100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

тараққиѐт стратегияси, 
жамиятни янгилаш, барча соҳадаги ислоҳотларни янада 
чуқурлаштириш борасидаги фаолият 
6 та устувор йўналиш 
воситасидан иборат. Биринчи устувор йўналиш – аҳолини янада кучли 
ижтимоий ҳимоя қилиш, иккинчи устувор йўналиш – мамлакат сиѐсий 
ва иқтисодий ҳаѐтини, давлат ва жамият қурилишини янада 
жадаллаштириш, учинчи устувор йўналиш – жамият маънавиятини 
янада юксалтириш, тўртинчи устувор йўналиш – кадрлар тайѐрлаш, 
бешинчи 
устувор 
йўналиш 
– 
иқтисодиѐтда 
таркибий 
ўзгаришларни таъминлаш,
олтинчи устувор йўналиш – жамиятдаги 
барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни, 
сарҳадларимиз дахлсизлигини, мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигини 
таъминлашдан иборат.
Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираѐтган долзарб масалаларни 
ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш 
амалиѐти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг 
жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда 
қуйидагиларни назарда тутадиган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясининг
10
3.2. бандида таркибий ўзгаришларни 
чуқурлаштириш масалалари қайд этилган. Хусусан, ушбу ҳужжатда 
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиѐтнинг
 
етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш 
ҳисобига 
унинг 
рақобатбардошлигини 
ошириш 
масалалари 
қуйидагиларни 
амалга 
ошириш 
эвазига 
эришилиши 
режалаштирилгандир: 
миллий иқтисодиѐтнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини 
таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш; 
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва 
ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган 
фаол инвестиция сиѐсатини олиб бориш; 
юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, 
маҳаллий хомашѐ ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори 
қўшимча қийматли тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал 
ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш 
орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш; 
10
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги 07.02.2017 йилдаги 
ПФ-4947-сон Фармони


28 
иқтисодиѐт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни 
шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни 
босқичма-босқич камайтириш; 
принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини 
ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий 
товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш; 
ишлаб 
чиқаришни 
маҳаллийлаштиришни 
рағбатлантириш 
сиѐсатини давом эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва 
бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат 
кооперациясини кенгайтириш; 
иқтисодиѐтда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб 
чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, 
қайта 
тикланадиган 
энергия 
манбаларидан 
фойдаланишни 
кенгайтириш, иқтисодиѐт тармоқларида меҳнат унумдорлигини 
ошириш; 
фаолият кўрсатаѐтган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва 
кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил 
этиш; 
хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички 
маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини 
ошириш, кўрсатилаѐтган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг 
замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш; 
туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиѐтда 
унинг 
роли 
ва 
улушини 
ошириш, 
туристик 
хизматларни 
диверсификация 
қилиш 
ва 
сифатини 
яхшилаш, 
туризм 
инфратузилмасини кенгайтириш;
экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, 
экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, 
иқтисодиѐт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини 
кенгайтириш ва сафарбар этиш; 
йўл-транспорт 
инфратузилмасини 
янада 
ривожлантириш, 
иқтисодиѐт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш. 
Ана шу устувор йўналишлардан бири иқтисодиѐтда, шу 
жумладан, саноатда ҳам таркибий ўзгаришларни амалга ошириш 
бўлиб, саноат бошқаруви тузилмасини яхшилашдан тортиб 
корхоналарни янгилаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, 
мамлакатнинг бой табиий ва минерал хомашѐ салоҳиятидан тўла, 
самарали фойдаланишга, экспортга мосланган ва импорт ўрнини 
босувчи маҳсулот ишлаб чиқарадиган қувватларни барпо этишга 
қаратилмоғи даркор. 
Иқтисодиѐтни таркибий ўзгартириш жараѐнида, айниқса, 
инвестиция дастурини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу 
борада мамлакатда мўъжизавий ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон 
мустақилликка 
эришганидан 
буѐн 
мамлакатга 
киритилган 


29 
сармояларнинг ҳажми 8 млрд. АҚШ долларидан ошиб кетди. Хорижий 
сармояларнинг аксарият қисми (95-96%) иқтисодиѐтнинг реал ишлаб 
чиқариш соҳаларига, жумладан, 64 фоизи саноатга киритилмоқда. Ана 
шу инвестициялар асосида янгидан янги корхоналарнинг барча 
вилоятларда 
қурилаѐтганлиги 
нафақат 
ҳудудларнинг 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish