Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


иқтисодий  самарадорликнинг



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

иқтисодий 
самарадорликнинг
кўрсаткичлари деб ҳисоблаш мумкин. 
Шу билан бирга яна бошқарув фаолиятининг ижтимоий натижасини акс 
эттирувчи бошқарувнинг 
ижтимоий самарадорлигини
ҳам кўриб чиқиш 
мумкин. У меҳнат жамоаси ва ҳар бир ходимнинг салоҳиятли имкониятлари, 
унинг ижодий қобилиятларидан фойдаланиш, жамоанинг ривожланиши 
ижтимоий вазифаларини ҳал қилишнинг муваффақиятлилиги даражасини 
таърифлайди. 
Менежмент самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш олинган 
натижалар ва қилинган харажатларнинг ўзаро муносабатини кўзда тутади. 
Бунда корхоналар фаолиятининг ижтимоий натижалари сифатида меҳнат ва 
турмуш шароитлари, ходимларининг малакаси, уларнинг фаолиятини ташкил 


216 
этиш ва мотивациядан иборат бўлади. Айрим ҳолларда улар бошқарувнинг 
техник воситаларини харид қилиш, ходимларни тайѐрлаш ва малакасини 
ошириш, корхона ходимлари учун турар-жойлар қуриш, ходимларни 
санатория–курортларда 
даъволанишлари 
ва 
дам 
олишлари 
учун 
йўлланмаларни харид қилиш ва бошқаларга сарфлаган харажатлар сифатида 
бўладилар. Аммо бошқарув фаолиятининг кўпгина ижтимоий натижалари 
моддий харажатларга боғлиқ бўлмайди. 
Шундай қилиб, қилинган харажатлар ва корхона фаолиятидан олинган 
ижтимоий натижалар улар учун умумий бўлган кўламга, ўлчовчиларга эга 
эмаслар. Бундан ташқари, улар воситали ва қоидага кўра, стохатик 
характерга 
эгалар. 
Бунинг 
оқибатида 
менежментнинг 
ижтимоий 
самарадорлиги кўрсаткичлари, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларидан 
фарқли равишда, қилинган харажатлар ва корхона фаолиятидан олинган 
ижтимоий натижаларининг нисбати орқали акс эттирилмайдилар. Шу 
муносабат билан уларни харажатлар (ресурслар)сиз фақат натижа берувчи 
ташкил қилувчилар билан таърифлаш мақсадга мувофиқдир. 
Менежментнинг ижтимоий самарадорлигини кўрсаткичлар тизими 
ѐрдамида баҳолаш мақсадга мувофиқдир, уни фикримизча, қуйидаги 4 
гуруҳга ажратиш мумкин: 
-
ташкилот ходимлари меҳнат шароитларини таърифловчи кўрсат- 
кичлар; 
-
ташкилот 
ходимларининг 
ижтимоий-маиший 
шароитларини 
таърифловчи кўрсаткичлар; 
-
ходимлар малакасини таърифловчи кўрсаткичлар; 
-
меҳнатни ташкил этиш ва унга ундашларни таърифловчи 
кўрсаткичлар. 
Шуни таъкидлаш жоизки, бошқарув самарадорлиги яна бошқарув 
тизимининг фаолият юритишнга интилиши керак бўлган қандайдир шарти, 
аломати, натижаси сифатида намоѐн бўлади. 


217 
Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичларидан фойдаланиш бошқарув 
тизимига ташхис қўйиш, уни фаолият юритишида вужудга келадиган четга 
чиқишларнинг олдини олиш, самарасиз бошқарувнинг сабабларини очиб 
бериш, бошқарув идоралари фаолиятида илмий асосланган мақсадни 
кўзлашини амалга ошириш, уларнинг бундай кейинги ишларига тузатишлар 
киритишга имкон беради. 
Бундан ташқари, у бошқарув ходимларининг мотивация тизимини 
яратиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни бошқарув бўйича фаолият 
самарадорлигига берилган боғлиқликка қўйишга имкон беради. Шу 
муносабат билан таъкидлаш керакки, ҳалокатлар назариясига кўра, масъул 
қарорлар қабул қилувчи ва уларни амалга оширувчи шахслар ва кишиларни
бу қарорларни амалга оширишлигига шахсан, моддий боғланишлари ғоятда 
муҳимдир. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish