А. Бурханов, К. Рахматов


 Мамлакатда маъмурий ҳудудий бўлиниши масалаларини



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

 
3.4. Мамлакатда маъмурий ҳудудий бўлиниши масалаларини 
ҳуқуқий асослари 
Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистан Республикаси Олий Кенгашининг ўн 
биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституцияси 
«Ўзбекистон 
Республикасининг 


99
маъмурий-ҳуқуқий тизими» деб аталган XVI бобининг 68-моддасида шундай 
дейилган: «Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, 
қишлоқлар, овуллар, шунингдек, Қоракалпокистон Республикасидан 
иборат». 
Конституциянинг 69-моддасида эса Қоракалпоғистон Республикаси, 
вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилиши 
кўрсатиб утилган
16
.
Мамлакатимизда маъмурий ҳудудий тузилиш масалалари «Ўзбекистон 
Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби 
тўғрисидаги Қонун билан тартибга солинади. Унга кўра
17

ушбу Қонун вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, 
овулларни тузиш, тугатиш, уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий 
марказларни кўчириш ҳамда аҳоли пунктларини шаҳар, шаҳарчалари 
туркумига ўтказиш тартибини белгилайди; 
Вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга 
оширилади; 
Туманларни тузиш ва тугатиш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри 
ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга 
оширилади; 
Қорақалпоғистон Республикасида туманларни тузиш ва тугатиш 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи 
Кенгес томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги 
билан амалга оширилади. (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
69-
моддаси.
); 
16
Ўзбекистан Республикаси Конституцияси 
17
“Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Қонун. 
Манбаа Lex.uz 


100
Қишлоқлар, овулларни тузиш ва тугатиш тегишли туман ҳокимларининг 
илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, 
Қорақалпоғистон Республикасида эса — Жўқорғи Кенгес томонидан амалга 
оширилади; 
Республика (Қорақалпоғистон Республикасида), вилоят бўйсунувидаги 
шаҳарлар туркумига, қоида тариқасида, камида ўттиз минг аҳолиси бўлган, 
муҳим маъмурий аҳамият касб этадиган, истиқболли иқтисодий ва маданий 
марказлар деб ҳисобланган шаҳарлар киритилиши мумкин; 
Шаҳарчалар туркумига саноат корхоналари, қурилишлар, темир йўл 
станциялари ва бошқа муҳим объектлар яқинида жойлашган ҳамда қоида 
тариқасида камида икки минг аҳолиси бўлган аҳоли пунктлари киритилиши 
мумкин; 
Шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли вилоят, 
Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис 
томонидан амалга оширилади; 
Шаҳарчаларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли 
туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят 
Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Жўқорғи 
Кенгес томонидан амалга оширилади. 
Маълумки, охирги йилларда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ 
мамлакатимиз маъмурий ҳудудий тузилишида ҳудудларнинг мавжуд 
имконият, салоҳият ва резерфларни ишга солиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида 
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги 
Қонунига
 
мувофиқ ҳамда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш, шаҳарларнинг резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга 
солиш, бу борадаги стратегик ва энг муҳим истиқболли вазифаларни 
самарали ҳал этишда давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти 


101
органларининг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги «Республика 
бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинганлиги 
бу борадаги изчил ислоҳотларнинг давомидир. Унга кўра
18

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат 
Республика 
бўйсунувидаги 
шаҳарларни 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш бўлими ташкил этилди. 
Бўлим Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон ва 
Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий 
вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун 
шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни 
самарали ҳал этилишини таъминлайди. 
Шунингдек, шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан 
ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларни ишлаб 
чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, 
шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш каби вазифалар 
бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади. 
Хулоса ўрнида Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ, Ширин, 
Зарафшон шаҳарлари ва Шарғун шаҳарчаси вилоятлар бўйсундуривидан 
Республика бўйсунувига ўтказилди. 
Юқоридагиларга 
асосланиб 
Ўзбекистонда 
маъмурий 
ҳудудий 
тузилишини қуйидагича ажратиб кўрсатиш мумкин: 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри - (14та); 
Республика бўйсунувидаги шаҳарлар (8та) – Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, 
Оҳонгарон, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон шаҳарлари ва Шарғун шаҳарчаси; 
18
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги “Республика бўйсунувидаги 
шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
Фармони. Манбаа Lex.uz 


102
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
бўйсунувидаги туман ва шаҳарлар; 
Туманлар бўйсунувидаги шаҳарчалар, овуллар ва аҳоли пунктлари. 
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилиши 
қуйидаги асосий таомилларга асосланади: 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлиги ва бўлинмаслиги; 
Давлат манфаатлари ва тегишли ҳудудларда яшовчи аҳоли 
манфаатларининг уйғунлаштириш; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ягона 
давлат 
ҳокимиятининг 
фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан уйғунлиги; 
маъмурий 
– 
ҳудудий 
тузилиш 
ва 
ижтимоий-иқтисодий 
районлаштиришнинг ўзаро боғлиқлиги; 
ошкоралик ва маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал 
этишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish