100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Саноат тармоқларининг ривожланиши тарихи



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

2.3. Саноат тармоқларининг ривожланиши тарихи 
Саноат ишлаб чиқаришининг тарихий ривожланиши ва унинг 
асосий якунлари тўғрисида сўз юритилганда шуни таъкидлаш керакки, 
ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида «Уй саноати»нинг ривожи бундан 12-15 
минг йил муқаддам мезолит даврида бошланган. Бу даврда жуда 
оддий меҳнат қуроллари ва буюмлари тайѐрланган. 
Янги тош асри (неолит, милоддан аввалги 5-минг йилнинг боши) 
даврида кемачилик, тўқимачилик вужудга келган. Неолит даврининг 
охирида металлдан қурол ясаш бошланган. 
Археологик топилмалардан маълум бўлишича, милоддан 
аввалги 3-минг йилнинг охиридаѐқ ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида 
яшаган аҳоли мисдан қурол ясашни билган. 
Қулдорлик тузуми (м.а. 1-минг йиллик ўрталари V аср) даврида 
меҳнат қуролларининг тараққий этиши, металлга ишлов беришнинг 
такомиллашуви ҳунармандчиликнинг ўсишига, айирбошлаш ва савдо-
сотиқнинг кучайишига олиб келди. 
Феодализм тузумининг бошларида (VI-VIII асрларда) Фарғона 
билан Сўхдан олтин, мис, темир, Илоқда қўрғошин, кумуш, олтин, 
Шаҳрисабзда тоштуз қазиб чиқарилган. 
IX 
асрда Самарқанд ўзининг сифатли қоғози ва лампа шишаси 
билан машҳур бўлган. Шош вилояти кўнчилик маҳсулотлари билан 
донг таратган. Ўша даврда Ўрта Осиѐдан Шарқий Европа, Хитой ва 
бошқа юртларга Буюк Ипак йўли орқали чарм, мато, ипак, жун, кийим–
кечак чиқарилган. 
X-XIII 
асрларда юз берган феодал тарқоқлик, қабила ва элатлар 
ўртасидаги низоларнинг авжига чиқиши туфайли ҳунармандчиликда 
йирик ўзгаршлар рўй бермаган. 
XIV 
асрнинг 2-ярмида Амир Темур Самарқандда ҳокимиятни 
қўлга киритиб, марказлашган давлатга асос солди. Натижада 
давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий равниқига катта йўл очилган. 
XV 
асрнинг охирига келиб Моварауннаҳрда юзага келган 
зиддиятлар туфайли Темурийлар давлатининг иқтисодий негизига 
путур етади ва ривожланиш тўхтаб қолади. 
XVI-XVIII 
асрларда Бухоро, Хива, Қўқон хонликларининг вужудга 
келиши иқтисодиѐтнинг, шу жумладан, саноат ишлаб чиқаришининг 
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади ва XIX асрга келиб 
Туркистонда ҳунармандчиликда ѐғоч ва металл ўймакорлиги, 
идишларга нақш солиш, матоларга гул босиш, қуролларни бадиий 
безаш ривожланади. Бу асрнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудида 
тараққиѐт тезлашиб саноат, айниқса ип-газлама саноати ривож топди. 
XX 
аср бошларида бир қанча пахта тозалаш, ѐғ-мой заводлари 
қурилиб ишга туширилди. 1925-1926 йилларда электростанциялар 
қурила бошланди ва биринчи бўлиб Тошкент яқинида қурилган Бўзсув 
гидроэлектростанцияси 1926 йил 1 майда ишга туширилди. 


23 
Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Термиз ва Асака шаҳарларида 
иссиқлик электростанциялари қурилиши бошланиб, 1930 йилда 
уларнинг сони 30 га етди. Ўсиб бораѐтган энергетика базаси бир қанча 
янги саноат корхоналари қуришга имконият яратди. 
Иккинчи жаҳон урушигача бу ерда 500 дан ортиқ саноат 
корхоналари жумладан, «Ташсельмаш», Тошкент тўқимачилик 
комбинати, Чирчиқ-электрокимѐ комбинати, Каттақўрғон ѐғ заводи, 
Бекобод ва Қувасой цемент корхоналари қурилди. Нефть ва рангли 
нодир металлар қазиб чиқариш, қурилиш саноати маҳсулотларини 
тайѐрлаш ривож топди. 
Уруш бошланиши билан республика иқтисодиѐти, жумладан, 
саноат ишлаб чиқариши ҳарбий мақсадларга қаратилди. Бу ерга 
немис фашистлари эгаллаб олган ҳудудлардан 100 га яқин саноат 
корхоналари кўчириб келтирилди ва улар қисқа вақт ичида тўла қувват 
билан ишлай бошлади. 1941-1945 йиллар давомида Республиканинг 
индустриал тараққиѐти ГЭС лар қуриш билан энергетика базасини 
кучайтириш, қишлоқ хўжалиги, аҳоли ва фронт эҳтиѐжларини 
қондирадиган завод ва фабрикаларни қуриш йўлидан борди. Бу 
даврда 280 та йирик, ўрта ва кичик корхоналар қурилиб ишга 
туширилди. Натижада Ўзбекистон Армиянинг саноат арсеналларидан, 
яъни аслаҳахоналаридан бирига айланди. 
Урушдан кейинги йилларда ҳам саноат тараққиѐтига эътибор 
қаратилгани сабабли унинг бир қанча янги тармоқлари ва корхоналар 
вужудга келди. Тракторсозлик, лифтсозлик, электротехника саноати, 
газ ишлаб чиқарш, уй рўзғор буюмлари тайѐрлаш, йиғма темир бетон 
ва керамика саноати вужудга келди. Енгил саноатнинг трикотаж, чинни 
ишлаб чиқариш соҳалари юзага келди. Озиқ-овқат саноатининг 
таркибий қисмларида анчагина ўзгаришлар рўй берди. 90-йилларга 
келиб унинг йирик ва ўрта корхоналари 300 дан ортиб кетди. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish