14. Таҳорат амалларини ўнг тарафдан бошлаш.
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пойабзал кийишда,
таҳоратларида,... ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар».
Муттафақун алайҳ.
15. Бир марта ювиш фарз бўлган аъзолар - юз, оёқ ва қўлларни уч
мартадан ювиш.
16. Аъзоларни кетма-кет ювиш.
17. Таҳоратда ювиладиган аъзоларни суннатдаги тартибда
ювиш.
18. Аъзоларни сув билан ёки кейин қўл билан ишқалаш.
19. Қўл-оёқларнинг фарз қилинган миқдордан кўпроқ жойини
қўшиб ювиш.
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу таҳорат қилганларида
қўлларини юқори билакларигача, оёқларини болдирларигача
ювдилар ва:
«Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана
шундай таҳорат қилганларини кўрганман», дедилар».
Муслим ривояти.
20. Таҳоратни маромига етказиб қилиш.
Бу ҳар бир аъзонинг ювиш ва масҳдаги ҳаққини мукаммал адо этиш,
амалларни тўла бажариш билан бўлади.
9
Таҳоратга тааллуқли суннатлар
1.
Бадандан
тушаётган
таҳорат
сувини
устбошига
сачратмаслик.
2. Қиблага юзланган ҳолда таҳорат қилиш.
3. Иложи борича таҳорат учун ўзгаларнинг ёрдамидан
фойдаланмаслик.
4. Гапирмаслик.
5. Ҳар бир аъзони ювишда «бисмиллаҳ» ни айтиш.
6.
Қулоққа масҳ тортиш асносида ҳўл жимжилоқни
қулоқларнинг ичига суқиб қўйиш.
7. Остига сув бемалол етадиган кенг узукни ҳам айлантириб
Do'stlaringiz bilan baham: |