Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи.
Тадқиқот мавзуси
танлангандан сўнг адабиётлар таҳлили олиб борилди. Унда 38 дан ортиқ
адабиёт, илмий мақола ва тезислар тахлил қилинди.
Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи.
Пойабзални
ташкил этувчи тўплам материалларнинг физик-механик ҳамда стандарт ва
бошқа назарий тадқиқот услублар.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.
Махсус пойабзал конструкциясини ишлаб чиқиш ва материаллар танлови
10
ва уни тайёрлаш учун иссиқдан ҳимояни таъминлаш бўйича вазифаларни,
шунингдек гигиеник хусусиятларини комплекс ечимларини топиш лозим.
Бу баъзан қарама – қарши талабалари бирлаштириш учун, иссиқликка
чидамли материаллардан тайёрланган мутлақо янги махсус конструкцияли
пойабзал ишлаб чиқиш лозим. Айни пайтда, юқори иссиқлик таъсирини
интенсив равишда ушлаб туриш ҳусусиятига эга материаллар жуда кўп.
Махсус пойабзал эксплуатация шароитлари талабларига жавоб берадиган
материаллар танлаш учун, тегишли тадқиқотлар мажмуини амалга
оширилди.
Иш тузилмасининг тавсифи
.
Диссертация иши компьютерда
110 бет саҳифаланган бўлиб, 23 жадвал ва 11 расмдан иборат бўлиб,
кириш, адабиётлар таҳлили, методик қисм, экспериментал қисм, олинган
натижалар ва уларнинг таҳлили, конструкторлик қисм, технологик қисм,
хулоса, 38 та фойдаланилган адабиётлар ҳамда иловалардан иборатдир.
11
I БОБ. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
1.1 Жун толаларига бирламчи ишлов бериш
бўйича тадқиқотлар
тахлили
Ўзбекистонда қадимда жундан, айниқса қўй ва туя жунидан кигиз
босиш, гилам тўқиш бой аньанага эга. ХХ-асрнинг 20-йиларида майда
тарқоқ ҳунармандлар артелларга бирлашиб, саноат тарзида маҳсулот
ишлаб чиқариш ташкил этилиши билан жунни кайта ишлаш саноатига
пойдевор қўйилди. Жунни дастлабки қайта ишлаш корхонаси дастлаб
1930 йилда ишга туширилган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қўқон
йигирув-тўқув фабрикакасида ярим жун адёллар ишлаб чиқариш юлга
қўйилган. 1970 йил лойиҳа қуввати 2 млн. м.кв бўлган Хива гилам
комбинати ишга туширилди. Унинг таркибида аппарат тизимида жун ва
кимёвий толалар аралашмасидан йигирилган ип ишлаб чиқарувчи
фабрика, тўқув корхонаси ва пардозлаш сехлари мавжуд. 1980 йил
Фарғона вилоятида Олтиариқ ип йигирув фабрикасида пневмомеханик
йигириш усулида ёғон жун иплари ишлаб чикариш бошланди. 1990 йилдан
шу корхонада Франсия билан жун толасини дастлабки қайта ишлаш қўшма
корхонаси ишга туширилди[2].
2018 йилда Ўзбекистонда 2,8 млн. м.кв жун газламалар, 1,5 млн. м кв
гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Жунни қайта ишлаш ва
юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш Англия, Австралия, Белгия,
Россия, Финляндия, Польша каби қатор давлатларда кенг ривожланган.
Янги Зеландия, Австралия, Қирғизистон, Қозоғистон жаҳон бозорига
сифатли жун толалари йетказиб беради .
Жун саноати — тўқимачилик саноатининг йетакчи тармокларидан
бири [3]. Тармоқ корхоналарида жунни қайта ишлаш, соф жундан ёки
унинг бошка толалар (асосан кимёвий толалар) аралашмасидан ҳар хил
чизиқли зичликдаги иплар, жун газламалар, ҳар хил техник ва махсус
газламалар, гилам ва гилам маҳсулотлари, кигиз-намат ва фетр буюмлар,
нотўқима материаллар ишлаб чиқарилади.
12
Жунни қайта ишлаш табиий жунни дастлабки ишлаш, яьни саралаш,
титиш, ювиш, қуритиш, зичлаш, тойлаш босқичидан бошланади. Жун
йигирув корхоналарида ҳар хил йигириш тизими ва усулларида соф
жундан ёки ярим жундан карда, қайта таралган ва аппарат иплари
ишлабчиқарилади; иккинчи босқич; маҳсулот ёки буюмлар: трикотаж ёки
тўқима матолар, трикотаж буюмлари, адёл, гилам, фетр, нотўқима
материаллар олиш учинчи босқич; маҳсулот ва буюмларга ишлов бериш,
бўяш, гул босиш, иссиқлик билан ишлов бериш каби жараёнлар тўртинчи
босқич ҳисобланади.
Саноатда қўй, эчки, туя ва бошқа ҳайвонларнинг жунидан
фойдаланилади. Ҳайвонлардан қирқиб, тараб ёки туллаш натижасида
олинадиган тола табиий жун толаси, терилардан қириб олинадиган тола
саноат жун толаси ва турли толаларни титиш орқали олинган тола
тикланган жун толаси ҳисобланади. Умумий йетиштириладиган жун
толасининг 97-98 % қўйлардан, 2 % эчкидан, 1 % туялар ва бошқа
ҳайвонлардан олинади. Жун йетиштиришда Австралия, Янги Зелландия ва
Аргентина йетакчи ўринни эгаллайди.
Ёғонлиги ва тузилишига қараб, жун толалари қуйидаги типларга
бўлинади:
Момиқ - майин жунли қўйларнинг бутун жун қопламини ташкил
қиладиган ва дагал жунли қўйларнинг тепасига ёпишиб ётадиган ингичка
бурамдор толалар. Момиқ икки: тангачали ва қобиқ қатлам дан иборат.
Тангачали қатлам одатда ҳалқалар ва ярим ҳалқалар шаклида болади.
Дағал тук - момиқдан дағалроқ ва ёғонроқ тола бўлиб, деярли
бурамдор бўлмайди, у яримдағал жунли ва дағал жунли қўйларнинг жун
қопламидан олинади. У уч қатламдан: пластинкасимон тангачали қатлам,
қобиқ ва яхлит ўзак қатлам дан иборат.
Оралиқ толалар - момиқ билан дағал тук ўртасида оралиқ ҳолатни
эгаллайди. Дурагай зотли қўйларнинг бутун жун қоплами шу оралиқ
13
толалардан иборат болади. Оралиқ тола уч қатламдан: тангачали, қобиқ ва
узуқ-узуқ ўзак қатламдан иборат.
Ўлик тола - дағал, тўғри, қаттиқ тола бўлиб, ёмон боялади ва қайта
ишлаш жараёнида синиб кетади. У бази дағал жунли қўйларда бўлади.
Ўлик тола ҳам уч қатламдан: тангачали, юпқа қобиқ ва кенг ўзак
қатламдан иборат. Ўзак қатлам толанинг деярли бутун кўндаланг
кесимини эгаллайди [4]. Тўқимачилик саноатида, асосан, қўйлар ва туялар
жунидан фойдаланилади.
а )
б )
Do'stlaringiz bilan baham: |