Диссертация илмий раҳбар: техника фанлари номзоди, доц. Н. Б. Мирзаев 2021 й. Ташкент 2021 2



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/40
Sana27.06.2022
Hajmi2,2 Mb.
#711073
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
ПДФ Диссертация

1-Расм. Туя ва қўй жунлари
Тайёрлов пунктларидан келтирилган жун толалари жунга бирламчи 
ишлов бериш фабрикаларида миқдорига, хилига ва сифатига қараб қабул 
қилинади. Ҳар бир партия алоҳида қабул қилинади [5].
Навларга ажратишнинг моҳияти шундан иборатки, синфларга 
ажратилган жами жун толаларидан стандарт талабларига асосан ранги, 
ҳолати ва физик-механик хоссалари бир хил бўлган ишлаб чиқаришда 


14 
қолланиладиган навлар тайёрланади. Жун толаларини навларга қолда 
ажратилади. 
Навларга ажратиш жараёни қуйидаги оператсияларни ўз ичига 
олади: 
- ғарамдан қайта синфлар ва навларни ажратиб олиш; 
- ишлаб чиқариш стандартлари ёки техник шартларга мувофиқ 
ҳолда жун толаларини узунлиги ва чизиқли зичлиги бўйича ажратиш. 
Жун толалари ҳар хил катталикдаги бўлаклардан иборат бўлиб, унга 
тери ва ёғ қолдиқлари, қум ва тупроқ, қуриган ахлатлар ва ўсимлик 
чиқиндилари каби бегона нарсалар аралашган бўлади. Жун толалари 
бўлакларини янада кичикроқ бўлакларга бўлиш ва йенгил ажраладиган 
ахлатлардан тозалаш учун савалаш жараёни қўлланилади. Бу жараённи 
узлуксиз ва даврий ҳаракатланувчи савалаш машиналарида амалга 
оширилади. Ингичка, ярим ингичка, ярим дағал, камроқ патаклашга ва кўп 
кирлашмаган жун толаларига жун ювувчи агрегат таркибига кирувчи 
узлуксиз ҳаракатланадиган машиналарда, кўпроқ патаклашган ва дағал 
жунларга даврий ҳаракатланувчи машиналарда ишлов берилади. 
Узлуксиз ҳаракатланувчи машиналарда саваш қуйидагича амалга 
оширилади.
2-Расм. Тўхтовсиз ишлайдиган 2БТ-150Ш саваш дастгоҳи. 


15 
Жун толалари ёғ-терлардан, ўсимлик ва минерал моддаларнинг 
чиқиндиларидан тозалаш учун ювилади. Ювишнинг моҳияти шундан 
иборатки, ювувчи эритма кир жун қатламлари оралиғидан ва толалар 
устидан ўтиб уни ҳоллаши керак. Ювилмаган жун толалари ёғ-тер, намлик 
ва ҳар хил ифлосланишлардан иборат. Ифлосланишлар миқдори 40 % дан 
70 % гача оралиқда тебранади ва қўйнинг ёшига, жинсига ва зотига, йер ва 
иқлим шароитига, уларни боқиш режими ва шароитига боғлиқ. Шунинг 
учун ҳар хил турдаги жун толаларига ишлов бериш режими турлича. 
Ифлосланиш даражаси қанча кўп болса, уни тозалаш шунча қийин бўлади.
Ювиш режими, ювиш учун нечта барка кетиши, ҳар бир баркага 
солинадиган совун, сода ва бошқа кимёвий воситаларнинг миқдори, 
суюқликнинг ёналиши ва эритмани баркага узатиш тартиби, сиқувчи 
валларнинг босими, тозалашнинг даврийлиги белгиланади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish