36
барча шаклларида келишувнинг характерли белгиси то
-
вар, акция ва валюта курсларига, нархнинг тебраниб тури
-
шига чайқов йўли билан таъсир қилишдир.
Биржада унинг
қатнашчилари айирбошлаш тўғрисида битим тузади, ле
-
кин товарни етказиб бериш ва унинг ҳақини тўлаш биржа
-
дан ташқарида юз беради. Бунда товар эгаси ва харидорлар
қатнашиши шарт эмас. Улар номидан ишни брокерлар (дал
-
лоллар) юритади. Биржанинг яна бир хусусияти шундаки,
бу ерда ҳали ишлаб чиқарилмаган, лекин тайёрланиши аниқ
бўлган, олдин сотиб олиниб, эгаси ихтиёрига келиб тушма
-
ган товарлар ҳам сотилади. Биржалар ихтисослашган ёки
универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган биржаларда
айрим турдаги ёки бир гуруҳ
товарлар, универсал биржа
-
ларда ҳар хил товарлар сотилади.
Товар биржаси – ў
з-ўзи
-
ни маблағ билан таъминлаш асосида: 1) савдо битимларини
тузиш учун воситачилик хизматини бажарувчи; 2) савдо жа
-
раёнларини тартибга солувчи, товарлар савдосини таш кил
қилувчи ва савдо мунозараларини ҳал қилувчи; 3)нарх ўзга
-
ришига таъсир қилувчи маълумотларни йиғиш,
уларни чоп
этиш, ишлаб чиқариш ва бошқа омилларни ўрганувчи таш
-
килот.
Товар биржаси
да товар ва уни етказиб бериш шартно
-
маси битим предмети ҳисобланади.
Меҳнат биржаси –
иш
-
чилар ва тад биркорлар ўртасида ишчи кучини сотиш ва со
-
тиб олиш битимларини тузишни амалга оширувчи воситачи
муас саса.
Меҳнат биржаси
– ишсизларни ҳамда бошқа ишга
ўтмоқчи бўл ган шахсларни ишга жойлаштиришда воситачи
-
лик қилади, ишчи кучига бўлган эҳтиёжни ва мавжуд ишчи
кучи имкониятларини ўрганади, бўш иш ўринлари ҳақида
маълумотлар бериб туради. Шунингдек, м
еҳнат биржаси
ишсизлар сонини ҳисобга олиб боради ва уларга ишсизли
-
ги учун нафақалар тўлайди.
Фонд биржаси –
қимматбаҳо
қоғозлар (акциялар, облигациялар) савдо-сотиғини доимий
амалга оширадиган ва бошқариладиган бозор. Қимматбаҳо
қоғозлар курси талаб ва таклифларга бевосита боғлиқдир. Бу
эса ўз навбатида қимматбақо қоғозлар учун олинадиган да
-
37
ромад (дивиденд ёки фоиз) миқдорининг ўзгаришига олиб
келади.
Хусусий биржалар-
ҳиссадор компаниялари шакли
-
да ташкил этилади, лекин ўз аъзоларига дивиденд тўламай
-
ди.
Фьючерли биржа –
савдо-сотиқни фьючерли
битимлар
асосида юритадиган товар биржаларининг замонавий шак-
ли.
Фьючерли биржа
да савдо
битимлари сохта характерга
эга бўлади (фақатгина битимнинг бир-икки фоизи товар ет
-
казиб бериш билан тугалланади, қолган қисми эса баҳолар
ўртасидаги фарқни тўлаш би лан банд бўлади); асосан бо
-
зор билан ҳақиқий товар лар бўйича хежирлаш орқали эгри
алоқада бўлади (қ. Хежирлаш); баҳолардан ташқари битим
-
нинг барча шартларини тўлиқ бирхиллаштиради; битимлар
ўз моҳиятини йўқотади, чунки харидор ва сотувчи ўртасида
ҳисоб-китоб юритадиган палата туради.
Do'stlaringiz bilan baham: