Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

ташкилий қобилиятга
эга бўлишлари керак, унинг остида 
инсонга ташкилий фаолият усулларини эгаллаш ва уларни муваффақиятли 
амалга ошириш имкониятини берувчи шахснинг шахсий-психологик 
хусусиятлари тушунилади. Қуйидагилар ташкилий қобилиятларга киради:
-
мослашилган сафарбарлик, яъни фаолиятнинг ижодий шакллари, 
билимларни чуқурлаштириш, ташаббускорликка мойиллик, консерватизмга 
чидай олмаслик, асосланган таваккалчиликка тайѐргарлик, янгиликларга 
интилиш, ўзини тута билиш, тадбиркорлик ва ҳ.к.; 
-
алоқа қила олишлик, яъни дилкашлик, одамларни ўзига ром қилиш 
қобилияти, одамларни эшитиш, тушуниш ва ишонтиришни билиш ҳамда 
низоли вазиятга ҳамсуҳбатининг кўзи билан қараш қобилияти; 
-
стрессларга барқарорлик, яъни муаммоли вазиятларда ақлий ва 
ҳиссиѐтли ҳимояланганлик, ўзини тута билишлик ва қарорлар қабул қилишда 
тафаккурнинг ҳушѐрлиги; 
-
доминативлик (устун бўлишлик), яъни ҳукмронлик, шуҳратпарастлик, 
шахсий мустақиллик, етакчиликка интилиш, ўзини ўзи ҳурмат қилиш, 
иродали характер. 
Ҳар қандай даражадаги менежернинг олдига қўйиладиган муҳим талаб 
кишини бошқаришни билишдан иборатдир. Уларга қуйидагилар киради: 


226 
- ўзининг бевосита қўл остидагиларни, уларнинг қобилиятлари ва 
ўзларига топширилган аниқ ишни бажариш имкониятларини мукаммал 
билиш; 
- корхона ва ходимларни боғловчи шароитларни билиш, улар ва 
бошқаларнинг манфаатларини адолатли асосда ҳимоялаш; 
- менежернинг психологик омилкорлиги; 
- жамоанинг бирлигини сақлаб қолиш ва ташкилотни фаолият юритиши 
самарадорлигини таъмирлаш мақсадида қобилиятсизларни бартараф этишни 
билиш. 
6.2 Менежер ва етакчи
Менежер яна етакчилик сифатини эгаллаши мақсадга мувофиқдир. 
Етакчи кўпинча раҳбар бўлади, аммо унинг ҳаракатлари одатдаги менежер – 
маъмурдан бошқачароқ. У бошқармайди, буйруқ бермайди, балки 
бошқаларга етакчилик қилади. Улар унга нисбатан тобе эмас, балки 
эргашувчилардир. 
Раҳбар учун лавозим расман жамоанинг етакчиси бўлиш учун керакли 
шарт-шароитларни яратади, аммо у автоматик равишда шундай қилмайди, 
ташкилотда биринчи шахс бўлиш, аммо ҳақиқий етакчи бўлмаслиги мумкин, 
чунки у буйруқ билан тасдиқланиши эмас, балки атрофидагилар томонидан 
уларнинг эҳтиѐжларини қаноатлантиришга қодир ягона киши сифатида 
психологик тан олиниши керак. Бунинг учун етакчилик ўрнига даъвогарлик 
қилувчи киши келгусини ва унга қараб ҳаракатланиш йўлларини аниқ кўра 
олишни билиши керак. 
Етакчилар расмий менежерлардан нима билан фарқланадилар? 
Менежерлар қоидага кўра, бошқа кишилар томонидан қўйилган мақсадларга 
қандай, қайси усуллар билан эришиш кераклигини белгилайдилар, қўл 
остидагиларнинг ишини режаларга мувофиқ ташкил қиладилар ва 
йўналтирадилар, аммо бунда пассив ўрин эгаллайдилар. Ўзларининг 
атрофдагилар билан ўзаро ҳамкорликларини ҳуқуқ ва мажбурятларини аниқ 


227 
тартибга солиниши асосида қурадилар. Етакчилар эса қандай мақсадларга 
интилиш кераклигини мустақил равишда, ортиқча тафсилотларни 
суриштирмасдан белгилайдилар. Уларнинг қарашларини қабул қилган ва 
қийинчиликларга қарамай, уларнинг орқасидан боришга тайѐр бўлган 
кишилар, уларга эргашувчилар бўладилар, етакчилар бунда илҳом 
берувчилар 
бўладилар. 
Улар 
атрофдагилар 
томонидан 
назорат 
қилинмайдилар, эргашувчилар билан муносабатларини эса улар ишонч 
асосида қурадилар (6.2.1- жадвал).
6.2.1-жадвал 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish