Таваккал Қодиров.
Таваккал Қодиров деганда, бутун умрини халқ
хизматига бағишлаган, миллионлаб қўшиқ шинавандаларининг қалбларига
қувонч олиб кирган, такрорланмас овоз соҳиби, камтар инсон кўз олдимизга
келади. Таваккал Қодиров 1926 йил 10 июнда Қува туманининг Султонобод
қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топди. Улуғ инсонларнинг туғилиши
ҳам ўзига хос тарихий бўлар экан.
Ҳофизнинг оналари Тўтибуви саккиз фарзанд кўриб, биронтаси ҳам
турмаганлиги сабабли, тўққизинчи фарзандини удумга кўра ҳовлида, ер
бағрида туғиб, «Таваккал ё ерники бўлар, ё меники» деган умидда
фарзандининг исмини «Таваккал» деб қўйган эканлар. Шундай тафсилотлар
билан туғилган бола улуғ ҳофиз даражасига етди. Таваккал ака сермашаққат
ҳаёт ва ижод йўлини босиб ўтди. Дастлабки мусиқий сабоқни қувалик
устозлари Ғофиржон ғижжакчи ва Давронбек ҳофизлардан олади.
Ҳофизнинг қўшиқчилик оламига назар ташласак, ў0-йилларда янги овоз,
янги соз билан бу нурли оламга кириб келганини кўрамиз. Анъанавий
қўшиқчилигимизни бир дарё деб фараз қилсак, ҳофиз ўз услуби, овози билан
бу дарёнинг катта ирмоғи бўлиб ажраб чиқди. Жўрахон Султонов,
Маҳмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов сингари улуғ ҳофизлар яратиб
кетган мактабнинг давомчиси сифатида ўзига хос услуб яратди. Ҳофиз
59
ижоди давомида юзлаб қўшиқлар ижро этди. Қатор халқ қўшиқ ва
яллаларини алоҳида услуб билан ижро этиб, уларга иккинчи умр бахш этди.
У ижро этган «Бизни ташлаб», «Шунчамиди», «Ўхшайдику», «Кеча ойдин»,
«Тошкент ироқи», «Сувора», «Найларам», «Қўқон ушшоқи», «Фарғона тонг
отгунча», «Тановар», «Сайёра», «Ўзбекистоним», «Жоним Фарғона», «Феруз
I-II» сингари қўшиқлар унутилмас ижролардир.
Ушбу сатрлар муаллифига Таваккал Кодировга шогирд бўлиб юриш,
хизматини қилиш, устозга бағишлаб ҳаётлигида «Таваккал Кодиров »номли
рисола ёзиш насиб этди. Устоз қўшиқ куйлаганда, ҳар-бир ижро этган
қўшиғи гўё ўзи учун яратгандай туюларди. Биз бир қўшиқни ҳар куни уч-
тўрт марта эшитсак ҳам, доим ўзининг янги бир қирраси билан намоён
бўлаверар эди.
Ҳофиз ижодида икки воҳа йўли, Фарғона ва Хоразм қўшиқчилик
мактабининг уйғунлашган ижроларини кузатамиз. Бунинг сабаби, устозлари
Жўрахон Султонов ва Комилжон Отаниёзовларнинг ижодларидан самарали
фойдаланганлигидандир. Иккала буюк ҳофиз севимли шогирдига «Феруз»
ҳамда «Қўқон ушшоқи» ни айтдириб, завқланиб шинавандалик билан
эшитишиб ўтирганларининг гувоҳи бўлганман.
Таваккал Кодиров узоқ йиллар Фарғона вилояти ўзбек мусиқали драма
театрида меҳнат қилди. 1978 йилда вилоят филармониясини ташкил этиб,
бир неча йил раҳбар бўлиб ишлади. Ҳофиз ижодини ёритувчи қатор
телефилpмлар, видеофилpмлар, грампластинка ёзувлари, республика
радиосида элликдан ортиқ қўшиқлари мавжуд бўлиб, унинг ижоди баракали,
сермаҳсул бўлганлигидан далолат беради. Устозга 1964 йилда «Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган артист», 1989 йилда эса «Ўзбекистон халқ артисти» деган
юксак унвонларнинг берилиши, Фарғона давлат университетининг
профессори деб тан олиниши ўзбек санъати олдидаги ҳизматларининг
далолатидир. Устоз етмиш йил умр кўриб, умрларининг сўнгги кунларида
ҳам ажойиб бир покизалик, руҳан тетиклик билан 1996 йил 12 апрел куни
вафот этди. Фарғона шаҳар Сирпўш ота қабристонига дафн қилинган.
60
Ҳа, инсон умрининг сарҳадлари бепоён, айниқса қўшиқ оламининг
бепоён кенгликларида санъаткор қалбининг торлари жаранглаб акс-садо
бериб турувчи ҳилқатдир. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф (оллоҳ
раҳмат қилсин) устозга атаб ёзган шеҳридаги қуйидаги мисралар
фикримизнинг далилидир:
Мен кетарман қолмагай тилла тахту кўшкларим
Менга бу дунёда чин келтирди бахт қўшиқларим
Ўзбегим уйида янграр ҳамма вақт хонишларим
Гул ўпиб, гул ёпиниб ҳар дилда мозорим қолур
Мен кетарман бир куни наволарим, зорим қолур.
Ушбу мисралар Таваккал Қодировнинг қабр тошига ёзилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |