Креатив ва танқидий фикрлашнинг мазмун- моҳияти ва асосий тамойиллари



Download 410,78 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana22.06.2022
Hajmi410,78 Kb.
#693781
TuriДоклад
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Креативлик ва танқидий фикрлаш ММ

танқидий фикрлаш
билан тўлдирилиши лозим. Танқидий 
фикрлашнинг мақсади – таклиф этилган ғояларни синашдан иборат: уларни 
амалга ошириб бўладими, уларни қандай қилиб такомиллаштириш мумкин 
ва ҳ.к. Айнан танқидий фикрлаш ғоялар ва фикрларнинг ўртасидаги 
мантиқий алоқани тушуниш имконини беради. 
“Танқидий фикрлаш” атамаси 1910 йилда Джон Дьюи томонидан “Биз 
қандай фикрлаймиз” деб аталган китобида қўлланилган. 
Мустақил, далилланган, ҳар бир янги фактни танқидий мушоҳада 
қилиш қобилиятига эга фикрлаш танқидий фикрлаш деб аталади. Танқидий 
фикрлаш – муаммони ҳал қилиш учун маълумотлардан аниқ ва оқилона 
фойдалана олиш, қўшимча маълумотлар топиш кўникмасидир. Танқидий 
фикрлаш – нарса ва ҳодисаларни таҳлил қилиб асосли хулосалар чиқариш 
мақсадидаги мулоҳазалар системаси бўлиб, у танқидий баҳолаш характерига 
эга.
Танқидий фикрлаш шундай кўникмаки, бундай одамлар аниқ-равшан 
кўриниб турган воқеликка нисбатан 100 фоизлик ишончга ҳам шубҳа билан 
қарайдилар. Шубҳаланиш ҳам жараён ривожи учун хизмат қилади. Альберт 
Эйнштейн айтганидек, муваффақият қозонишда ҳаммаси жуда оддий - барча 
бирор ишни бажариш имконсиз, деб турганида бир жасур одам келади-да
уларнинг фикрига шубҳа билан қараб, ўша ишни уддалайди.
Одам танқидий фикрлар экан, у ёки бу ғоялар билан танишади, уларни 
амалга оширишдаги мумкин бўлган оқибатларини ҳам эътиборга олади. 
Бунда одам бу ғояларни дастлаб маълум даражадаги ишончсизлик билан 
идрок қилади ва қарама-қарши нуқтаи-назарлар билан таққослайди. Уларни 
асослаш учун қўшимча мулоҳазалар тизимидан фойдаланади ва булар 
асосида ўз нуқтаи-назарини ишлаб чиқади.
Танқидий фикрлашда ғоялар ва уларнинг аҳамияти кўпфикрлилик 
нуқтаиназаридан кўриб чиқилади ҳамда улар бошқа ғоялар билан 
таққосланади. Бу фикрлашнинг энг юқори даражаси ақлий фаолият бўлиб, 



унда таҳлил, таққослаш, изоҳлаш, қўллаш, тортишув, янгилик, муаммоларни 
ҳал қилиш ёки фикрлаш жараёнини баҳолашга алоҳида эътибор берилади. 
Танқидий фикрлаш - ғоя ва имкониятларни ижодкорлик билан 
уйғунлашуви, концепция ва ахборотларни қайта фикрлаш ва қайта қуришдек 
мураккаб жараёндир. Бу фаол ва интерактив билишнинг бир неча 
даражаларида бир вақтда рўй берадиган жараён ҳам бўлиб ҳисобланади. 
Танқидий фикр эгасига ҳийла-найранглар камроқ таъсир қилади, ўзининг 
шахсий қарашлар тизими бўлгани учун улар турли хавф-хатардан ҳоли 
бўладилар. 
Танқидий фикрлашга эга шахсларни қуйидаги хусусиятлар ажратиб 
туради: режалаштиришга тайёрлик, эгилувчанлик, қатъият, ўз хатоларини 
тузатишга тайёрлик, компромисс ечимлар излаш. Улар далиллардан оқилона 
ва холис фойдаланадилар, фикрларни аниқ ва изчил ифодалайдилар, 
мантиқсиз хулосаларни яроқлиларидан фарқлай оладилар, етарли далил 
бўлмаган тақдирда, қарор қабул қилишга шошилмайдилар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, танқидий ва креатив фикрлаш 
бир-бирини тўлдиради. Ж. Гилдфорд ва Э.Торранcе концепциясига кўра, 
креативлик тафаккурнинг ўзига хос - дивергент (“тарқалувчи”) деб 
номланган тури сифатида қаралади, бу муаммони ҳал қилишнинг ҳар хил 
усулларини яратиш имконини беради, кутилмаган хулосаларга олиб келади. 
Турли хил фикрлаш муаммонинг маълум ёки мос ечимига эмас, балки 
муаммо ҳали ҳал етилмаганида ва уни ҳал қилиш усули номаълум бўлганида 
ўзини намоён қилади. 
Бундай фикрлаш кўплаб олд шартларни таҳлил қилиш асосида ягона 
тўғри 
ечимни 
топишга 
қаратилган 
конвергент 
("яқинлашувчи, 
чуқурлашувчи") фикрлаш билан таққосланади. Бу ўринда танқидий фикрлаш 
конвергент тафаккур сифатида талқин қилиниши мумкин.

Download 410,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish