.
4.4 Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти
таълим йўналиши бўйича бакалавр ўз психологик-педагогик,
касбий тайѐргарлигига мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин:
- ўқитувчилик:
академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ўзбек тили ва
адабиѐти, эски ўзбек тили ва ѐзуви фани ўқитувчиси;
- тарбиячилик
:
мактабдан ташқари муассасаларда фаолият;
- ўқув-методик:
ушбу йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ
бошқармалари ва муассасаларида методист ;
- илмий-тадқиқот:
ўқув жараѐни билан боғлиқ жараѐнни ўрганувчи илмий-тадқиқот ишларини
бажариши мумкин.
4.5 Таълимни давом эттириш имкониятлари
Бакалавр педагогик тайѐргарликдан кейин умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими тизими таълим муассасаларида педагогик фаолиятни амалга ошириши ҳамда турдош таълим
йўналишларининг магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига ҳар йилдаги қабул
режасини шакллантирилаѐтганда таълимнинг ваколатли давлат органи томонидан аниқланадиган икки
йилдан кам бўлмаган муддатли магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин.
Педагогик фаолиятни олиб борганда ўз малакасини ҳар уч йилда ошириб туриши керак.
5
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти
таълим йўналиши бўйича бакалавр компетентлигига
қўйиладиган талаблар
5.1
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти
таълим йўналиши бўйича битирувчи қуйидаги
умумий
малакавий компетенцияларга
эга
бўлиши лозим:
а) умумий малакавий компетенциялар:
-
дунѐқараш характеридаги билимлар тизимига эга бўлиши, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий
фанлар асосларини, жорий давлат сиѐсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва
жараѐнларни мустақил таҳлил қила олиши;
- Ватан тарихини билиши, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари юзасидан ўз
фикрини баѐн қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий истиқлол ғоясига асосланган фаол ҳаѐтий
нуқтаи назарга эга бўлиши;
- табиат ва жамиятда кечаѐтган жараѐн ҳамда ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат
ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаѐтда
ва ўз касб фаолиятида фойдалана билиши;
- инсоннинг бошқа инсонга, жамиятга, атроф-муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ва
маънавий мезонларни билиши, касбий фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши;
- соғлом ҳаѐт тарзини юритиш зарурияти бўйича илмий тасаввур ва эътиқодга эга бўлиши, ўз-ўзини
жисмоний чиниқтириши;
- ахборот йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз
касбий фаолиятида асосли мустақил қарорларни қабул қила олиши;
- тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайѐргарликка эга бўлиши;
- янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва ўз меҳнатини илмий асосда
ташкил қила олиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |