А. Бурханов, К. Рахматов


Мавзуга оид қисқача хулосалар



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Мавзуга оид қисқача хулосалар 
1. Энг аввало, давлат шакли халқлар ҳаётига бефарқ қарайдиган «мавҳум 
тушунча» ҳам, «сиёсий чизги» ҳам эмас, балки 
ҳаёт тарзи ва халқнинг 
жонли ташкилотидир.
Халқ 
ўз ҳаёт тарзини тушуниши, айнан 
«шундай» ташкил бўлишни уддалаши;
шу тузум қонунларини 
ҳурмат 
қилиши
ҳамда шу ташкилотга ихтиёрий ҳиссасини қўшиши зарур. Бошқача 
айтганда, айнан 
халқнинг жонли ҳуқуқий онги
давлат шаклини рўёбга 
чиқаради, унга ҳаёт, куч бахш этади; бинобарин, давлат шакли, 
энг аввало, 
халқ ҳуқуқий онги даражасига,
халқ томонидан тўпланган тарихий 
сиёсий 
тажрибага,
унинг ирода кучи ва миллий хусусиятига боғлиқ бўлади» 
2. Давлат тузилиши шакли деганда – давлат ҳокимиятининг маъмурий-
ҳудудий ташкил этилиши, давлат билан уни ташкил этувчи қисмлар 
ўртасидаги, давлатнинг алоҳида қисмлари ўртасидаги, марказий ва маҳаллий 
органлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини тушунилади. 
Шундай қилиб, давлатнинг ҳудудий тузилиши бир бутун ва 
қисмларнинг, марказий ва минтақавий ҳокимият органларининг ўзаро 
нисбатини ифодалайди. 
Ҳудудий тузилишнинг икки асосий фарқловчи жиҳати мавжуд. Яъни: 
тузилиш таркибига кўра давлатлар 
оддий 
– 
унитар
ҳамда 
мураккаб 

федератив ва конфедератив
давлатларга бўлинади. Демак, давлат 
тузилиши шакли нафақат оммавий ҳокимият билан, балки давлатнинг яна 
бир жиддий хусусияти – аҳолининг ҳудудий ташкилоти билан ҳам чамбарас 
боғлиқдир. 
3. Президентлик республика бошқарув шакли сифатида, биринчи 
навбатда, сайлаб қўйилган давлат бошлиғи бир вақтнинг ўзида ҳукумат 
раҳбари ҳам бўлиши билан фарқ қилади. Президентнинг ўзи парламент 
розилиги билан шу ҳукуматни тузади ва зарурат туғилганда уни тарқатиб 
юбориш ҳуқуқига эга бўлади. Бутун халқ томонидан сайланган президент 
умуммиллий манфаатлар ифодачиси, миллат рамзи бўлиши (ҳар қалай 
шундай бўлиши керак ҳам) бошқарув президентлик шаклининг ижобий 


111
томонидир. Мазкур шакл бутун ваколатни бир шахсга беради ва у 
фавқулодда ҳолатларда масъулият ва раҳбарликни ўз қўлига олади. 
Бошқарувнинг президентлик шакли, одатда, парламент шаклига нисбатан 
юқорироқ даражадаги сиёсий барқарорликни таъминлайди. Зеро, ҳукумат 
(президент) конституцияда белгилаб қўйилган қатъий муддатга сайланади. 
3. Мустақил давлатимизнинг равнақ топиши сиёсий ва иқтисодий 
жиҳатдан юксала бориши, миллий иқтисодиёт, давлат қурилиши борасида 
раҳбарлик ва бошқариш тизимини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ташкил 
қилишда мамлакат мaъмypий ҳудудий тузилишини оқилона белгилаш катта 
аҳамиятга эга. 
4. Конституциянинг 69-моддасида эса Қоракалпоғистон Республикаси
вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади. 
Мамлакатимизда маъмурий ҳудудий тузилиш масалалари «Ўзбекистон 
Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби 
тўғрисидаги Қонун билан тартибга солинади. 
5. Шаҳарлар агломерациялари мураккаб тузилишга ва ҳудудларнинг 
иқтисодий ривожланишига катта таъсир кучига эга. Шу сабабли, 
урбанизация 
жараёнининг жадаллашиб 
бораётганлиги 
агломерация 
ҳодисасини ўрганишни тақозо этади. Агломерация (лот. agglomerare - 
бирлаштирмоқ, тўпламоқ) яқин ҳудуддаги шаҳарларнинг ўзаро «тортилиши», 
ҳудуд аҳолисининг меҳнат ва турмуш жараёнларидаги алоқадорлигининг 
ортиши ҳисобидан вужудга келган ҳодисадир. Хулоса ўрнида, агломерация 
мураккаб ҳудудий динамик тизим бўлиб, унинг элементлари ишлаб чиқариш, 
ижтимоий, маданий ва хўжалик алоқаларида, шунингдек инфратузилма ва 
ресурс салоҳиятидан фойдаланишда бир бутунликда намоён бўлади. Бу бир 
бутунлик ҳудудда мужассамлашган ресурслардан янада самаралироқ 
фойдаланиш имконини беради. 


112

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish