53
Юсуфжон қизиққа шогирдликка топширади. Натижада Мадали ҳофиздан
танбур чалиб ялла айтиш йўлларини, Болта ҳофиз билан Маматбобо ҳофиздан
патнисака ашула йўлларини ўргана бошлади. «Шафоат», «Даргоҳингга
келибман», «Хайрул башар», «Шояд», «Ёввойи чоргоҳ» сингари патнисака
ашулаларни бирга ижро эта бошлади. (Бу ерда шуни айтиш жоизки, Жўрахон
Султонов устози Маматбобо ҳофиз билан, ашулачиликда ёввойи йўлларни
кашф этган ҳофиздир. Яна улар жўровоз бўлиб айтиш услубини яратишди).
1918 йилда «Санойи нафиса» тузилиб унинг ҳақиқий
ижодий фаолияти
бошланади. 19ғ6 йилда Муҳиддин Қори Ёқубов раҳбарлигида ўзбек давлат
этнографик ансамбли ташкил этилди ва қатор номдор санъаткорлар қатори
Жўрахон Султонов ҳам таклиф қилинади. 1928 йилда эса Марғилонда
ташкил этилган мусиқали драма театрига директор этиб тайинланди.
Маҳмуржон Узоқов, Бобораҳим Мирзаев, Зокиржон Эргашев сингари ёш
санъаткорларга устозлик қилди. Шогирди Маҳмуржон Узоқов
билан
жўровозликда ижод қилдилар ва бу ҳамкорлик қ0 йил давом этди.
Жўрахон Султонов 1932 йилда Тошкентга кўчиб келиб ўзбек мусиқали
театрида кейинчилик республика радиосида ишлайди. 1937 йилда Москвада
ўтган ўзбек декадаси, кейинчалик катта Фарғона канали қурилиши ҳофизга
чинакам шуҳрат келтирди. «Эй нозанин», «Бу гулшан», «Офарин», «Минг
қадам» сингари қўшиқлар ўша даврнинг маҳсулидир. 1939 йилда кўплаб
санъаткорлар қатори Жўрахон Султоновга «Ўзбекистон халқ ҳофизи»
фахрий унвони берилади. Уруш йилларида ижод қилган «Найлайин», «Отга
миндим» қўшиқлари «Ватан ўғлонлари» ва «Фронтга совға» филмларида ўз
аксини топган. Урушдан сўнг
аввал эстрада театрида, кейинчалик 1958
йилгача Республика радиосида яккахон ашулачи бўлиб ишлади. Ўша
даврларда унинг дастуридан «Чор зарб», «Чаман ялла», «Оҳким», «Сайри
гулзор», «Беш парда сувора», «Содирхон ушшоқи», «Савти сувора»,
«Гулузорим қани», «Хануз», «Бўлмиш», «Патнисаки чоргоҳ», «Эй дилбари
жаноним», «Бормикан», «Боғаро», «Ситора» сингари асосан ўзи басталаган
54
машҳур ашулалар ўрин олган эди. Жўрахон Султонов жуда кўп
шогирдлар
етиштирди. Барча санъаткорлар уни эҳзозлаб «Уста» деб аташарди.
Давраларда ўзининг билимдонлиги, зукколиги, сўзга чечанлиги, ширин
аскиялари билан ҳаммани ўзига жалб қила оларди. Жўрахон Султонов оғир
касалликдан сўнг 1965 йил 19 октябрда Марғилон шаҳрида вафот этди.
Таҳзияга шунчалик кўп халқ тўпландики, таҳзияни етти жойда ўқишга тўғри
келди. Ҳофизнинг ўзлари васият қилган Машад қабристонига дафн қилдилар.
Устознинг номларига ўзлари яшаган кўча, мусиқа мактаби, қўйилган.
Марғилон шаҳрида ёш хонандаларнинг Жўрахон Султонов, Маҳмуржон
Узоқов номидаги Республика кўрик танлови ўтказиб турилади. 2001
йилда
Президентимизнинг фармони билан устозга «Буюк хизматлари учун» ордени
берилди. Бу ишларнинг барчаси халқимизнинг улуғ санъаткорига бўлган
эҳтироми ва ҳурматидан далолатдир
Do'stlaringiz bilan baham: