2.2. Пойабзалда қўлланиладиган нотўқима материалларнинг физик-
механик хоссаларини аниқлаш методлари
Пойабзал ва чарм-атторлик буюмларини тайёрлаш учун турли-туман
толали таркиб, тузилма ва ишлаб чиқариш усулларига эга бўлган нотўқима
матоларнинг кенг ассортиментидан фойдаланилади .
Нотўқима матоларнинг ассортименти йил сайин янгиланиб боради.
Пойабзал учун холст-, ип-, мато-тикма ва игнада тешилган нотўқима
материаллар, оралиқ деталлар ва қўшалоқлаштириш учун – елимли
нотўқима материаллардан фойдаланилади [16].
Нотўқима матолар силлиқ бўялган, йўл-йўл тўқилган, силлиқ ва
тукли юзали (тасвир) босилган, шунингдек, вельвет ва духобани имитация
қилувчи кўринишларда тайёрланади.
Қишки пойабзалнинг тепа қисми учун капрон ип билан тикилган
нотўқима ярим жун матолардан фойдаланилади. Мато бир хил бўлмаган
толали таркибга эга, у тикланган жун (40-80%), вискоза толаси (20-50%) ва
капронли штапель толаси (20% гача) ташкил топади. Холстларни тўқиш
учун 15,6 текс капрон иплардан ва асос тўқима трикодан фойдаланилади
[17].
Аёллар пойабзали тепа қисми деталлари учун малимодан
фойдаланилади, у тандаси бўйича 125 текс ва арқоғи бўйича 84 текс
бўлган, текс 2 ва 31,3 текс бўлган аралаш жунли йигирилган ип 21 билан
тўқилган аралаш жунли аппаратли тўқимадан ташкил топади. Ташқи
кўриниши бўйича у трикотажга ўхшайди.
Қишки пойабзалнинг тепа қисми учун учта қаталамдан ташкил
топувчи малимодан фойдаланилади: ташқи – ярим жунли, ўрта (каркас) –
31
пахта толали йигирилган ип ва пастки – малимо нотўқима матоси. Бу
материалнинг қалинлиги 5,7 ва эни 138 мм; 50х100 мм ўлчамли тасманинг
узилиш юкламаси узунлиги бўйича 1110 Н, эни бўйича 680 Н, узилишда
чўзилиши тегишлича 10,6 ва 16,2%.
«Ермак» (арт. 42-У) пахмоқ (серпат) холст-тикма матоси
пойабзалнинг тепа қисми учун ишлатилади. У «Арахнэ» машинасида
тайёрланади ва силлиқ бўялган ва босма тасвирли бўлиши мумкин. Бир
турли толали таркибга эга ва вискозали штапель толаси (50%) ва нитрон
толасидан (50%) ташкил топади. Тикиш ипи сифатида чизиқли зичлиги
15,6 текс бўлган капрон ипдан фойдаланилади, пахмоғи учун 25 текс пахта
толали йигирилган ипдан фойдаланилади. Пойабзалнинг тепа қисмини
тайёрлаш учун кигизсимон нотўқима матолар орасида махсус икки
қаламли матодан фойдаланиш мумкин. Унинг тайёрланиши жун
толаларининг юмшоқ толасимон қатламни ҳосил қилиш хусусиятига
асосланади. Матонинг мустаҳкамлигини ошириш учун толаларнинг тепа
ва пастки қатламлари орасига тўр қўйилади.
Қишки ва уй пойабзалида астар учун асосан пахта ва жун толалардан
ташкил топувчи тукли тўқима-тикма нотўқима матолардан полотна (арт.
120, 921104, 921106, 921301, 921306, 931103) фойдаланилди.
Пойабзалнинг
оралиқ
деталлари
учун
нотўқима
матолар
ассортименти елимланган нотўқима материаллардан ташкил топади [18].
Улар хурпаймайди (пахмаймайди), чўзишда мустаҳкамлик чегараси
юқори, эластик ва чўзилувчан. Оралиқ астар сифатида термопластик
филамент нотўқима материал ёки прокламелиндан фойдаланилади.
Бактерицид моддалар билан ишлов берилган ва пойабзалнинг тепа
қисми деталларига ёпиштириш учун термопластик пленкага эга бўлган
нотўқима матолар янги материаллар ҳисобланади. Бундай материаллар
пойабзалнинг ички юзасини бактерияли муҳит ва замбуруғларнинг ҳосил
бўлишидан сақлайди, етарли даражадаги тер ютилиши ва ҳаво
ўтказувчанликни сақлайди.
32
Жадвал 1 ва 2 да ип-тикма, холст-тикма ва игнада тешиш усулларида
тайёрланган
нотўқима
матоларнинг
физик-механик
хоссалари
кўрсаткичлари келтирилган.
Пойабзал тагликлари учун мўлжалланган игнада тешилган нотўқима
мато юза зичлиги 900 ёки 1200 г/м ёки 1200 г/м
2
бўлгани ҳолда иккита
русумда ишлаб чиқарилади (жадвал 2).
Do'stlaringiz bilan baham: |