17
ортимдан нур қилгин, устимдан нур қилгин, остимдан нур қилгин.
Аллоҳим, менга нур ато этгин».
Муслим ривояти.
3. Сакинат ва виқор билан юриш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Иқоматни эшитсангиз, намозга сакинат ва виқор билан юриб
келинглар».
Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Сакинат - оҳиста, хотиржам ҳаракъат қилиш, беҳуда нарсалардан
тийилиш.
Виқор - кўзни тийиш, овозни кўтармаслик, ҳар тарафга
алангламаслик.
4. Масжидга пиёда бориш.
Фақиҳлар масжидга боришда шошмсдан, қадамни яқин-яқин босиб
боришнинг суннат эканлигини айтганлар. Токи юриб борувчининг савоби
янада кўп бўлсин. Бунга қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Сизларни Аллоҳ у билан хатоларни ўчирадиган, даражотларни
кўтарадиган нарсага далолат қилмайинми?». (Саҳобалар):
«Бўлмасам-чи, айтинг, ё Росулуллоҳ», дедилар. Росулуллоҳ
айтилганларнинг орасида «масжид сари қадамни кўпайтириш» ни
санадилар».
Муслим ривояти.
5. Масжидга киришда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга
саловат айтиш.
6. Дуо ўқиш:
ِل خحَتخ فا َّمُهَّللا
.َكِتَخَْر ََاَوخ بَأ
«Аллоҳим! Менга раҳматинг эшикларини очгин».
Do'stlaringiz bilan baham: