Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

 
Менежернинг имиджи
унинг образи, ушбу менежернинг унга 
алоҳида ўзига хосликни берувчи ва уни бир қатор бошқа раҳбарлардан 
ажратиб турувчи фарқланувчи ва мутлақ таърифлари ҳақидаги мустаҳкам 
тасаввурдир. Имиджнинг асосини ишнинг мақсадга қаратилган ҳолда ташкил 
этилаѐтган ва қўллаб-қувватланаѐтган услуби ҳамда менежернинг 
шахслараро муносабатлари ва расмий атрибутлари (белгилари) ташкил этади. 
“Имидж” инглизча сўз бўлиб, “образ”, “шуҳрат”ни билдиради. Бу 
кимнингдир, ниманингдир оммавий онгда вужудга келган ва стереотип 
характерга эга бўлган ҳиссиѐтли бўялган образидир. Ўзининг имиджи 
ҳақидаги ғамхўрлик бу уни кишилар онгида гавдаланиши, ўзини ўзи намоѐн 
этишдир. 
Имидж тушунчаси персонификация (гавдалантириш, тасвирлаш)га 
яқинроқ бўлади, аммо ўз ичига шахснинг нафақат табиий хусусиятларини
балки махсус яратилганларини ҳам олади. Бундан ташқари, у кишининг 
ташқи қиѐфаси ва ички дунѐси ҳақида, уни психологик тури ҳақида гапиради. 
Касбий имиджни олиш ишбилармон киши, етакчи учун бирдан бир 
мақсад эмас. Аммо унга эга бўлиш унинг ғоятда муҳим шахсий ва касбий 
таърифини ташкил қиладики, бу чуқур амалий маънога эга. 


242 
“Имидж” тушунчасининг маъноси турли йиғилганлардан вужудга 
келади. Унинг энг муҳим қисми тарбиясидир. Гап шундаки, тарбияли киши 
инсоний тажриба томонидан текшириб чиқилган тарбиявий насиҳатлар 
бўйича яшаш зарурлигини ҳис қилади, тарбиясиз эса ҳамма вакт шахсий 
эҳтирослари ва эҳтиросчаларининг асири бўлади ва унинг идеали – ҳамма 
нарсага йўл қўйилганликдир. 
Жамиятимизга аввало маънавий етук ишончли менежер зарур. Унинг 
эътиборини инсоният маданиятининг барча бойликларини қамраб олиши 
керак, яъни у кенг гуманитар билимларга эга бўлиши керак. 
Имиджни шакллантиришнинг асосига қуйидаги тамойиллар қўйилиши 
мумкин: 
-
такрорлаш тамойили
-
таъсирни узлуксиз кучайтириш тамойили; 
“иккиѐқлама чақирув” тамойили. 
Такрорлаш тамойили инсон хотирасининг хусусиятларига суянади: 
такрорланувчи ахборотлар яхши эсда қолади. Кишиларга қабул қилинган 
хабарни ўзиники қилиш учун вақт керак бўлади. Қайта такрорлаш эса киши 
руҳиятини кўтаради. 
Таъсирнинг узлуксиз кучайтириш тамойили исботланган бўлиб туйғули 
мурожаатни кучайтиришини асослаб беради, масалан: “Бу фақат Сиз учун” 
ѐки “Мен Сиз учун” ва ҳ.қ. Ҳаракатларни аста-секин кучайтирилиши 
ижобийроқ қабул қилинади. Аммо аста-секин, портловчи эмас. Бу шунинг 
билан боғлиқки, инсоннинг сенсорли (сезги) аппарати ахборотларни 
шовуллашига қаршилик қилади. 
Ахборот мумкин бўлганнинг чегарасидан ўтиш билан қабул қилиш 
каналлари тўсилиши ва келиб тушган ахборотларни қайта ишлаб чиқилиши 
содир бўлади. Таъсир қилиш ҳаракатларини аста-секин ва узлуксиз 
кучайтирилиши исталган силжишларга олиб келади. 


243 
“Иккиѐқлама чақирув” тамойили хабар нафақат ва шунчаки ақл билан 
қабул қилинишини билдиради. Онгсизлик билан қилинган руҳий жараѐнлар, 
инсон руҳиятининг туйғули соҳаси муҳим рольни ўйнайди. 
Ўзининг ролини ўйнаши учун имидж кишилар эътиборини ўзига 
тортиши, уларнинг фаоллигини керакли йўналишга йўналтириши, кейин эса 
инсон ҳолатини бошқаришни амалга ошириши лозим. 
Имиджнинг одамларга таъсири AIDA формуласи бўйича содир бўлади, 
бу ерда A (attention инглизча “эътибор, эътиборни жалб қилиш; I (interest)- 
имиджга қизиқишни ўйғотиш; D (demand инглизча “талаб”, ”эҳтиѐж”)- 
ҳаракатни амалга ошириш эҳтиѐжини ўйғотиш; A (action)- ҳаракатларни 
бажаришга ундаш. Бунда имиджни намойиш қилиш ѐрдамида кишилар 
ҳолатини босқичма – босқич бошқаришнинг схемаси қуйидагича: эътиборни 
жалб қилиш – қизиқишни уйғотиш – эҳтиѐжни яратиш – ўчакиштирилган 
ҳаракат. 
Имиджни яратишда турли намуналар асос қилиб олинади. 
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, яратилган таассуротнинг 92 % 
кишининг қандай кўриниши ва “садо беришига” боғлиқдир. Шунинг учун 
кўпгина сиѐсатчи ва менежерлар актерлик саводсизлигини тугатишни, 
қуйидагиларни ўргана туриб ўзлаштирадилар. 
-
табассум қилиш санъати; 
-
товушни қўйиш; 
-
имо-ишоралар, мимика ва гавдани тутиш техникаси. 
Бунда 
имиджмейкерлар 
– 
имиджни 
шакллантириш 
бўйича 
мутахассислар ѐрдам берадилар. Мамлакамизда етакчининг имиджи 
қурилмайди, балки унга жойлаштирилади. Имиджмейкерлар раҳбарда 
мавжуд имкониятларни ѐнига қуриш тартибида ишлайдилар, чунки айрим 
етакчиларимиз ҳаммага етадиган харизмани улашиб олганмиз деб 
ҳисоблайдилар. Раҳбарнинг ўз имиджини шакллантиришдаги роли 
имиджмейкерларга иложи борича ѐрдам бериши, уларга тўлик очиқлик билан 


244 
кўмаклашиш, уларнинг тавсияларини ўз ҳаракатлари дастури сифатида қабул 
қилишдан иборат бўлиши керак. 
Кўпгина ҳолларда менежернинг имиджи бу аниқ вазиятда уддабуронлик 
билан ўз йўлини топиш ва шунинг учун ҳолат моделини тўғри танлашнинг 
натижасидир. 
Менежер ўзининг албатта маданиятлаштирилган услуби, олижаноб 
образи, тадбиркорнинг нафақат муваффақиятини ярмини, балки фаолиятдан 
доимий равишда қаноатланишини қафолатлайдиган имиджига эга бўлиши 
зарур. Маданий ва муваффақиятли бўлишни истаган менежер қуйидагиларга 
риоя қилиши керак: 
-
ваъдани муддатида бажариш. Агар бажара олмаса, баҳона қилиш 
эмас, балки янги муддатни белгилаш ва майли кечикиб бўлса ҳам, ўз 
сўзининг устидан чиқиш; 
-
”фойдасиз” таклифларга эътиборли ва объектив бўлиш; 
-
кераксиз таклифларни одоб ва мулойимлик билан рад қилиш; 
-
ўзига ишонган бўлиш, аммо катта кетишдан қочиш; 
-
қабул қилинган кераксиз қарор учун жавобгарликни қўл 
остидагиларга, агар бу уларнинг ҳуқуқ доираларига кирмаса ѐки улар сиздан 
тегишли вазифа ѐки тавсия олмаган бўлсалар, юкламаслик; 
-
қўл остидагиларни хафа қилиб эмас, тўғри тарбиялаш, уларнинг 
унумли меҳнати ва ташаббусини рағбатлантириш; 
-
ҳеч қачон сизнинг фикрингиз ва нуқтаи назарингиз ҳамма вақт ҳам 
яхши бўлмаслигини, мутлақо ѐмон бўлмаган бошқа фикрлар ва нуқтаи 
назарлар борлигини эсдан чиқармаслик; 
-
муваффақиятсизлик, узилиш ва хатонинг ҳеч бир ҳолатини синчиқлаб 
таҳлил қилмасдан қолдирмаслик; 
-
ишда учта “маслик”: жаҳл қилмаслик, сабр-тоқатни йўқотмаслик, 
шўъбаишиб кетмасликка амал қилиш; 


245 
-
ўзини кечикиши ѐки тадбирни тайѐрламаганлиги учун ишни 
бошланишини кечиктириш ҳамкорлар, қўл остидагиларга нисбатан 
ҳурматсизликнинг юқори даражасидир; 
-
кишиларнинг камчиликларига, агар бу камчиликлар бизнесга халақит 
бермаса, чидамли бўлиш; 
-
шуни эсдан чиқармаслик керакки, одамни нафақат сўз билан 
ҳақоратлаш мумкин, имо-ишоралар, мимика, гавданинг туриши ҳам 
ифодалироқ бўлади; 
-
кишининг ишга доир сифатларига, айниқса сизнинг у билан муно- 
сабатингиз ѐмон бўлса, адолатли бўлиш; 
-
иқтидорли ходимлардан қўрқмаслик; 
-
ходимларга ташкилотнинг мақсадларига эришиш учун кўпроқ 
эркинлик бериш; 
-
кишилар олдида мақташ, яккама-якка қолганда койимоқ; 
-
инсон учун камситишдан кескинроқ ва оғриқроқ ҳеч нарса йўқлигини 
эсдан чиқармаслик. У унутилмайди ва кечирилмайди; 
-
эшитишни билиш, чексиз сабр-тоқатга эга бўлиш. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish