулиятларни кўрсатиш керак.
Бўлимнинг бош вазифаси шундан иборатки, менежерларнинг
бизнес режани ўта муҳим ҳолатларини ва уларни қисқа, аниқ
тасвирлаш қобилиятини кўрсата олишдир. Мақсадни
ута кенг ва
катта ҳажмда ёзиш ҳам кутилган натижа бермайди. Ута қисқа
ёритиш айрим ҳолатларни тушириб қолдиришга ва инвесторларда
корхона фаолияти ҳақида нотўғри тушунча юзага келишига олиб
келади.
Кириш раҳбарларнинг
бизнес
режанинг
асосий
фаолиятларига бўлган аниқ муносабатларини ифодалайди.
Бизнес-режанинг таркибий қисмлари бизнеснинг соҳаси,
режанинг мақсадлари, инвестор талаблари ва бошқа омилларга
боғлиқ бўлсада, умумий қилиб айтганда
бизнес режани ишлаб
чиқишнинг қўйидаги ижобий тарафлари бор:
58
ташкилотни келажакда барқарорлигини ва ҳаётийлик
даражасини аниқлаб беради, тадбиркорлик фаолиятининг хавф-
хатарларини камайтиради;
миқдорли ва сифатли кўрсаткичлар тизимси кўринишида
бизнес истиқболини аниқлайди;
инвесторларни диққатини қаратади ва қўллаб-қувватлашини
таъминлайди;
режалаштириш тажрибасини оширишга кўмаклашади ва
ташкилотга истиқболли қарашни ривожлантиради;
Do'stlaringiz bilan baham: