Агрегат устахоналар усулини
асосий мохияти шундаки АТК ҳаракат
воситаларига техник хизмат курсатиш ва таъмирлаш ишлари ишлаб чиқариш
устахоналари орасида таксимланади ва ҳар бир устахона бир ёки бир нечта
агрегатларни тўлиқ ТХК ва Т ишларини бажаришга маъсулияти
белгиланади.
Ушбу усулда устахонага бириктирилган агрегат ва узелларни
таъмирлаш ва уларга техник хизмат курсатиш ишларини сифатига моддий ва
маънавий жавобгарлик конкретлашади. Устахоналар ишларини натижалари
автомобилларни техник носозликлар бўйича таъмирлашда туриш муддатига
қараб бахоланади.
Устахоналари орасида ишлар ишлаб чиқариш дастурига ва ҳаракат
воситаларидан фойдаланиш жадаллигига қараб таксимланади.
Катта ва ўрта ҳажмли АТК ларда устахоналар сони 4 дан 8 тагача
булади.
Устахоналарга бириктирилган ишлар ҳам ишчи постларда, ҳам
устахоналарда бажарилади.
Агрегат устахоналар усул юқорида курилган усуллардан сўзсиз
афзалликларга эга бўлишига карамай камчиликларга эга. Бу камчиликларни
асосийларидан бири бу - ишлаб чиқаришни номарказлаштиришдир, бу эса
ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришни кийинлаштиради. Автомобил
бўйича таъмирлаш ишларини кетиши ҳақида маълумотларни йуклиги ишлаб
чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш имконини бермайди.
Постларда автомобиллар навбат кутиб колишлари мумкин, бу эса айрим
устахоналар орасида ихтилофларни келиб чиқишига олиб келиши мумкин.
ТХК ва Т га келган автомобилларни устахоналар орасида таксимлаш
таъмирлаш ишларини тугатилиш вақтини режалаштириш имконини
бермайди. Бу камчиликларни бартараф этиш мақсадида АТК-ларда ТХК ва Т
ишларини бошқаришни марказлашган тизими тадбик этилади.
АТК техника хизматини ишлаб чиқариш бўлими
АТК да техника хизматини агрегат- устахоналар усулида ташкил
қилиш таркиби.
4.3-жадвал
№1
№2
№3
№4
№5
№6
№7
№8
Рул бош-
қаруви,
олди
кўприк,
тормоз
тизими-га
ТХК ва Т
Двига-
телга
ТХК
ва Т
Ишлаш
муфтаси,
узатиш
қутиси,
редук-тор,
кардан
узутма-си
ТХ ва Т
Таъмино
т тизими,
электр
жиҳоз-
лари,
аккумуля
торга
ТХК ва Т
Кузов,
рама,каби
на, ТХК
ва
Т
пайванд,
темирчил
ик,
бўёқчи-
лик
ишлари
Шина
ва
ғилдир
акларг
а ТХК
ва Т
Чилан-
гар
механ
ик
ишлар
и
Супу-
риш
ювиш
ишла-
ри
Таъмирловчи ва ёрдамчи ишчиларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш,
ТХК ва Т мавкеини кўтариш, АТ самарадорлигини ошириш умумий
муаммосининг асосий қисмидир.
ТХК ва Т ишлари самарасининг кониктирмаслигини тахлил қилиш
асосида унинг келиб чиқиш сабабларини 2 қисмга ажратиш мумкин.
Булар объектив ва ташкилий сабаблар.
Объектив сабаблар
4.4-жадвал
қисман
қийматлари (%)
1.
Эҳтиёт қисмларнинг йўқлиги
4
Ишлаш шароити
10
3.
Парк ёши
18
4.
Ишлаб чиқариш базасининг сустлиги
15
5.
Бошқа (ишчи етмаслиги, АТЗда таъмирлаш
сифатининг пастлиги)
18
Ҳаммаси
65
Ташкилий сабаблар
4.5-жадвал
қисман
қийматлари (%)
1.
Меҳнат интизомининг пастлиги
11
2.
Ишни бўш ташкил қилиш
18
3.
Ташкилий ва бошқа сабабларга кўра
ишламаслик
6
Жами
35
Do'stlaringiz bilan baham: |