Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Ғўзани зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/74
Sana21.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#687990
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

2.15. Ғўзани зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан 
ҳимоя қилиш 
2.15.1. Ғўза зараркунандалари 
Ғўзага вегетация даврида шира, трипс, ўргимчаккана, 
кузги тунлам ва кўсак қурти зарар етказиши мумкин. 
Ўргимчаккана
ғўзанинг 
доимий 
ва 
ашаддий 
зараркунандаси. Республикамизнинг барча худудларида 
тарқалган. Ўргимчаккана ғўза баргининг орқа қисмида 
жойлашиб олади. Кулранг ингичка ўргимчак ипчалари билан 
баргни ўраб олиб, уни шикастлайди. Кананинг оғиз аппарати 
сўриб озиқланишга мослашган. Шикастланган барг устки 
томонидан қўнғир ѐки қизгиш рангдаги доғ шаклида 
кўринади, қаттиқ шикастланган барг тўкилиб кетади. 
Ўргимчаккана билан июнь ойида зарарланган ғўзада кураш 
чоралари ўтказилмаса 50% ҳосил йўқотилиши мумкин. 
Ўргимчаккана жуда майда, танаси овалсимон, бўйи 0,3-
0,6 мм, баҳор-ѐз ойларидаги авлоди кўкиш-сариқ, 
қишлайдиган авлоди тўқ-сариқ қизил рангда бўлади. 
Танасининг ѐн томонларида иккита қорамтир доғлари бор. 
Ўргимчаккананинг урғочиси тухум, қурт, пронимфа, 
дейтонимфа ва имаголик ривожланиш даврларини ўтайди. 
Тухумлари шарсимон-юмалоқ, қуртлари пронимфа ва 
дейтонимфалари ҳажми жиҳатидан имаголаридан кичикроқ 
бўлади, личинкасида 3 жуфт, нимфа ва имагосида эса 4 жуфт 
оѐқлари бор. 
Ўргимчаккана ѐз ойларида 8-12 кун давомида, май 
ойида 15-20 ва март-апрелда эса 25-30 кунда ривожланади. 
Бир йилда 12-30 марта авлод беради. Жумладан, ѐз ойларида 
8-12 та авлод беради. Унинг урғочиси ғўзада 30-40 кун 


113 
яшайди ва 100-160 дона тухум қўяди, ингичка толали ғўза 
навларида эса 10-15 кун яшаб, 40-50 дона тухум қўяди, яъни 
улар ингичка толали ғўза навларини камроқ зарарлайди. 
Ўргимчаккана ривожланишида ҳаво ҳарорати 26-33
0
С, 
нисбий намлиги 55-60% бўлиши қулай ҳисобланади. Ёз 
ойларида ҳароратнинг кескин пасайиши, ѐғингарчилик, 
шудринг 
тушиши 
ѐки 
кушандалар 
пайдо 
бўлиши 
ўргимчаккананинг камайиб кетишига сабаб бўлади. 
Уруғланган етук зотли урғочи каналар ғўза далаларида, 
йўл ва ариқ чеккаларида, ўсимлик қолдиклари остида, 
тупроқда, дарахт пўстлоғи ѐриқларида якка-якка ѐки бир 
нечтаси гуруҳлаб қишлайди, -22
0
С совуқда ҳам қишдан омон 
чиқади. (С.Алимухамедов, Ш.Хўжаев маълумотига кўра улар 
-29°С совуқда буткул қирилиб кетади). 
Ўргимчаккана шамол, иш қуроллари, сув орқали ўз 
ипчалари ѐрдамида тарқалади, қўйпечак, ялпиз каби бегона 
ўтларда ва тут дарахтларида жуда тез ривожланади.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish