15
«Жойларингизни топдингиз», дейди. Таоми устида ҳам Аллоҳни
зикр қилмаса, шайтон:
«Жойингизни ҳам, таомингизни ҳам топдингиз», дейди».
Бухорий ривояти.
4. Кириш дуосини айтиш:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Киши уйига кирганда:
َّمُهَّللا
خلَّكَوَ ت انِِبَر الله ىلعو ،انخجَرَخ الله ِمخسابو انخَلََو الله ِمخساب ،ِجَرخخَلما َرخ يَخو َِلَخوَلما َرخ يَخ َكُلَأخسأ ِِنِّإ
.ان
«Аллоҳим! Мен сендан яхши кириш ва яхши чиқишни
сўрайман. Аллоҳнинг номи билан кирдик, Аллоҳнинг номи билан
чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккал қилдик», десин ва аҳлига салом
берсин».
Абу Довуд ривояти.
Бу дуо бандага киришидаю чиқишида Аллоҳга таваккал қилишни,
доимо Аллоҳга боғланиб туришни эслатади.
Салом беришга Аллоҳ таоло амр қилгандир:
«Қачонки уйларга кирсангиз, ўзларингизга Аллоҳнинг ҳузуридан
бўлган пок ва муборак салом йўлланг».
5. Оғизни мисвоклаш
.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирганларида
биринчи бўлиб мисвок тутар эдилар».
Муслим ривояти.
Уйдан чиқиш дуоси
1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимдан
тонгда чиқар эканлар, нигоҳларини осмонга қаратиб, қуйидаги
дуони қилар эдилар:
َّيَلَع َلَهخُيُ خوأ َلَهخجَأ خوأ ،مَلخظُأ خوأ مِلظأ خوأ ،َّلزُأ وأ ،َّلزأ خوَأ َّلَضُأ خوأ َّلضَأ نأ َكِب ُذوُعأ نّإ َمُهللا
."
«Аллоҳим! Мен Сендан адашишдан ва адаштиришдан,
тойилишдан ва тойдиришдан, зулм қилишдан ва зулмга қолишдан,
жоҳиллик қилишдан ва жоҳилликка йўлиқишдан паноҳ сўрайман».
Тобароний ривояти.
Do'stlaringiz bilan baham: