Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат универсиитети


Методология тушунчаси талқини ва тузилиши



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/78
Sana27.06.2022
Hajmi1,64 Mb.
#708457
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   78
Bog'liq
3amonavij psixologiya muammolaroi

Методология тушунчаси талқини ва тузилиши 
Илмий манбаларда (энциклопедия ва расмий луғатларда) методологияга метод 
тўғрисидаги таълимот сифатида таъриф берилади, унинг мазмунида билиш 
фаолиятининг бошқарув принциплари, усуллари, услублари мажмуаси ѐтиши 
назарда тўтилади, худди шу мақсадга, ишончли йўл-йўриқка, объектив билимга 
эришиш таъминланади. қўйилган мақсадга эришишнинг ҳаракат (сенсор, сенсомотор, 
ақлий) билан мутаносиблиги (мослиги) методнинг туб моҳияти ѐки аҳамияти 
"мақсадга эришув йўли" ни айнан акс эттиришдан иборат бўлиб, уларни 
ҳаракатнинг операционал томони (жабҳаси) тавсифи сифатида тушуниш ҳоллари ҳам 
учраб туради. Жумладан, Л.Ф.Ильичев методология тушунчасига берилган таърифдан 
келиб чикдан ҳолда, тушунчанинг этимологияси, унинг тарихий аҳамияти ва 
маъносини изоҳлаш учун камлик қилишини таъкидлайди. Тадқиқотчининг 
қарашига (ѐндашувига) асосланиб, методологияни метод тўғрисидаги таълимот деб 
таърифлаш мумкин эмас, чунки "физиканинг методологик муаммолари"га қуйидаги 
масалалар, жумладан киритилади: фан сифатида физиканинг предмети, тарихий 
тараққиѐт давомида ушбу фан предметининг ўзгариб бориши, физиканинг 
математикага муносабати, физик реаллик тушунчаси, мувозанат принципи ва 
ҳоказо. Бошқача сўз билан айтганда, "физика методологияси" нафақат физикавий 
тадқиқот методлари назариясини эмас, балки у физикавий назарияни ўрганишни, уни 
асослашни, илмий билим тизимидаги ўрнини, унинг амалиѐтга бевосита 
муносабатини ифодалашни англатади. 
Агарда метод тор маънода қўлланилиши ҳисобга олинмаса, у ҳолда ушбу 
нуқтаи назар ўзини оқлайди. Шунингдек Е.Ф.Солоповнинг нуқтаи назари ҳам 
тўла қонуний хусусият касб этади, мабодо метод кенг маънода тушунилса, у 
тақдирда "методология" термини Ильичев томонидан таъкидлаб, кўрсатиб ўтилган 
барча муаммоларни қамраб олади ва метод тўғрисидаги фан дея номланишни сақлаб 
қолади. 
Методни 
шунга 
ўхшаш 
кенг 
маънода 
тушунишни 
фалсафа 


