2 Ўзбекистон республикаси


Чизма геометрия дарсларида компьютер графикасини қўллаш



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

 
2. Чизма геометрия дарсларида компьютер графикасини қўллаш 
методикаси 
Чизма геометрия дарсларида компьютер графикасини қўллаш орқали 
талабаларнинг фазовий тасаввурларини шакллантириш, фазовий ва ижодий 
фикрлашларини ривожлантириш ва шу орқали уларнинг график 
саводхонлигини ошириш, курс ишларида ва диплом лойиҳаларида 
компьютер графикасидан самарали фойдаланишни ташкил этишдир. 
Чизма геометрия фанининг кириш дарсларида компьютер графикаси 
ҳақида умумий маълумотлар, форматлар, асосий ѐзувлар, чизиқ турлари, 
масштаблар мавзулари билан компьютер графикасидаги тайѐр стандарт 
асосий ѐзувлар, чизиқ турлари, форматлар мавзулари қўшиб ўтилиши 
мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчи ушбу мавзуларни икки ўлчамли компьютер 
дастурларда (Microsoft Power Рoint, Microsoft Word) олиб бориши 
талабаларнинг фанга ва компьютер графикасига бўлган қизиқишларини 
ортиради. Дарсларда компьютер графикасидан фойдаланишнинг оптимал 
режаларини ишлаб чиқиш зарур бўлади.
Компьютер графикаси орқали икки хил: статик (Microsoft Power Рoint, 


90 
Microsoft Word ва ҳоказо дастурларда) ва динамик (AutoCAD, 3D MAX, Corel 
DRAW) тасвирларни ҳосил қилиши мумкин. Microsoft Power Рoint, Microsoft 
Word да чизилган масалаларнинг намойиш этилиши натижасида 
талабаларнинг репродуктив фикрлаш ва фазовий тассавурлаш қобилиятлари 
ривожланади. Яъни талабалар тайѐр масала намуналарига қараб ўзларининг 
масалаларни еча оладилар. Масалаларнинг фазовий ечимларининг AutoCAD, 
3D MAX, Corel DRAW дастурларида намойиш этилиши натижасида 
талабаларнинг фазовий фикрлаш тасаввурлари ва мантиқий фикрлаш 
қобилиятлари тезроқ ривожланиб ижодий тафаккур шакллана\иб боради.
Чизма геометрияни ўқитишда компьютер графикасини қўллаш қуйидаги 
ҳолатларда тавсия этилади: 

масалаларнинг фазовий ечимларини кўрсатишда; 

сиртларнинг ѐйилмаларини ясашда; 

фазовий эгри чизиқларни ясашда; 

сиртларнинг ўзаро кесишиш чизиқларини аниқлашда; 

аксонометрик проекцияларни қуришда; 

кесим ва қирқимлар беришда; 

деталнинг берилган икки проекциясига асосан учинчи проекциясини 
қуриш ва техник расмини қуришда; 

деталнинг эскизи ва уни техник расмини қуришда; 

йиғиш чизмалари ва уларни ўқиш, деталларга ажратишда. 
Ушбу мавзуларни ўтиш даврида ўқитувчининг компьютер 
графикасидан унумли фойдаланиши дарснинг самарали бўлишини 
кафолатлайди. Маъруза жараѐнида ўқитувчи олдиндан тайѐрланган электрон 
маъруза матнлари, услубий кўрсатмалардан фойдаланиши мумкин. Амалий 
машғулотларнинг мавзуни қисқача тушунтириш даврида ва талабаларга 
фронтал ѐки индивидуал топшириқлар берилгандан сўнг уларнинг 
айримларини фазовий ечимларини AutoCAD, 3D MAX, Corel DRAW график 
дастурларида бажариб ўқитувчи томонидан намунавий масала ечимини 
доскада 
бажариб 
кўрсатилиши 
талабаларнинг 
фазовий 
фикрлаш 
қобилиятларини шакллантиради ва фанга бўлган қизиқишларини оширади.
Текисликларнинг ҳақиқий катталигини топишда уларнинг AutoCAD 
дастурининг уч ўлчовли тизимида бажарилиши, яъни АВС текисликнинг 
А,В,С нуқталарининг координаталарини киритиб унинг фазовий ечимини 
талабаларга 
кўрсатилиши 
талабаларнинг 
фазовий 
тасаввурларини 
кенгайтиради ва мустақил ижодий фикрлашга ўргатади. Талабалар асосан 
берилган масалани уч ўлчовли график дастурда ечимини кўриб, қоғозда 
чизма геометрия қоидаларига биноан бажарадилар ( 1-илова). 


91 
Сиртларнинг ѐйилмаларини ясаш мавзусида сиртлар қурилгандан сўнг 
улар “Модификация” ускуналар панелининг “взорвать” буйруғи ѐрдамида 
текисликларга ажратилиб ташланади (2-илова). Ҳар бир текисликни бирор 
проекциялар текислигига параллел қилиб жойлаштирилади. Қолган 
текисликлар ҳам шу проекциялар текислигига параллел қилиб қўйилади ва 
олдинги текислик билан жипслаштирилади. Шундай қилиб қолган барча 
сиртларнинг элементлари шу тартибда жойлаштирилади. Натижада сиртнинг 
ѐйилмаси ҳосил бўлади . 
Масалан, сиртларнинг ўзаро кесишиш чизиғини аниқлашда аввал масала 
шарти ўқиб эшиттирилади ва доскага чизиб кўрсатилади ѐки тайѐр электрон 
услубий кўрсатмадан фойдаланилади. Талабаларга унинг фазовий ечимини 
кўрсатиш учун AutoCAD дастури ишга тушурилади. “Вид” меньюсининг 
“точки обзора” бўлимидан “4 точки обзора” банди танланиб экран тўрт 
бўлакка бўлиб олинади (3-илова). Ҳар бир экран номланиб яъни, фронтал, 
горизонтал, профил проекциялар текислиги ва аксонометрик проекциялар 
текислигига ажратиб олинади. Кесишувчи икки сирт қурилади. Бу 
сиртларнинг қурилиши барча экранларда бир вақтда ҳосил бўлади. Аввал 
эрканда сиртларнинг уч ўлчамли (Realistic) кесишуви сўнг уларнинг икки 
ўлчамли (2D Wireframe) тасвири кўрсатилади. Уч ўлчамли (Realistic) 
тасвирда талабалар сиртларнинг ўзаро кесишувининг фазовий тасвирини 
кўриб, уларнинг фазовий тасаввурлари шаклланади. Чизма қоғозларда 
уларнинг чизмаларда акс эттириш кўникмасини икки ўлчамли (2D 
Wireframe) тасвири ҳосил қилади. Икки ўлчамли тасвирда сиртларнинг ўзаро 
кесишув чизиғи кўринмайди (талабалар олдида муаммо пайдо бўлади), 
натижада талабалар фазовий фикрлашга мажбур бўладилар. Икки ўлчамли 
(2D Wireframe) тасвирда сиртларнинг кесишувини ҳосил қилиш учун 
“объединение” буйруғидан фойдаланилади. “Объединение” буйруғи 
танланади ва икки ўзаро кесишувчи сиртлар танланиб “ENTER” тугмаси 
босилади ва сиртларнинг ўзаро кесишиш чизиғи ҳосил бўлади. Амалий 
машғулотларда талабаларга берилган топшириқларни айримларини AutoCAD 
дастурида бажариб, фазовий ечимини кўрсатиш мумкин. Айрим 
топшириқларини ўқитувчи томонидан бажариб кўрсатилиши талабаларнинг 
компьютер графикасида ишлашга бўлган қизиқишларини кучайтиради. 
Аксонометрия мавзусида ҳам талабалар масаланинг берилишини 
бажариб, сўнг қўлда аксонометрия ясашни ўрганадилар. Муҳандислик 
графикаси дарсларида компьютер графикасидан ўқитиш воситаси ҳамда ўқув 
предмети сифатида фойдаланиш тавсия этилади. AutoCAD дастурида экран 
“Вид” меньюсининг “точки обзора” банди орқали экран тўрт бўлакка 
бўлиниб, проекиялар текислиги мос равишда номланиб олинади. Масалан 


92 
оддий моделларнинг бир кўриниши танлаб (ўстириш қулай бўлган 
кўриниши) чизиб олиниб, экструдия буйруғи орқали ўстирилади. Керакли 
жойларга тешиклар ҳосил қилинади. Ушбу ҳолатда текис шакл 
талабаларнинг кўз ўнгида ҳажмга эга бўлади. Талабалар текис шаклларни 
ўсиши натижасида ҳажмий деталларнинг ҳосил бўлиши талабаларнинг 
мустақил фазовий фикрлаш қобилиятларини ва мустақил равишда ишлашга 
бўлган қизиқишларини оширади.

Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish