«Кимки бирор мусибатга учраган кишини кўрганида «Сени
мубтало қилган нарсадан мени омон қилган ва мени кўп
яратганлиридан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, ўша бало
унга йўлиқмайди».
Термизий «ҳасан ҳадис», деган.
Юқорида санаб ўтганларимиз кундалик суннатлардан Аллоҳ
муяссар қилганича тўплаганимиздир. Аллоҳдан бизларга Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан яшашни ҳамда вафот
этишни насиб этишини сўраб қоламиз.
Сўнгги дуойимиз шундай, азизлар:
«Барча мақтов оламларнинг Робби Аллоҳга хосдир».
Муҳаррир Барно Саидраҳмон