Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/74
Sana21.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#687990
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Ўсимлик битлари.
Булар майда ҳашаротлар, узунлиги 
1,5-4 мм, тана тузилиши овал шаклида, 3 жуфт оѐқлари бор. 
Қорин қисмининг охирида иккита ўсимтаси бўлиб, унинг 
оғиз аппарати санчиб сўрувчилар турига киради. 
Етук ѐшли бит
 
қанотли
 
ва
 
қанотсизларга
 
бўлинади. 
Жуда тез урчийди. Ёз кунларида 5-10 кунда бир авлоди 
шаклланади. Бир урғочи бит 100 тагача личинка туғади. 
Бит тўда-тўда бўлиб ўсимлик учларида, баргнинг орқа 
қисмида жойлашади. Ёш ниҳоллар барглари бужмайиб 
қолади, пояси қийшайиб кетади, ўсимлик ўсиш ва 
ривожланишдан орқада қолади. 
Ўсимлик гуллаш даврида бит билан зарарланса, шона ва 
гуллари тўкилади. Улар ғўзага пишиш даврида тушса, битлар 


114 
чиқарадиган ширин суюқлик толага ѐпишиб қолади ва 
толанинг ифлосланиши юз беради. Бундай толалар 
касалликларга мойил бўлади. 
Ғўзани асосан, акация, полиз ва катта ғўза битлари 
кўпроқ зарарлайди. 
Fўзa ёки полиз бити
яшил ѐки сариқ тусли, мўйлови 
танасидан калта, ўсимталари қора рангли, қанотли урғочи 
ғўза битининг бош ва кўкрак қисми қора рангда. Узунлиги 
1,2-2,3 мм. Катта ѐшли урғочи бит гулҳайридошлар оиласига 
мансуб кенг баргли ўсимликларда қишлайди. Улар эрта 
баҳорда қишловдан чиқади ва бегона ўтлар билан 
озиқланади. Бу ерда жуда тез кўпаяди ва май ойининг 
бошларида бегона ўтлардан полиз экинлари (тарвуз, қовун, 
ошқовоқ) ва ғўзага ўтади. Ғўзада улар ѐз ва куз давомида 
ривожланади. Улар май ва июнь ойларида жуда тез кўпаяди 
ва қисқа муддатда катта-катта тўдалар ҳосил қилади. 
Акация ёки беда бити
узунлиги 1,3-2,1 мм, мўйловлари 
танасидан қисқа, урғочилари қора рангли, ялтироқ. Акация, 
беда ва дуккакли экинлар ўсадиган жойларда учрайди, бедада 
тухум ҳолида қишлайди. Март ойида бедада акация битининг 
тўдалари учраши мумкин. Беда пояси дағаллашгач май ойи 
бошларида, беда ўримига қадар улар акация ва дуккакли 
экинзорларга ѐки ғўза далаларига кўчиб ўтади. Беда битлари 
ғўзада узоқ муддат ривожланади, июнь ойида ғўзада беда 
битлари учрамайди, июнь ойи боши ва охирларида улар 
бошқа экинларга ўтиб кетади. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish