100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


- МАВЗУ. САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИНГ АСОСИЙ



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

10-
МАВЗУ. САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИНГ АСОСИЙ 
ФОНДЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИ 
 
Таянч атамалар ва иборалар
: асосий ишлаб чиқариш 
фондлари, актив асосий ишлаб чиқариш фондлари, пассив асосий 
ишлаб чиқариш фондлари, асосий фондлар тузилмаси, жисмоний 
эскириш, маънавий эскириш, амортизация, амортизация ажратмалари, 
амортизация фонди, фонд қайтими, фонд сиғими, экстенсив 
фойдаланиш коэффициенти, интенсив фойдаланиш коэффициенти, 
ишлаб чиқариш қуввати. 
Режа: 
10.1. Асосий фондларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти, 
таркиби ва тузилиши
10.2. Асосий фондларни баҳолаш
10.3. Асосий фондларнинг эскириши ва амортизацияси
10.4. Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари
10.5. Ишлаб чиқариш қувватлари ва улардан фойдаланишни 
яхшилаш йўллари 
 
10.1. Асосий фондларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти,
таркиби ва тузилиши 
Мамлакатнинг қудрати, иқтисодий-ижтимоий ривожланиши, 
жамият аъзоларининг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини тўлароқ 
қондириш шу мамлакат ресурслари, айниқса, асосий ва айланма 
фондларининг миқдори ва сифати билан белгиланади. Мамлакат ва 
унинг саноати, бошқа тармоқлари, корхона (фирма)лари қанчалик кўп 
ресурсларга эга бўлса, у шунчалик қудратли ва ривожланган бўлади. 
Агар у ана шу ресурслардан тўла-тўкис, оқилона фойдалана олса, 
албатта буюк давлатга айланади. 
Саноат ишлаб чиқариши фаолиятида асосий фондларнинг 
алоҳида ўрни бор. Чунки уларсиз бирорта ишни бажариш, хизмат 
кўрсатиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин эмас. Маълумки, ҳар 
қандай ишлаб чиқариш жараѐнида меҳнат буюмлари, меҳнат 
қуроллари (меҳнат воситалари) ва инсон меҳнати иштирок этади. 
Меҳнат буюмларига хомашѐ, асосий ва ѐрдамчи материаллар, ярим 
тайѐр маҳсулотлар, ѐқилғи, электр қуввати, таъмирлаш учун эҳтиѐт 
қисмлар ва ҳ.к.лар киради. Меҳнат воситаларига машина ва 
механизмлар, асбоб-ускуналар, юк ташувчи ва узатувчи воситалар, 
компьютер ва лаборатория анжомлари, бино ва иншоотлар киради. 
Меҳнат буюмлари ва воситаларининг биргаликда қиймат 
шаклида ифодаланиши ишлаб чиқариш фондларини ташкил этади. 
Улар ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашиш ролига кўра Асосий ва 
Айланма фондларга ажратилади. Меҳнат қуроллари асосий 
фондларни, меҳнат буюмлари эса айланма фондларни ташкил этади. 


170 
Асосий ишлаб чиқариш фондлари деб ишлаб чиқариш 
жараѐнида узоқ давр бевосита ва билвосита қатнашадиган, моддий 
бойликлар яратишда иштирок этадиган ҳамда табиий шаклини 
сақлаган ҳолда ўз қийматини тайѐрланаѐтган маҳсулотга аста-секин, 
тўзишига қараб ўтказиб борадиган меҳнат воситаларига айтилади
40

Улар иш бажаришда, хизмат кўрсатишда ва маҳсулот ишлаб 
чиқаришда қатнашадилар. Ишлаб чиқариш жараѐнини амалга ошириш 
учун шароит яратадилар. Меҳнат буюмлари ва тайѐр маҳсулотларни 
сақлаш ва уларни бир ўриндан иккинчи ўринга ташиш каби ишларни 
бажариш учун хизмат қиладилар. 
Асосий фондлар улардан фойдаланиш мақсадига кўра ишлаб 
чиқаришда бевосита ва билвосита қатнашишига қараб, улар ишлаб 
чиқариш жараѐнида қатнашадиган ва қатнашмайдиган фондларга 
ажратилади. 
Ишлаб чиқаришда қатнашадиган асосий фондларнинг мақсади 
моддий бойликлар яратишда иштирок этишга қаратилган бўлса, 
ишлаб чиқаришда қатнашмайдиган асосий фондларнинг мақсади 
ходимларнинг моддий ва маданий эҳтиѐжларини қондиришдан 
иборатдир. 
Саноатнинг асосий фондлари мамлакат миллий бойлигининг 
муҳим қисмини ташкил этиб, бу кўрсаткич мустақиллик йилларида 
йилдан йилга ошиб бормоқда. 1995-2015 йиллар мобайнида 
саноатнинг асосий фондлари 576 марта ўсди. Ўзбекистон 
Республикаси саноатининг жами асосий ишлаб чиқариш фондлари 
қийматининг динамикасини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин. 
16- 
жадвал 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish