5
пайтларда пайдо бўлади. Бу босқичда, аввалги босқичда бўлгани каби,
ижодий фикрлашдан кўра тасаввур кўпроқ аҳамиятга эга.
4. Баҳолаш
- тайёргарлик каби, асосан анъанавий, мантиқий
фикрлашга асосланган ҳолда амалга оширилади.
Э.Торренс ижодий жараённинг қуйидаги босқичларини ажратиб
кўрсатди:
муаммони идрок этиш; ечим излаш; фаразларнинг пайдо бўлиши
ва уларни шакллантириш; фаразларни синовдан ўтказиш ва агар керак бўлса,
уларни ўзгартириш; натижага эришиш.
Муаммонинг ижодий ечими инсайт феномени орқали юзага келади -
тўсатдан интуитив тушунча, вазиятнинг моҳиятини янги нуқтаи
назардан
англаш.
Эҳтимол, ушбу турдаги энг машҳур тарихий мисол, Aрхимед
ваннада чўмилиб, тўсатдан ундан тошириб юборган сув миқдори ўз вазнига
тенглигини англаб етгани ва бу уни машҳур қилган "Эврика!" хитоби.
Креативлик потенциалига эга шахс ўзида қуйидаги
малакаларни
намоён этади:
-
бажариладиган вазифанинг моҳияти ва аҳамиятини белгилай билиш;
-
масаланинг қўйилишини таҳлил қила олиш;
-
масалани ҳал қилиш режасини тузиш;
-
масалани ҳал қилиш усулларини танлай олиш;
-
масалани ҳал қилишда самарали усуллар (анализ, синтез, индукция,
дедукция, таққослаш ва ҳ.к.)ларни қўллаш;
-
қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини асослаш ва қайта текшириш;
-
масалани ҳал қилишда кичик тадқиқот (изланиш)
олиб бориш;
-
масалани ҳал қилиш шароити, жараённинг бориши ва масала ечими
якунларини умумлаштиришга оид далилларни расмийлаштириш.
Шундай қилиб, креативлик қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:
1. Ижодий фаолиятга қаратилган интеллектуал фаолиятни борлиги,
илгари
янгиликларга қаратилган ғояларни яратишга имкон беради (концепциянинг
тор маъносида ижодкорлик қобилияти), шунингдек, ушбу янги ғояларни
яратиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларнинг мавжудлиги;
2. Тасодифий ғояларни бера олишдан қўрқмаслик, тахмин қилинган
чегарадан чиқа олиш, ноаниқ вазиятларда самарали
фаолият юрита олишга
имконият берадиган шахсий сифатларни мавжудлиги;
3. "Метаижодкорлик" - бу инсоннинг ҳаётдаги мавқеини ифодаловчи
фикрлар бўлиб, асосан қолиплар, стереотипли ҳукмлар ва ҳаракатлардан воз
кечишни англатади. Янги нарсаларни идрок этиш ва яратиш истаги,
ўзингизни ва атрофдаги дунёни ўлчаш,
эркинлик, фаолият ва
ривожланишнинг юқори қиймати.
6
Умуман олганда, креативлик (ижодкорлик) инсонга янгилик, ноаниқлик,
узатилаётган ахборот маълумотларнинг тўлиқсизлиги ва муаммоларни ҳал
қилишнинг аниқ алгоритми бўлмаган ҳолатларда
самарали ишлашга имкон
берадиган интеллектуал ва шахсий хусусиятлар мажмуаси сифатида
таърифланиши мумкин.
Демак, креативлик (ижодкорлик) ҳар бир инсонга хос характеристикалар
тўплами,барча инсонларда мавжуд бўлиб, ўз эгасини мустақил, тезкор
фикрлашга имкон берадиган мажмуалар тўпламини тақдим этди. Ўзгаришлар
қандай бўлишидан қатий назар, ижодкорлик барча турларга хосдир.
Ҳақиқатда фойдали, самарали ечимни
ажрата олиш учун ижодий
тафаккур
Do'stlaringiz bilan baham: