13
2. Кийганда ҳар икки пойни кийиш.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Сизлардан бирортангиз пойабзал кийса, ўнгдан бошласин,
ечганда чапдан бошласин. Кийганда ҳар иккисини кийсин, ечганда
ҳар иккисини ечсин».
Муслим ривояти.
Мусулмон киши бир кеча-кундузда уйга, ҳаммомга,
масжидга ва
бошқа жойларга кириб-чиқиши натижасида бир неча бор оёқ кийимини
кийиб, ечишига тўғри келади. Агар у ҳар
сафар мазкур одобларга риоя
қилса ва қалбида суннатга амал қилишни ният қилса, бир кунда шу
амалнинг ўзидан ҳам бир неча суннатни иҳё қилган, натижада улуғ
ажрларни қўлга киритган бўлади.
Либос кийишдаги суннатлар
Инсонларнинг кундалик ҳаётида энг кўп учрайдиган ишларидан
бири ювиниш,
дам олиш, кўчага чиқиш баҳоналари билан кийим
алмаштиришидир. Бунда қуйидаги суннатларга риоя қилиш лозим:
1. Кийимни кийишда «Бисмиллаҳ» (Аллоҳнинг номи билан)
дейиш.
Имом Нававий:
««Бисмиллаҳ» ни айтиш ҳар бир хайрли ишда мустаҳабдир»,
деганлар.
2. Либосни кийишда ўнг тарафидан бошлаш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
«Агар кийинсангиз, ўнгдан бошланг».
Термизий, Абу Довуд, ибн Можалар ривояти.
3. Либосни кийганда қуйидаги дуони қилиш:
.ٍةَّوُ ق لاَو ِِنِّم ٍلخوَح ِخيَْغ خنِم ِهيِنَقَزَرَو اَذَه ِنّاَسَك يِذَّلا َِِّلِلّ ُدخمَخلحا
«Менга ушбу либосни (либос номи айтилади, масалан: шим, дўппи,
ва ҳоказо) менинг тарафимдан ҳеч қандай куч-қудратсиз кийдирган
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин».
Do'stlaringiz bilan baham: