225
ТОКЗОРЛАРДАГИ АНТРАКНОЗ КАСАЛЛИГИ ВА УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
УСУЛЛАРИ
Ш.Ҳ.Тўхтаев, Ш.Э.Одилов.
Бухоро давлат университети
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2021- йил июнь ойидаги узумчилик
соҳаси иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-
Фармонида узумчилик соҳасини ислох қилишда янги босқични бошлаб берди. Ток-
қиммат баҳо субтропик ўсимлик ҳисобланади. Унинг меваси ўзининг пархезлик ва
озуқалиги жиҳатидан инсон организми учун энг зарур маҳсулот ҳисобланади. Яанги
узулган узум таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган олма, лимон, қатрабо,
шавел, чумлои ва бошқа бир қанча органик килоталар, калий, кальций, фосфор,
натрий каби минерал тузлар, мева пўсти таркибда ранг берувчи моддалар
(пигментлар) дубил моддалар бор.Узум меваси А,С,Р,РР,В
₁
,В
₂
,В
₆
,В
₁₂
каби
витаминларга бой.Олимларнинг маълумотига қараганда 1л янги узум шарбатининг
қуввати таққосланганда 1,7л, сигир сутига, 650г мол гўштига, 1кг балиққа, 300г
бринзага, 500г нонга, 3-5 дона тухумга, 1.2кг картошкага, 3.5кг помидорга, 105.кг олма,
нок ёки шафтолига тенг. Антракноз касаллиги узумчилик билан шуғулланувчи барча
мамлакатларда, жумлдан Шимолий Америка, Украина, Молдавия, Кавказ, Ўрта Осиё ва
Қозоғистонда кенг тарқалган. Об-ҳаво шароити касаллик қўзғатувчи замбруғларни
ривожланишига қулай келган йиллари ҳосилдорликка кескин даражада зарар
келтиради.
Ўзбекистон шароитида ўтган асрнинг 80-йилларига қадар токнинг антракноз
касаллиги билан кучли зарарланиши аниқланмаган, лекин кейинги 30-35 йил
мобайнида бу касаллик узумчиликка катта иқтисодий зарар келтирмоқда.
Антракноз касаллигини қўзғатувчи
Gloesporium ampelophagum Sacc.
Замбуруғи бўлиб,
Deuteromycetes
синфига киради.
Касаллик токнинг новда, барг, тўпгул ва меваларига тушади.Бу касаллик кўклам
фаслининг сер ёғин бўлган йилларда (май ойида) жуда кучайиб кетади. Касаллик
тушган новдаларда дастлаб оч кулранг доғчалар пайдо бўлади, сўнгра бу доғлар
аста-секин кенгайиб, чуқурлашиб, кўпинча бир-бирига туташиб чўзинчоқ шаклга
айланади. Кейинчалик бундай доғлар ўрнига эгри-бугри четли яралар вужудга
келади. Яраларнинг четларида бўртмалар ҳосил бўлади, доғлар қораяди. Шикастланган
новдалар қийшаяди, мўрт бўлиб қолади ва шамол вақтида синади. Касалланган
новдалардаги барглар қийшаяди ва кўпинча қурийди.
Касал теккан баргларда четлари тўқ қўнғир хошия билан ўралган кулранг доғлар
ҳосил бўлади. Барг шапалоғининг шикастланган тўқимаси парчаланади ва кўчиб
тушади, барглар илма-тешик бўлиб қолади. Барг томирлари қаттиқ шикастланганида
барглар қурийди ва тўкилади. Бу касалликка учраган тўпгулларда қора хошия билан
қуршалган доғлар пайдо бўлади. Касалланган гулларнинг кўпчилиги тўкилиб кетади.
Касал теккан узумларда қорамтир хошия қуршалган кул рангли тўгарак ўйиқчалар
ҳосил бўлади. Бутунлай узумлар бир томонлама ўсади, жуда сўпоқлашади, кўпинча
қурийди ва тушиб кетмай новдада осилиб туради.
Ҳаво ҳарорати 23-32
бўлганида, бу касаллик айниқса кучайиб кетади. Бу
замбуруғлар мавсум мобайнида жуда кўп авлод бериши мумкин. Антракноз билан 3-
4 йил сурункасига оғриган токлар қурийди. Замбруғ мицелий холида зарарланган
новдаларда қишлайди. Касаллик қўзғатувчи замбруғ споралари ёрдамида кўпайади,
мицелий ҳолида ўсимликнинг ички тўқималарида қишлайди.
Антракноз касаллигининг замбруғи токларнигина зарарлайди. Ўзбекистоннинг хамма
районларидаги токзорлардаги токзорларда учрайди. Бу касаллик узумнинг Ҳусайни,
Қора кишмиш, Оқ кишмиш, Каттақўрғон, Чиллаки ва Чарос навларини айниқса
қаттиқ зарарлайди.
226
Ўзбекистон шароитида токнинг антрокноз касаллик чуқур ўрганилмаган. 2014 йилда
Тошкент вилоятининг Зангиота, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари токзорарида июл
ойида антракноз касаллиги билан кучли зарарланган токлар меваларида нуқтасимон
жигарранг доғ кўринишидаги касаллик формаси кенг тарқалади. Бу касалликни пайдо
бўлишидан олдин касаллиени олдини олиш мақсадида Квардис фунгициди сепилган
далаларда бу касаллик аломатлари кузатилмади. Кассалик билан зарарланган
токзорларда сепилган фунгицидларнинг самараси унча сезилмади ва узумнинг 30-40
фоизи сотишга яроқсиз холга келганлиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |