Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet160/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

Фойдаланган адабиётлар: 
1.М.Махмудов ва бошқалар Бухоро вилояти Деҳкон хўжалигини илмий асослари.муаллиф 
босмахонаси 1998-йил 46-65-бетлар. 


215 
2.К.У.Умаров Ғўза биологияси маруза матнлари Бухоро 2003 Нашрёт Зиё 23-31-бетлар. 
3.Муалифлар жамоаси “Пахтачилик справочииги”Тошкент “Мехнат”-1989-йил. 
4.С.Қ.Қодиров,Т.С.Худойбердиев “Пахтачилик ғўза агротехникаси”.”Ҳаёт” 
А-2001.49-61-бетлар. 
5.Т.Ҳамроқулов, A.Очилов “Деҳқончилик асослари” Тошкент “UZINKOMSENR”2003-
йил.39-52- бетлар 
6. Тўхтаев Ш.Х., Юнусов Р. “Влияние гербицидов на почвообитаюшие энтомофагов 
Бухарского Оазиса” БухДУ нашриёт (Зиё) Бухоро 2003 г. 
 
АЛМАШЛАБ ЭКИШ-ТАМАКИЧИЛИКДА ЮҚОРИ ҲОСИЛ ГАРОВИДИР
Ж.Сайдулло
Самарқанд ветеринария медицинаси институти 
 
Мақолада Самарқанд вилояти Ургут тумани тамакичилик фермер хўжаликларида 
тупроқ унумдорлигининг пасайиши ҳисобига хосилдорликни камайиши баён этилган 
бўлиб, унинг олдини олишда тупроқ унумдорлигини оширишнинг асосий йўлларидан 
бири алмашлаб экиш ва алмашлаб экиш тизимига ғаллани киритиш заруриятини эканлиги 
муаллиф томонидан изоҳлаб берган.
 
Ўзбекистонда тамакичилик деҳқончиликнинг энг сердаромат тармоқларидан бири 
бўлиб сўғориладиган майдонларда ва суғориш манбаи билан чекланган шароитда ҳам 
етарли даромад олиш имконини беради. Ургут тамакисини жахон бозорида 
рақобатбардошлигини оширишда Дюбек ва Измир навини етиштириш технологияси 
диққатга сазовордир. Бу борадаги асосий мақсадлардан бири Ўзбекистонда тамакини 
унумдорлигини паст бўлган ва суғориш имконияти чекланган ерларда ўстириладиган янги 
нав типларини ишлаб чиқаришни жорий этишдан иборат. Бундай майдонларда анаънавий 
экилиб келинаётган экинларнинг (асосий ғала ва дуннакли экинлар) ҳосилдорлиги ва 
даромади жуда пасдир. 
 
Шарқий тамаки типлари, хусусан туркиянинг ғарбий минтақасидан келиб чиқган 
Измир тамакиси Ўзбекистонннинг жанубий қисми учун жуда мос келиши билан 
характерланади. Измир тамакиси хушбуйлиги билан характерланиб, хомашё учун халқаро 
тамаки бозори катта талабга эга ва Ўзбекистон учун қимматли экспорт маҳсулоти 
сифатида хизмат қилмоқда. Ўзбекистонда Измир тамакисидан юқори сифатли хом ашё 
етиштириш учун унинг экиладиган майдонларни кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини 
ошириб, келажакда жаҳон тамаки бозорини шарқий тамаки тип хом ашёси билан 
таъминлашни режалаштириш керак. 
Ҳозирги вақтда тамакичиликда ердан фойдаланиш усули экинларни алмашлаб 
экиш усулларида ўстириш, қишлоқ хўжалигида экинларни бир далада бир хил экинни 
услуксиз ўстириш азалдан давом этиб келмоқда, Лекин деҳқончилик тартибида 
ўсимликларни якка хокимлик қилиб ўстириш бўйича олиб борилган уринишлар ҳамиша 
мувоффақиятсизлик билан тугаган. 
Бир йиллик усимликларнинг деярли ҳаммаси айниқса қатор оралари ишланадиган 
экинлар бир ерда узоқ муддат давомида ўстириш натижасида тупроқнинг структурасини 
бузилишига сабаб бўлиб, иам сиғим паст бўлади, ўсимликнинг илдиз системаси суст 
ривожланади. Натижада ҳосилдорлик пасайиб кетади. 
Далада дуккакли ўсимликлар хусусан, беда, мош, нухат каби экинларни 
ўстирадиган бўлса тупроқдан кўп миқдорда азот элементи тўпланади, тупроқнинг 
структураси, зичлиги, хаво ва сув хоссалари яхшиланади. 
Ургут туманида яқин вақтларгача тамаки беда алмашлаб экилар эди. Бироқ кейинги 
йилларда тамаки якка ҳокимликка айлангач, бу усул унутиб юборилди. Натижада 
тупроқда азот, гумус миқдори камайди. Бу табиийки ернинг унумдорлигига ва экин 


216 
ҳосилига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга минерал уғитларни кўп қуллаш 
натижасида атроф-муҳитга жиддий зарар етказади. 
Ердан фойдаланиш коэффицентини оширишдан муаммосини ҳал этиш, ем-
хашакни кўпайтиришда экинларни алмашлаб экишнинг урни беқиёс ҳисобланади. 
Экинларни илмий асосда алмашлаб экиш, гўнг солишни тўғри йўлга қўйиш ва қуллаш 
орқали салбий ҳолатлардан халос бўлиш мумкин. 
Кейинги йилларда Республикамизда ғалла мустақиллигига эришиш борасида кенг 
кулламда ишлар олиб борилмоқда. Шу туфайли фермер-хўжаликлар узлаштирган тамаки-
беда алмашлаб экиш тизимига ғаллани киритиш зарурияти пайдо бўлди. 
Мавжуд 3:5; 3:6; 3:7; ва 3:9; алмашлаб экиш тузилмаларига қўйидагича ўзгартириш 
киритиш мумкин: 3:5 тузилмасини 2:3:1:2; 3:6 тузилмасини 2:4:1:2; 3:7 тузилмасини 
2:4:1:3 шаклида ўзгартириб, фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунда биринчи дала беда, 
иккинчи-тамаки, учинчи ғалла ва туртинчи –тамаки майдонини билдиради.
Беда ғалла ҳосили йиғиштирилиб олингандан сўнг август ойида экилади ва унинг 
илдиз тизими қишгача яхши ривожланади. Шундай қилинганда бедадан икки йил 
мобайнида пичан тайёрланади, тупроқда етарли миқдорда илдиз массаси тўпланади.
Хулоса.
Шундай қилиб, алмашлаб экилган майдонларда тупроқ таркибида соф азот 
миқдори тупланиб, ҳосилдорликни ошишига сабабчи бўлган, табиат инъом этган 
биологик комбинат вужудга келади. Табиий азот захарсиз, атроф-муҳитни 
ифлослантирмайди, ўсимликлар учун жуда тез ўзлаштирувчанлиги ва махсулот сифатига 
салбий таъсир этмаслиги билан ҳам қимматли ҳисобланади.

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish