51
Ражабийлар
сулоласининг
вакили
Исҳоқ
Рисқиевич
Ражабов
мусиқашуносликда ўзига хос мактаб яратган ёрқин сиймодир. Улкан
олимнинг илмий амалий фаолияти асосан мақомларни илмий таҳлил қилиш
борасида бўлсада манбашунос, филолог, шарқшунос олим сифатида ҳам
унинг ижодий-илмий йўналишларда умумийлик касб этади.
Бунинг сабаби
ўзи ўсган, яҳни машҳур Ражабийлар сулоласининг оилавий муҳити бўлса,
отаси моҳир танбурчи устоз Рисқи Ражабийнинг таъсирида танбур ва дутор
созларининг моҳир ижрочисига айланади ва миллий мусиқамиз
дурдоналарини илмий таҳлил қилишга умрини бахшида этади. Олимнинг
форс-тожик тилини мукаммал билиши, мумтоз шеҳриятнинг
билимдони
бўлганлиги, араб имлосида битилган тарихий манбааларга бой қўлёзмаларни
эркин ўқиб шарҳлай олиши унинг ижодий илмий фаолиятини кенг доирада
олиб боришини таҳминлади ва бу борада улкан ютуқларга эришди.
Устознинг мусиқа маданиятимизнинг дурдонаси мақомат санъати бобида
олиб
борган изланишлари, унинг бу борада мукаммал қомусий билимга эга
эканлиги мутахассислар томонидан тан олинди.
Унинг изланишларини ёрқин ифодасига айланган 196қ-йилда нашр
этилган «Мақомлар масаласига доир» номли монографик рисоласи диққатга
сазовордир. Бу ноёб рисолада ўрта асрларга келиб ўн икки мақом аниқ ижро
тизимига эга бўлганлиги, шу асосда шашмақом ўн икки мақом тизимининг
ривожланиши жараёнида
юзага келганлиги, ҳамда унинг парда-тузук, куй-
оҳанг, зарб-усул, авж-номуд ва бошқа шаклий тузилиш қонуниятлари айнан
ана шу яхлит тизимнинг таркибий қисмлари эканлиги узил-кесил равишда ўз
ечимига келган. Шунингдек, мақомот тизимининг
ажралмас шакллари
бўлган Хоразм мақомлари ва Фарғона-Тошкент мақом йўлларига оид
қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилиб, уларнинг шашмақом билан ўзаро
боғланиш муносабатлари хусусида ҳам малакали кўрсатмалар баён этилган.
И.Р.Ражабов мақомларнинг амалий ижро санъатини пухта билгани ҳолда бу
мураккаб санъатнинг тарихий ва назарий муаммоларини ўзида муштарак
этган, илмий консепция тузишга муваффақ бўлган. Бу консепция 60-70
52
йилларда шўро мафкурасининг маданиятнинг
синфийлиги ва Европа
ценийризим ғояларига асосланган ҳолда, мақомлар хусусидаги «ўтмиш
қолдиқлари», «реакцион феодал санъати», «моҳиятини йўқотган зерикарли
санъат» қабилидаги қарашларга қарши ўткир тиғ бўлган эди. Олимнинг
«Мақомлар» номли йирик тадқиқоти қўлёзмасида мусиқанинг келиб чиқиши
масаласида турли тахминларни баён этиб ўтаркан, шу фурсатда: «Шерозий ва
Жомий» товушларни Аллоҳнинг инояти деб қарайдилар ва
бу масалани
баҳзан илоҳиятга боғлаб тушинтирадилар - деб изоҳ беради.
Санъатшунослик фанлари доктири И.Р.Ражабовнинг илмий-ижодий
фаолияти ўзбек мусиқа фани ривожига жуда баракали таъсир кўрсатди,
айниқса мақомларни татқиқ этишда янги босқичда юксалди, мақомшунослик
ва мусиқий манбашунослик фанларига асос солинди. Бу фанлар ўрта ва олий
махсус илмгоҳларда талабаларга ўқитилмоқда. Бу борада устознинг
шогирдлари бўлмиш
Равшан Юнусов, Оқилхон Иброхимов сингари етук
олимлар унинг илмий меросини тадқиқ этишда муваффақиятли иш олиб
бормоқдалар. Шу билан бирга устоз И.Р. Ражабов эришган илмий натижалар
устозона касбий мусиқа намуналарини ўзбек ва хорижий олимлар томонидан
тадқиқ
этилишида, шунингдек 1992 йилдан буён республика миқёсида
мунтазам
ўтказиб
келинаётган
«Ражабийхонлик»
илмий
амалий
анжуманларида алохида нуфузга эга бўлмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: