255 / ПАНДЕМИЯ
ди. Албатта, бу жуда савобли иш, лекин бир халта
озиқ-овқат неча кунга етади? Бу ёрдам
билан бутун
карантин даврида муаммони ҳал қилиб бўлмай-
ди-ку! Бунинг устига, уйма-уй юриш ҳам хавфли эди.
Кимдандир вирус юқтириб олиш мумкин, кимгадир
юқтириш мумкин.
Шунда мен яна Саша Иванюженкога мурожаат қил-
дим. У икки кун давомида керакли одамларга қўнғи-
роқ қилиб чиқиб, зарур маълумотни тўплади. Биз бу
лойиҳани «Хавфсиз ёрдам» деб атадик. Ижтимоий ҳи-
мояланмаган аёлларга ўзларининг номларига очилган
банк карталари тарқатадиган бўлдик. Айни ўша вақт-
да Миллий гвардиянинг ҳозирги Бош қўмондони, ил-
гари Тошкент ИИББ бошлиғи бўлган Рустам Жўраев
Президентнинг бешта ташаббусидан бирини амалга
ошириб, аёллар бўйича инспекция ташкил қилган ва
уларда аҳволи энг оғир аёлларнинг рўйхати бор эди.
Бу рўйхатга ёлғиз аёллар, кўп болали аёллар, ногирон,
қамоқдан яқинда озод этилган, кам ҳақ тўланадиган
ишда ишлаётган ва бошқа аёллар киритилганди. Кар-
тотекада паспорт олишда керак бўладиган «Форма
№1» ҳам бор, шахсий
карта очиш учун банкка шу-
нинг ўзи етарли эди. Ўша лойиҳада «Капитал банк»
ва «Алоқа банк» ҳам биз билан ҳамкорлик қилишди.
Ҳамма ташкилий ишларни Ойбек Турсунов ўз зимма-
сига олди. Инспекторлар рўйхатларни топширишди,
банклар ҳисоб рақамларни очишди.
256 / ПАНДЕМИЯ
Биз бу лойиҳани икки ҳафта ичида амалга оширдик.
Кейин банклар ўша карталарни бутун республикага
тарқатиб чиқишди. Масс-медиа фонди ҳар
бир кар-
тага миллион сўмдан пул ўтказиб берди. Кейин бизга
«Замин» фонди ҳам қўшилди. Улар экологияга ажра-
тилган пулнинг маълум миқдорини аёлларга сарф-
лаш таклифи билан донорларига мурожаат қилишди.
Халқаро ҳомийлар ҳам йўқ демади, барака топишсин.
Шундай қилиб «Замин» фонди номидан беш мингта
карта чиқарилди. Кейинроқ акциямизга бошқа ҳо-
мийлар ҳам қўшилиб, тарқатиб юборилган карталар-
га пул ўтказиб бера бошлашди. Эътиборлиси, кўпгина
тадбиркорлар ҳам рўйхат тузиб, шу бўйича карталар
чиқартиришди. Имкон топган ҳамма муҳтожларга
ёрдам кўрсатди, аммо кўпчилик бу ишни ўзини ошкор
этмай, яширинча қилди.
Ҳамма пул ўз эгаларига етиб борди. ИИВ ва Тош-
кент ИИББ биз учун тўлиқ ҳисобот тайёрлаб берди.
Унда ёрдам топшириш жараёнидаги суратлар, ҳатто
видеотасвирлар бор эди.
Тасвирларни охиригача
кўришга юрагим дош бермади. Онаизорлар, гўдаклар-
нинг чеҳралари шунақа маъюски... Кўмак жуда ўрин-
ли бўлганини, керакли пайтда тарқатилганини ҳис
қилдик.
Маҳалламизда ҳам ёрдам тариқасида муҳтожларга
эҳсон тарқатилди. Ўшанда бир воқеа менга жуда қат-
тиқ таъсир қилди. Бир аёлнинг пули тугаб, дориси-
257 / ПАНДЕМИЯ
ни ололмай қолган экан. Саҳар туриб, бомдод намо-
зида дуога қўлини очиб, Аллоҳга илтижо қилибди.
Орадан бир-икки соат ўтиб-ўтмай, дарвозаси тақил-
лабди. «Узр, безовта қилдик, мана шу арзимас ёрда-
мимизни қабул қилинг, илтимос» — деб, қўлига кон-
верт бериб кетишган. Бу воқеани менга ўша аёлнинг
ўзи кейинроқ айтиб берди. «Хавфсиз ёрдам»га ба-
ғишлаб тайёрланган видеороликка ана шу воқеани
асос қилиб олдик.
Хайрия ишлари Саида учун қалб амри, у ҳар доим
инсонларга ёрдам беришга ҳаракат қилади. Панде-
миядан ярим йил олдин кенг миқёсда Ko‘ngil Ko‘zi ло-
йиҳасини бошлаган эди. Лойиҳанинг мақсади — кўзи
ожиз ва кўриш имконияти чекланган болалар махсус
интернатларига ёрдам бериш. Унинг жамоаси Прези-
Do'stlaringiz bilan baham: