Ўзбекистон Республикаси саноатида асосий фондларнинг
технологик таркиби
46
(йил охирига фоизда)
2012
2013
2014
2015
Бинолар
11,5
13,2
13,0
13,1
Иншоотлар
22,6
22,1
23,3
22,1
Узатиш мосламалари
13,3
13,4
13,3
12,9
Машина ва ускуналар
45,4
44,3
43,7
45,4
Транспорт
5,9
6,0
5,7
5,5
45
Ортиқов А. «Саноат иқтисодиѐти». Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2006 – Б.134.
46
Муаллиф томонидан қуйидаги асосида тузилган: Ўзбекистон Саноати. Статистик
тўплам. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси. Тошкент 2016.
Б.62.
174
воситалари
Бошқа асосий
фондлар
1,3
1,0
1,0
1,1
Тармоқ тузилиши саноат тармоқларидаги асосий фондларнинг
таркиби билан ифодаланади (19-жадвал).
19-
жадвал
Асосий фондларнинг тармоқ структураси
47
(фоиз ҳисобида)
Тармоқлар
2010
2011
2012
2013
2014 2015
Электроэнергетика
13,6
12,4
12,8
14,8
14,7 14,6
Ёқилғи саноати
28,9
31,3
30,7
31,2
31,4 31,9
Ўрмон, ѐғочни қайта
ишлаш ва целлюлоза
қоғози
0,7
0,6
0,5
0,5
0,4
0,3
Кимѐ ва нефть-кимѐ
саноати
5,3
5,0
4,6
4,3
3,9
4,4
Машинасозлик ва
металлни қайта ишлаш
саноати
9,5
8,6
11,2
10,7
10,8 10,4
Қурилиш материаллари
саноати
2,9
3,2
2,8
3,3
3,3
3,3
Енгил саноат
8,4
7,3
7,1
6,5
5,9
6,0
Озиқ-овқат саноати
4,6
4,1
4,2
4,0
3,7
3,9
Бошқа тармоқлар
26,1
27,5
26,1
24,7
25,9 25,1
Ҳудудий тузилма асосий фондларининг ҳудудий тақсимланиши
ва уларнинг нисбати билан белгиланади.
Такрор ишлаб чиқариш структураси янги қурилиш ва қайта
қуриш, қайта қуроллантириш ва асосий фондларни кенгайтиришнинг
нисбати ва тутган ўрнини ифодалайди.
10.2. Асосий фондларни баҳолаш
Амалиѐтда асосий фондларни баҳолашнинг қуйидаги турлари
қўлланилади: 1) дастлабки тўла қиймат орқали белгиланган баҳо; 2)
қийматини қайтадан тиклаш орқали белгиланган баҳо; 3) қолган
қиймати орқали белгиланган баҳо; 4) ишлаб чиқаришдан чиқариб
ташлаш баҳоси.
Дастлабки тўла қиймат орқали белгиланган баҳо (
Об
)
асосий
фондларнинг сотиб олинган баҳоси (
Сб
),
асосий фондларни олиб
47
Муаллиф томонидан қуйидагилар асосида тузилган: Ўзбекистон Саноати.
Статистик тўплам. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси.
Тошкент 2014. Б.44.; Ўзбекистон Саноати. Статистик тўплам. Ўзбекистон
Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси. Тошкент 2016. Б.46.
175
келиш учун қилинган транспорт харажатлари (
Хт
)
ва монтаж
харажатлари (
Хм
)
ни ўз ичига олади.
Об
Сб
Хт
Хм
Бу баҳо корхона (фирма)нинг асосий ишлаб чиқариш
фондаларини сотиб олиш ва ишга тушириш учун қилган ҳақиқий
харажатларини ифодалайди. Бу кўрсаткич корхона (фирма) балансида
ҳисобга олинади. Аммо асосий фондларнинг дастлабки тўла қиймат
орқали белгиланган баҳоси уларнинг ҳажмини ва турли йилларда
қуриб ишга туширилган корхона (фирма)лар асосий фондларини
таққослашда етарли эмас, шунинг учун асосий фондларни баҳолашда
қийматини
қайтадан
тиклаш
орқали
белгиланган
баҳодан
фойдаланилади.
Баҳолашнинг бу усули асосий фондларнинг ҳар хил даврда
ишлаб чиқарилган ва олинган баҳоларни ҳозирги янги шароитдаги
баҳода ифодалаш имкониятини беради. Бу баҳо бир хил истеъмол
қийматга эга бўлган асосий фондларни баҳолашда бир хил
қийматларда ифодалаш, корхоналар кўрсаткичларини таққослаш ва
фондлар самарадорлигини ошириш резервларини аниқлаш учун
имконият яратади. Қийматни қайтадан тиклаш орқали белгиланган
баҳо амалдаги асосий фондларнинг жисмоний ҳолати ва маънавий
эскиришини ҳисобга олган ҳолда қайта баҳо қўйиш орқали
аниқланади.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараѐнида
иштирок эта бориб аста-секин ишдан чиқа боради, шунинг учун уларга
баҳо белгилашда уларнинг ишдан чиқиш ва ѐйилиш қисми ҳисобга
олинади. Шу туфайли асосий фондларни баҳолашда қолган қиймати
орқали белгиланган баҳо ҳам қўлланилади. У икки хил баҳо билан
ифодаланади: а) асосий фондларнинг ишдан чиққан (тузилган)
қисмини уларнинг дастлабки тўла қийматидан айириб ташлаш орқали
аниқланган қиймат; б) асосий фондларнинг ишдан чиққан (тузилган)
қисмини уларнинг қайтадан тикланган қийматидан айириб ташлаш
орқали аниқланган қиймат.
Асосий фондлар жуда эскириб, яроқсиз ҳолга келган, қайтадан
тиклаш, капитал ремонт қилиш ѐки модернизация қилиш натижа
бермайдиган ҳолларда уларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш зарур
бўлиб қолади. Бундай ҳолларда асосий фондларни ишдан чиқариб
ташлаш баҳоси аниқланади. Бу баҳо ишдан чиққан, ишлаб
чиқаришдан чиқариб ташланадиган асосий фондларни (темир-терсак
нархида) реализация қилиш баҳосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |