Саноат корхоналарининг асосий фондлари
41
(млрд. сўм)
2012
2013
2014
2015
32578,6
40500,3
48259,5
55206,5
Жадвалдан кўриниб турибдики, Ўзбекистон саноатининг асосий
фондлари жуда тез суръатлар билан ўсмоқда. Бу ўсиш МДҲ
давлатларининг ўртача ўсиш суръатларидан анчагина тез ва
сифатлироқдир.
Ҳукуматимиз томонидан жисмоний ишдан чиққан ва маънавий
эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш масаларига алоҳида
эътибор қаратилиб меъѐрий ҳужжатлар қабул қилинган
42
. Ушбу
40
Ортиқов А. «Саноат иқтисодиѐти». Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2006 – Б.132.
41
Ўзбекистон саноати. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси.
Статистик тўплам. Тошкент 2016. Б.45.
42
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2016 й.даги ―Саноат
тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган
машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини
171
меъѐрий ҳужжатга биноан ―Корхоналарда замонавий ва жаҳон
даражасида муваффақиятли синовдан ўтган технологияларни илдам
суръатлар билан ўзлаштириш, мамлакатимиз корхоналари томонидан
ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини янада
ошириш, шу асосда саноат тармоқларининг барқарор ривожланишини
ва экспорт салоҳиятининг ўсишини таъминлаш, шунингдек, энергия
самарадорлиги
ва
энергия
тежамкорлиги
стандартларининг
иқтисодиѐтга фаол татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида: ...саноат
тармоқлари
корхоналари
технологик
жиҳозлари
ва
технологияларининг техник аудитини ўтказиш ...ва техник аудит
натижаларини ўрганиш асосида 2017 — 2020 йиллар даврида саноат
тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий
эскирган асбоб-ускуналарини замонавий, жаҳон даражасида синовдан
ўтганлари билан алмаштир...‖
43
иш назарда тутилгандир.
Асосий фондларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва кенгайтирилган
такрор ишлаб чиқаришни режалаштириш ва башорат қилиш
мақсадида уларни гуруҳларга ажратиш керак бўлади.
Ҳозирги кунда асосий фондлар турли таснифга мувофиқ ва
ишлаб чиқариш вазифасининг ҳар турлилиги ва табиий-моддий
белгиларга қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1.
Зарур меҳнат шароитларини таъминлайдиган бино ва
архитектура-қурилиш объектлари. Биноларга цехларни ишлаб
чиқариш корпуслари, деполар, гаражлар, омборхоналар, ишлаб
чиқариш хоналари ва лабораториялар киради.
2.
Иншоотлар – ишлаб чиқариш жараѐнининг бажарилишига
зарур ва меҳнат буюмларини ўзгариши билан боғланмаган бирорта
техник вазифаларга белгиланган муҳандис-қурилиш объектлари
(насос станциялар, туннеллар, кўприклар ва ҳ.к.).
3.
Ҳар хил энергия, суюқ ва газсимон моддалар узатадиган
узатувчи ускуналар.
4.
Машиналар ва асбоб-ускуналар; шу жумладан:
-
энергияни, суюқ ва газсимон моддаларни ишлаш ва
алмаштиришга мўлжалланган куч машиналари ва асбоб-ускуналар
(генераторлар ва газогенераторлар, электрогенераторлар, буғ
қозонлари, ҳаво компрессорлари);
-
ишчи машиналари ва асбоб-ускуналар. Улар меҳнат
буюмларига бевосита таъсир ўтказадилар. Буларга дастгоҳлар,
пресслар, конвеерлар ва бошқа турли ѐрдамчи асбоб-ускуналар:
ўлчов ва тўғрилаш асбоб-ускуналари, лаборатория асбоблари,
ҳисоблаш машиналари, компьютерлар киритилади.
5.
Транспорт воситалари.
6.
Ҳар хил асбоблар.
камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-2692-сон Қарори
43
Ўша ерда
172
7.
Ишлаб чиқариш инвентарлари.
8.
Хўжалик инвентарлари.
9.
Бошқа асосий фондлар.
Меҳнат буюмларига таъсир этиш даражасига қараб асосий
ишлаб чиқариш фондлари
Do'stlaringiz bilan baham: |