1.3. Астарбоп композицион материаллар олишнинг назарий
асослари
Мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларда тубдан янги
техника, материаллар ва илғор технологик процессларни яратиш ва уларни
ишлаб чиқаришга жорий қилиш асосида фан-техника тараққиётини янада
жадаллаштиришни таьминлаш муҳим аҳамият касб этади. Белгиланган
мақсадга металл маҳсулотларининг сифатини ва ассортиментини
яхшилаш; янги конструкцион материаллар, металл кукунлари асосида
тайёрланадиган қоплама ва буюмлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш; талаб
этилган хоссалар комплексига эга бўлган янги полимер ва композицион
материаллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш; кам чиқинди чиқадиган,
чиқинди чиқмайдиган ва кам операцияли технологик процессларни кенг
қўллаш; металл ва материалларнинг хоссаларини кескин яхшлашни
таҳминлайдиган ишлов беришнинг юқори самарали усулларидан
фойдаланишнинг ҳамда бошқа қатор тадбирларни амалга ошириш мумкин.
Замонавий
технологиялар
қаторида
турган
космонавтика,
ядро
технологияси ва авиация сохасидаги муаммолар ва уларнинг йечимлари
конструксияга қўлланилган материал ишончлилигига боғлиқ бўлиб
қолаётганлиги хеч кимга сир эмас. Шуни хисобга олган холда замонавий
композицион
материаллар
яратиш
усуллари
компонентларнинг
хоссаларидан келиб чиқиб мустаҳкам, чидамли композицион материаллар
ишлаб чиқариш бугунги кундаги ишлаб чиқарувчилар ва инженерлар
олдига қўйилаётган асосий вазифалардандир. Муаммонинг эчими эса узоқ
муддат ўзининг ишчи холатини сақлаб тура оладиган, ташқи деформация,
ички энергия йиғилишларига бардош бера оладиган композицион
материаллар таёрлашдан иборат [9].
Композицион материаллар аньанавий конструкцион материалларга
нисбатан алоҳида хоссаларга эга. Бу нарса ижобий хусусиятли
материалларни ва конструкцияларни яратишга олиб келди.
22
Композицион материаллар икки ва ундан ортиқ ташкил
этувчилардан-компонентлардан тузилган мураккаб материал бўлиб, ҳар
хил усуллар билан боғланган ва ўзига хос хоссалари бор.
Биринчи композицион материал француз боғбони Ж.Моне 1867
йилда патентланган (ҳовли гул туваклари, сим ва сементдан ясалган).
Самолёт конструкциясида ойнапластик “стеклопластик” полиэфир
материали ойна толаси билан синчланган (“армирован”) композицион
материал 1942 йилда қўлланилган.
Композицион
материаллар
машинасозлик
аппарати
конструкцияларига қўйилган қуйидаги талабларга жавоб беради:
- енгил боғланишли;
-максимал мустаҳкамлик ва бикирлик;
-ишлаш даврида максимал ишлаш ресурси.
Шулар учун композицион материаллар самолёцозликда кўп
қўлланилган [10].
Россиянинг “Руслан” самолётида 5,5 т. оғирликдаги конструкцион
композицион материаллардан ясалган ва 15 т. оғирлик иқтисод қилинган.
Ҳозирги замон транспорт самолётлари конструкцияларининг 15-20%;
ҳарбий самолётларнинг 25-30%; ҳарбий вертолётларнинг 45-55%;
стратегик ракеталарнинг 75-80% композицион материаллардан ясалган.
Aмалда композит материалларнинг энг муҳим афзаллиги бўлган
баъзи хусусиятларнинг сезиларли даражада ошиши ҳозирги пайтда фақат
иккита гуруҳ материалларини нисбатан кенг ишлатилишига олиб келди
уларга: юқори мустаҳкамлик ва иссиққа чидамлилик киради.
Зарралар билан мустаҳкамланган композицияларда уларнинг
таркиби юқори кўрсаткичларга етади - 40-50% ва ундан кўп. Бундай
тизимда энг юқори кўрсаткичларни амалга ошириш яхши ҳўлланиш шарти
билан амалга оширилади. Aмалий фаолиятнинг яна бир муҳим йўналиши
КМ ёрдамида - иссиқликка қаршилиги, яъни юқори ҳароратда механик
хусусиятларни юқори даражада ушлаб туриш қобилиятидир.
23
Композицион материалларга қуйидаги хусусиятлар йиғиндиси хос:
а) Компонентларнинг таркиби, формаси ва тақсимланиши олдиндан
аниқланган;
б) Икки ва ундан ортиқ кимёвий ҳар хил материаллардан таркиб топган ва
бир- бирлари билан ажралиб турадилар;
в) Композицион материалнинг хоссалари ҳар бир ташкил этувчининг
хоссалари билан аниқланади;
г) Композицион материалнинг хоссалари, ташкил этувчиларнинг
хоссаларидан фарқ қилади;
д)
Композицион
материал
макромасштаб
миқёсида
биртанли,
микромасштабда бир танли эмас;
е) Бу материал табиятда учрамайди ва одамзоднинг ихтиросидир.
Маҳсус ҳимоя пойабзаллари (тўлиқ резинали) учун патак ишлаб
чиқаришга мўлжалланган тўқимачилик композит материалларини ўрганиш
натижалари келтирилган. Пойабзал патаги ишлатиш керак бўлган махсус
шароитлар туфайли улар бактериялар ва замбуруғларга қарши гигиеник ва
биологик фаол хусусиятларини ошириши керак, шунингдек улар механик
таъсирга чидамли бўлиши керак эди. Композитларда ишлатиш учун
полипропилен (ПП), поликарбонат (ПC) ва полиамид (ПA) асосида
эритилган тўқилмаган матоларнинг бир нечта вариантлари ишлаб
чиқилган [11]. Композит қатламларни ултратовуш билан боғлаш усули ҳам
ишлаб чиқилган. Лаборатория тажрибаларининг бир қаторида пойабзал
резинали патаги учун мақбул хусусиятларга эга бўлган эритилган
пуфланган компютердаги тўқилмаган матоларга асосланган биоактив
композициялар кўрсатилди. Композитлар жуда яхши механик хусусиятлар
(ишқаланиш, йиртилишга ва ёпишқоқликка чидамлилиги), гигиеник
хусусиятлар (сувли экстрактларнинг PH қиймати, сув буғлари
ўтказувчанлиги, сув буғлари коеффициенти, сувнинг сингиши ва
десорбсияси, иссиқлик барқарорлиги) ва микробиологик хусусиятлар (
қуйидаги бактериялар: Есчеричиа cоли ва Стрептоcоccус ауреус ва
24
замбуруғлар: Cандида албиcанс, Aспергиллус фумигатус ва Тричопҳйтон
ментагропҳйтес)ларга чидамлилиги ўрганилди .
Пахта, вискоза , қайта тикланган жун , поливинилхлорид ва қайта
тикланган жун , вискоза матоларининг изоляция хусусиятларига (иссиқлик
ўтказувчанлиги ва ҳаво ўтказувчанлиги) толасининг таркиби, тузилиши ва
пардозининг таъсири ўрганилди. Матонинг қалинлиги ва вазни изоляция
хусусиятларига таъсир қилувчи асосий параметрлардир. Матоларнинг
таркиби, аралаштириш нисбати ва кремний органик қопламасининг тури
иккинчи даражали рол ўйнайди. Игна билан тикилган мато пойабзал
қопламаси учун ва кийим учун термал қоплама сифатида мос келади [12].
25
Do'stlaringiz bilan baham: |