53 
энциклопедиясида учратиш мумкин, у "ўрганилаѐтган объект ҳаракатининг 
қонуниятларидан келиб чиқувчи, борлиқни назарий ва амалий жиҳатдан 
эгаллашнинг шаклидир". 
Чунончи, "метод назария билан изчил бирликда, тадрижийликда ҳукм 
суради: ҳар қандай объектив билим тизими метод бўла олиши мумкин. Мукаммал 
килиб айтганда, метод - бу амалиѐт билан қониққан назария ѐки амалиѐтга 
йўналтирилган тадқиқотнинг худди ўзи. "Фаннинг ҳар қандай қонуни, келгусида 
англашинилувчи принцип сифатида, билишнинг методи тариқасида намоѐн бўлади. 
П.Гиндевнинг фикрича, ҳаракатдаги назария сифатидаги метод тўғрисида фикр 
юритиш жоиз. 
Ўзига хос тарзда методга таъриф беришга В.Н.Боряз ҳаракат қилади. Метод 
илмий билишнинг унсурлари (элементлари) нинг, назарияларнинг, қонунларнинг 
категорияларнинг ва бошқаларнинг муносабат типининг узидир, шунингдек табиий 
равишда юзага келувчи, онгли тарзда шаклланувчи, илмий билишда фойдаланувчи 
ва ҳақиқий, янги билим олиш манбаининг адекват қонуниятларга нисбатан нисбий 
муносабати сифатида, билиш фаолиятининг воситалари, усуллари, чизгиси тизими 
шаклида ташқи акс эттирилганликдир. Шунинг билан бирга қидирув (когнитив) 
чегараларини ўрнатиш, унга мансуб ҳаракат шароитларини топиш, унинг 
ҳақиқийлиги, ҳаққонийлиги даражасини алоҳида аҳамият касб этиши мумкин. 
Метод ва методологияни юқоридагига ўхшаш тарзда тушунишнинг ѐйиқ 
ифодаланишини М.В.Мостепаненко беришга ҳаракат қилган. "Олдинги олинган 
умумий билимлар (принциплар) нинг муайян мажмуасига асосланувчи, билишнинг 
йўли - бу методдир. Методология - бу билишнинг принциплари ва методлари 
тўғрисидаги таълимотдир. Метод дастлабки билимлар билан алоқадор бўлганлиги 
туфайли, методология, табиий равишда, икки қисмга ажратилади: а) билишнинг 
принциплари, бирламчи асослари тўғрисидаги таълимот; б) ўша асосларга суянувчи 
усуллар, услублар хакидаги таълимот. Тадқиқотчи томонидан билиш жараѐнида 
асосланувчи фалсафий тасаввурлар, қарашларни баҳолаш ва таҳлил қилиш 
билишнинг биринчи қисмини ташкил қилади. Ҳолбуки шундай экан, 
методологиянинг ушбу қисми фалсафа, дунѐқараш билан бевосита алоқадордир. 
Тадқиқотнинг усуллари, услублари тўғрисидаги таълимотда аксарият ҳолларда 
унинг умумий методикасини ташкил этувчи билишнинг хусусий методларининг 
умумий томонлари талқин қилинади. 
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, мазкур таърифда 
тадқиқотни ташкил қилишнинг техник воситалари, усуллари йиғиндиси ѐки билиш 
асосининг ҳам фалсафий, ҳам дунѐқарашга оид сифатида тушунишнинг калтис 
чекланишлари чиқариб ташланган. Илмий қарашнинг иккинчи тури позитивистик 
йўналишдаги олимларга ва файласуфларга хос бўлиб, дунѐқарашнинг 
билишдаги ролини инкор қилади. Методология терминини шунга ўхшаш тор 
маънода тушуниш ҳолати, методиканинг синоними деб қараш собиқ шуро 
тадқиқотчиларининг нашр ишларида ҳам учраб туради (масалан, татбиқий социологик 
тадқиқот методологияси. Чунончи тадқиқотларни молиялаштириш масалаларидан 
тортиб, то уни ташкил этишга оид амалий тавсиялар берилади). 
Шунингдек терминнинг бошқача аҳамиятини принципал тарзда инкор қилиш 
ҳодисаси кўндаланг бўлиб турмайди, лекин методологик ишнинг даражаси, 


54 
унинг кўринишини жинсдош тушунча орқали ифодалаш мисолида кўзга ташланади, 
холос. Лекин социолог В.А.Ядов методологик таҳлилдан ўзи ажратган уч 
босқичнинг бирортасини ҳам киритмайди. Бунинг натижасида тадқиқотни ташкил 
қилишнинг методологик статуси, амалга ошириш жабҳаси, методик томони акс 
этишдан маҳрум қилади. 
Худди шу боисдан методологик таҳлилнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш, 
тадқиқотчиларнинг термин (атама) ларни қўллаш хусусиятларини фарқлаш мақсадга 
мувофиқ. Кўпчилик изланувчилар "метод" тушунчасини таҳлил қилинган 
асарларидан ҳам торроқ тушунишади, оқибатда илмий билишнинг методи 
тўғрисидаги таълимот сифатида методологияни таърифлаш билан чекланмайдилар. 
Жумладан, В.П.Кузьминнинг методологияга таъриф беришича, илмий билишнинг 
методлари ва асосининг тизими (системаси) сифатида; Э.Г.Юдиннинг таърифига 
биноан фаолиятнинг воситалари, методлари, мантиқий жиҳатдан ташкиллаштириш, 
тузилма (структура) тўғрисидаги таълимот тариқасида ва бошқалар.
Ушбу қўлланмада "методология" термини юқоридаги талқинларга яқин 
бўлса-да, лекин ҳам шаклан, ҳам мазмунан бирмунча тафовутга эга. 
Психологиянинг методологияси ўқув предмети фаннинг предмети, унинг мезонлари, 
категориялари, принциплари, қонуниятлари, механизмлари, хоссалари, қонунлари, 
сифатлари, даражалари, босқичлари, тараққиѐт фазалари (филогенетик онтогенетик 
онтологик ва ҳоказо) ва уларга ѐндашувлар юзасидан маълумотларни ўзида 
мужассамлаштиради. 
Методология ҳақида мулоҳаза юритилганда рефлекциянинг алоҳида шакли 
бўлиши ўзини ўзи англаш юзасидан ахборот алмашиши мумкин. Фан доирасида 
ўзини ўзи англаш илмий билим тўғрисидаги мажмуавий хусусиятли маълумотлар 
тизимининг алоҳида кўринишидир. Бу ўринда билиш жараѐнининг ички ва ташқи 
детерминантларини аниқлаш йўллари юзасидан мулоҳаза юритиш, унинг тузулиши, 
илмий билимларни танқидий баҳолаш бўйича ахборот бериш муҳим аҳамият касб 
этади.

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish