274
берилган асосий воситалардан келган тушумларни эса хайр-эҳсон бадаллари
сифатида расмийлаштирадилар.
7) Акциз солиғига тортиладиган товарларни акциз солиғига
тортилмайдиган товарлар сифатида ишлаб чиқариш ва сотиш.
Ўзбекистон Республикасида акциз солиғига тортиладиган товарлар
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Презилдентининг қарори
билан
белгиланади. Фақат пахта толаси, заргарлик буюмига акциз солиғи
ставкалари ҳамда акциз солиғини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги томонидан белгиланади. «Уздэуавто» АЖ автомобилларига
акциз солиғини Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан бирга
белгилайди.
Акциз солиғи тўлайдиган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган
барча хўжалик операциялари бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида акс этган
бўлиши керак. Солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг мазкур усулида солиқ
тўловчилар бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидаги маълумотларни
сохталаштирадилар.
Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинаётган
товарлар акциз
солиғига тортилмайди. Лекин, шу товарларни бевосита ишлаб чиқарувчилар
экспорт қилинаётганда улар солиққа тортилмайди. Мазкур усулни қўллашда
солиқ тўловчилар экспорт операциялари ҳақиқатда амалга оширилмаган
шароитда акциз солиғи бўйича берилган енгилликлардан ноқонуний тарзда
фойдаланадилар.
Шуниси характерлики, нафақат акциз солиғи, балки бошқа солиқ
турлари бўйича ҳам солиқ тўлашдан бўйин товлаш усулларининг ўзига хос
хусусиятлари
мавжуддир.
Жумладан,
корхоналарнинг
фойдасидан
олинадиган солиқни тўлашдан бўйин товлаш усулларига хос бўлган асосий
хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
- ишлаб чиқариш жараёнини техник жиҳатдан қайта қуроллантириш,
реконструкция қилиш, уй-жой қурилиши каби фойда ҳисобидан
молиялаштириладиган харажатлар юзасидан бериладиган солиқ имтиёзлари
суммасини ошириб кўрсатиш;
- корхонанинг балансида турган ижтимоий-маданий муассасаларни
сақлаш юзасидан бериладиган солиқ имтиёзлари суммасини ошириш;
- ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини
ногиронлар, 1991-
1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган
корхоналарга фойда солиғидан берилган имтиёз суммасидан ноқонуний
тарзда фойдаланиш;
- бошқа шу каби хусусиятлар.
Қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бўйин товлаш усулларидан
фойдаланишга хос бўлган асосий хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
275
- ўзаро
ҳисоблашишлар
бўйича
қўшилган
қиймат
солиғини
ҳисобламаслик;
- солиқ декларацияларида қўшилган қиймат солиғи суммаларини асоссиз
равишда ошириб кўрсатиш;
- бюджетдан қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи
суммаларини ноқонуний тарзда ошириб кўрсатиш;
- қўшилган
қиймат солиғи бўйича пул омонатлари,
жорий
ҳисобварақлар, тўловлар, ўтказмалар, чеклар ва бошқа қимматли қоғозлар
билан боғлиқ операциялар бўйича берилган солиқ имтиёзларидан ноқонуний
тарзда фойдаланиш;
- ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сотиш
ҳажмини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш;
- бошқа хусусиятлар.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан бўйин
товлаш усулларидан фойдаланишга хос бўлган асосий хусусиятлар нақд
пулда олинган даромадлар бўйича қуйидагилардан иборат:
- йирик миқдорда моддий ёрдамлар олиш фактини яшириш;
- қайтариб бермаслик шарти билан олинган ссудалар суммасини
кўрсатмаслик;
- жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда даромадларни тўлиқ
кўрсатмаслик;
- ўз вақтида декларацияни солиқ органларига тақдим
этмаслик;
- бошқа хусусиятлар.
Юқорида қайд этилган усуллардан сезиларли даражада фарқ қилувчи
усуллар гуруҳи ҳам мавжуд бўлиб, бу гуруҳдаги усуллар мижознинг пул
маблағлари хусусидаги маълумотларни сохталаштириши натижасида пайдо
бўлади. Мазкур гуруҳга мансуб бўлган усулларга қуйидагиларни киритиш
мумкин:
а) ҳисоб-китобларнинг маълум қисмини нақд пулларда амалга ошириш
ва нақд пулда олинган тушумларни айланма кассага кирим қилмаслик.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» ги
қонунининг 7-моддасининг 3-бандига мувофиқ, солиқ тўловчилар томонидан
қонунчиликда белгиланган муддатларда тўланмаган солиқлар солиқ
органлари томонидан солиқ тўловчининг ҳисоб-рақамидаги пул маблағлари
ҳисобидан инкасса топшириқномаси қўйиш йўли билан ундириб олинади.
Айрим корхоналар олаётган тушумларини солиқ органларининг инкасса
топшириқномалари асосида тўланишига йўл қўймаслик мақсадида нақд
пулда олинган тушумларни айланма кассага кирим қиладилар, лекин ҳисоб-
рақамига кирим қилмайдилар, кассага кирим қилинган нақд
пуллар
276
ҳисобдор шахсларга бериш, мол етказиб берувчилар билан ҳисоблашиш каби
мақсадларга харажат қилинади.
б) бюджетдан қарздорлик (боқиманда) мавжуд бўлган шароитда ҳисоб-
китобларни учинчи шахс орқали амалга ошириш.
Мазкур усулдан фойдаланишдан кўзланган мақсад солиқ тўловчининг
жорий ҳисоб-рақамидаги пул маблағлари ҳисобидан мажбурий тартибда
ундирилиши лозим бўлган солиқ тўловларидан бўйин товлаш ҳисобланади.
Бундай шароитда товарларни сотиш натижасида олинадиган тушум
суммасини солиқ органининг инкасса топшириқномасига асосан олиб
қўйилишига йўл қўймаслик мақсадида мол етказиб берувчи харидордан
тўлов суммасини учинчи шахснинг жорий ҳисоб-рақамига ўтказишни
талаб
қилади.
Мазкур усулдан фойдаланиш кўламини тавсифловчи кўрсатгичлардан
бири – боқимандалар суммаси мутлақ миқдорининг таҳлил қилинган давр
мобайнида сезиларли равишда ўсиши ҳисобланади.
Умуман олганда солиқ мажбуриятларидан бўйин товлаш усуллари
умумий белгиларига кўра аниқ гуруҳларга бўлинади. Бундан ташқари, ҳар
бир солиқ тури бўйича ушбу усуллардан фойдаланишга хос бўлган
хусусиятлар мавжуд бўлиб, улар, пировард натижада солиқ тўлашдан бўйин
товлаш усуллари моҳиятини очишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: