Интернет сайтлари:
21.Психологик кутубхона: http://www.psychol-ok.ru/library.html
22.Психологик тадқиқотлар. Илмий электрон журнал. http://www.psystudy.ru/
23.Психология бўйича материаллар. http://www.psychology-online.net
24.Флогистон. http://flogiston.ru/
25.Электрон кутубхона. http://www.koob.ru
26.Handbook-of-research-methods-in-experimental-psychology
27.https://ru.wikipedia.org/wiki/
28.www.e-reading.club/.../Konovalova _Eksperimental'naya_psihologiya
29.www.psyho.ru › Библиотека › Книги
38
I-модул. Психологиянинг методологик масалари.
1-мавзу: ПСИХОЛОГИЯНИНГ МЕТОДОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ.
Режа:
1.
Психология фанининг предмети. Фаннинг методолик масалалари ва уларнинг
психологик тавсифи.
2.
Социал (ижтимоий) гармония, гуруҳий хулқ, бегоналанишнинг илдизлари ва уларнинг
психологик тавсифи.
3.
Психология фанининг категориялари тўғрисидаги мулоҳазалар тарихи.
4.
ХХ аср охирида категориялар моҳиятига оид баҳслар ва уларнинг илмий психология
учун аҳамияти. Ҳозирги даврда XXI асрда психологик категориялар классификациясининг
ўзига хослиги.
Мавзу бўйича таянч сўз ва иборалар.
Психология,
психика,
мақсад,
вазифа,
метод,методика,
предмет,
методология, социал гармония, тавсиф, гуруҳий хулқ, бегоналаниш,
категория, классификация, руҳий олам, ички дунё, объектив олам, жараёнлар,
ҳодисалар, акс эттириш.
―Психология‖ сўзи иккита грек сўзларидан – ―псюхе‖ – жон, руҳ ва ―логос‖ –
таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунѐсига
алоқадор барча ҳодисалар ва жараѐнлар унинг предметини ташкил этади. Бошқача
қилиб айтганда, психологиянинг предметини ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-
ўзимизни билишимизнинг асосида ѐтган жараѐнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва
шаклланган хислатлар ташкил этади. Психология бўйича адабиѐтларда унинг
предметини қисқача қилиб, психикадир, деб таъриф беришади. Психика – бу инсон
руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли (баъзан
онгсиз ҳам) тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, ҳис қилишимиз, тасаввур
қилиб, англашимизни таъминлайди. Анъанавий таърифларда психология фан сифатида
ана шу ―психиканинг фактларини, қонуниятларини ва механизмларини ўрганади‖, – деб
ҳам баѐн этилган. Лекин бу қисқа таърифлардан психикага алоқадор жараѐнлар онгнинг
акс эттириш шакллари экан, деган юзаки хулосага келиш нотўғри бўлади. Чунки инсон
психикаси ва унинг руҳий оламига алоқадор ҳодисалар ва жараѐнлар шу қадар
мураккаб ва хилма-хилки, биз баъзан ўз-ўзимизни ҳам тушунмай қоламиз. Шунинг
учун ҳам одамларнинг билимдонлиги нафақат ташқи оламда рўй бераѐтган обектив
ҳодисалар моҳиятига алоқадор билимлар мажмуига эга бўлиш билан, балки ҳаѐтда
муносиб ўрин эгаллаш, ўз ички имкониятлари ва салоҳиятидан самарали фойдаланган
ҳолда фаолиятини оқилона ташкил этишнинг барча сирларидан бохабар бўлиш, ўзига ва
ўзгаларга таъсир кўрсатишнинг усулларини билиш ва улардан ўз ўрнида унумли
фойдаланишни назарда тутади. Психологик билимдонликнинг мураккаблиги айнан
шундаки, атрофимиздаги нарсалар ва ҳодисаларнинг моҳиятини бевосита ҳис қилиб
билишимиз мумкин, лекин психик ҳаѐтга алоқадор бўлган жараѐнларни, ўзимизда,
миямиз, онгимизда рўй бераѐтган нарсаларнинг моҳиятини билвосита биламиз.
Масалан, ўртоқларимиздан бири бизга ѐқади, доимо бизда яхши, ижобий таассурот
қолдира олади, лекин унинг у ѐки бу хатти-ҳаракатларини бевосита кўриб, баҳолаб,
таҳлил қилолсак-да, унга нисбатан ҳис қилаѐтган меҳримизни, узоқ кўришмай
39
қолганимизда уни соғинаѐтганлигимиз билан боғлиқ ҳисни бевосита кўриб, идрок
қилиш имкониятига эга эмасмиз. Айнан шунга ўхшаш ҳолатлар психология
ўрганадиган ҳодисалар ва ҳолатларнинг ўзига хос табиати ва мураккаблигидан дарак
беради ва уларни бошқа турли ҳодисалардан фарқ қилади.
Шундай қилиб, психология фани ўрганадиган жараѐнлар ва ҳодисалар мураккаб
ва хилма-хил. Уларни ўрганишнинг икки жиҳати бор: бир томондан, уларни ўрганиш
қийин, иккинчи томондан осон ҳам. Охирги жиҳати хусусида шуни айтиш мумкинки,
бу ҳодисалар бевосита бизнинг ўзимизда берилган, уларни узоқдан қидириш, мавҳум
аналогиялар қилиш шарт эмас, бошқа томондан, улар ўзаро бир-бирлари билан боғлиқ
ва умумий қонуниятлар ва принципларга бўйсунади. 1-расмда психик жараѐнларнинг
намоѐн бўлиш шакллари, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар акс эттирилган. Демак,
қисқа қилиб, психологиянинг предмети конкрет шахс, унинг жамиятдаги хулқ-атвори ва
турли ички кечинмалари, амаллари ва фаолиятларининг ўзига хос тарзда онги
томонидан акс эттирилишидир, деб таърифлаш мумкин.
Психология фанининг бугунги кундаги вазифалари, табиий, унинг предметига
бироз ўзгаришлар киритади. Зеро, инсон онги ва қалби учун кўраш муаммоси бутун
дунѐ миқѐсида долзарб тўрган масала сифатида қаралишини инобатга олсак,
жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, мустақил юрт фуқаролари онгининг миллий-маданий
муҳит таъсирида, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида шаклланиши, улар
қалбида соф имон ва соғлом дунѐқарашлар, мустақил фикрлашнинг шаклланиши
механизмларини ўрганиш ҳам фаннинг муҳим предмети ҳисобланади. Айниқса,
бугунги ѐшларда аниқ мақсад ва маслакнинг бўлиши, миллий ифтихор ва ғурур
туйғуларининг тўғри тарбияланганлиги яхлит халқ ва миллат манфаатлари билан
уйғундир. Психология фан сифатида айнан ҳар бир шахсда ўзига, юртдошларига, турли
фаолият турлари ҳамда дунѐга нисбатан тўғри муносабатларни шаклланиши йўлларини
ҳам ўрганиши керак.
Акс ҳолда ѐшлар онгидаги ўзгаришларни аниқ башорат қилолмаслик, уларни
тўғри тарбиялаш воситаларини танлашда хатоликларни келтириб чиқаради.
Юртбошимиз И.Каримовнинг бу борадаги фикрлари жуда ўринли: ―Мен кўҳна бир
ҳақиқатни яна эслатмоқчиман: табиатда бўшлиқ бўлмаганидек, инсоннинг онгу
тафаккурида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмайди.
Ҳар бир онгли одамнинг воқеликка ўз муносабати, мақсад ва интилишлари бўлиши
табиий‖.
Демак, бугунги психология фани ва унинг тармоқларининг предметини
белгилашда ѐшлар онгида тўғри дунѐқарашни миллий истиқлол ғоялари ва унинг
асосий тушунчалари ва тамойиллари асосида шакллантириш масалалари нуқтаи
назаридан ѐндашиш катта амалий аҳамият касб этади.
Психологиянинг алоҳида тармоқларини дифференциация қилиш энг аввало
ишлаб чиқаришдаги инсон фаолияти кечадиган соҳалар ва уларнинг вазифаларидан
келиб чиқади. Ҳозирги даврга келиб психологияни инсон шахси ҳақидаги энг муҳим
фанлардан бири сифатидаги аҳамиятини ҳамма тан олмоқда. Инсон шахсининг эса
бевосита кириб бормаган соҳасини топиш қийин.
Психология иқтисодиѐт, таълим-тарбия, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ
ҳўжалиги, кибернетика, ахборотлар технологиялари каби қатор халқ хўжалиги соҳалари
40
билан алоқадор фан тармоғи ҳисобланади. Чунки ҳамма соҳада инсон шахси фаолият
кўрсатар экан, ҳар бир соҳада ишни самарали ташкил этиш, инсон хулқ-атворини турли
вазиятларда бошқариш учун инсон психологиясини, шахслараро муносабатлар
психологиясини, одамларнинг турли вазиятлардаги хулқ-атвор нормаларини билиш,
техниканинг инсон қобилиятларига мос тарзда яратиш ва иккинчи томондан, тафаккур
ва ҳаракатларни технологик нормаларга кўра тарбиялаш ва мослаштириш муҳимдир.
Шунинг учун ҳозирги давр мутахассислари психологик билимлардан бохабар
бўлишлари лозимдир.
Бироқ айрим тармоқлардаги психолог мутахассиснинг бажарадиган ишлари ва
мавқеида тафовутлар ва фарқлар мавжуд. Ўзбекистонда ҳам мустақиллик йилларида
инсон омилига берилаѐтган эътибор туфайли психология фани ўз ютуқларини халқ
ҳўжалигининг деярли барча тармоқларига жорий этиш имконияти туғилди. Шу боис
ҳам бугунги кунда мактаб психологи, саломатлик психологи тайѐрлаш, реклама ва
маркетинг соҳаси, бошқарув ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида фаннинг
амалиѐтга аралашуви жараѐни тезлашди. Олий ўкув юртларида тайѐрланаѐтган
психолог кадрларнинг асосий сифат белгиси ҳам уларнинг амалиѐтда ўз билимларини
татбиқ эта олиш малакаси билан аниқланмоқда. Демак, ХХI аср психологияси ўзининг
татбиқий характери билан ажралиб туради ва унинг тармоқлари ривожи ва
самарадорлиги илмий ва назарий билимларнинг нечоғли халқ ҳўжалигининг турли
тармоқларига жорий этилиши билан изоҳланади.
Қуйида бизнинг шароитимизда ривож топаѐтган ва амалий тус касб этаѐтган
психология тармоқларининг қисқача тавсифларини келтирдик:
Do'stlaringiz bilan baham: |