Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Биржа курси – биржада муомалада бўладиган 
қимматбаҳо қоғозлар (акция, облигациялар)нинг сотув 
баҳоси. Акцияларнинг биржа курси дивидент миқдорига 
тўғридан-тўғри ва пул бозоридаги ссуда фонди даражасига эса 
тескари боғлиқ бўлади. Акцияларнинг номинал баҳоси унинг 
курсига таъсир қилмайди, чунки акциялар уни чиқарган кор
-
хона томонидан сотиб олинади. Акциялардан фарқли ўлароқ, 
облигацияларнинг номинал баҳоси унинг курсига таъсир 
қилади, бинобарин, облигацияларни сотиб олиш муддати 
қанчалик яқин бўлса, унинг таъсири шунча кўп бўлади. Акци
-
яларнинг биржа курси облигациялар курсига қараганда конъ
-
юнктура жиҳатдан кўпроқ ўзгариб туради.
Биржа чайқовчилиги – битимни тузиш ва уни бажариш 
пайтидаги курслар орасидаги фарқдан чайқовчилик фойдаси 
олиш мақсадида биржада қимматли қоғозлар билан битим
-
ларни амалга ошириш. Биржа чайқовчилигининг асосий усу
-
ли қимматли қоғозларни муддатга сотиб олиш ва сотишдан 
иборат, бунда битим қимматли қоғозларни котрагентга 
амалда бериш билан эмас, балки фақат нархлардаги фарқни 
тўлаш билан тугалланади.
Бирламчи ҳужжатлар – бухгалтерия ҳужжатлари бў
-
либ, хўжалик жараёни содир бўлган вақтда тузилади ва 


38
уларнинг содир этилганлиги ҳақида бирламчи гувоҳнома 
ҳисобланади. Тўлдирилган бирламчи ҳужжатлар хўжалик 
жараёнларини ҳисобда акс эттиришнинг бошланишидир. 
Бирламчи ҳужжатларга кассанинг кирим ва чиқим ордерла
-
ри, юк хатлари, қабул қилиш ва топшириш далолатномалари, 
нарядлар, патталар ва бошқалар мисол бўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) –1945 йил 
25 апрелда Сан-Францискода ташкил этилган, унда 50 дав
-
лат вакиллари тўпланган. 25 июнда улар бир овоздан БМТ 
Хартиясининг биргаликда тайёрланган 111 моддасини 
тасдиқлашган. 1945 йил 24 октябрда Хавфсизлик Кенгаши
-
нинг беш доимий аъзоси томонидан ратификация қилинди. 
Бош ассамблеясининг биринчи резолюцияси 1946 йил 24 
январда қабул қилинган бўлиб, атом энергиясидан тинчлик 
мақсадларида фойдаланиш ва атом қуроли ҳамда бошқа ом
-
мавий қирғин қуролларидан фойдаланмасликка тегишли эди. 
1948 йил 10 декабрда БМТ инсон ҳуқуқларининг умумий
декларациясини қабул қилди. БМТ нинг бош мақсади – бу
-
тун дунёда тинчликни сақлаш, можароларнинг олдини олиш 
ва тартибга солишдан иборат. Ҳозирги пайтда 185 давлат 
унга аъзо. БМТ таркиби олтита бош органдан иборат. Бун
-
дан ташқари 18 та мухтор, ихтисослашган муассаса алоҳида 
битимлар орқали боғлангандир. Асосий бош орган Бош
Ассамблея (БА) бўлиб, у маслаҳат органи ҳисобланади. БМТ 
Хартияси доирасидаги барча масалалар унинг тасарруфи
-
дадир. Унга сиёсий, иқтисодий, ижтимоий масалаларни ҳал 
этиш ваколати берилган. БА ҳар бири бир овозга эга бўлган 
аъзо давлатлардан иборат. У аъзо давлат ҳукуматларига нис
-
батан мажбур этиш ҳуқуқига эга эмас, аммо унинг тавсияла
-
ри аҳлоқий эътибор нуқтаи назардан аҳамиятлидир. БА мар
-
казий маслаҳат органи сифатида бошқа органлардан маъру
-
залар қабул қилади, ташкилотга янги аъзолар қабул қилади 
ва Бош Котибни тайинлайди. БМТ нинг Хавфсизлик Кенга
-
ши (ХК) 15 аъзодан иборат, улардан Буюк Британия, Хитой, 
Россия Федерацияси, АҚШ ва Франция доимий, қолган 10 


39
аъзо БА томонидан икки йил муддатга сайланади. Қарорлар 
кўпчилик 9 овоз билан қабул қилинади, аммо доимий аъзо
-
лардан ҳар бири вето ҳуқуқига эга. Ўзбекистон ва БМТ ўзаро 
муносабатлари расман 1993 йилнинг январидан бошланган. 
Келишилган битимга кўра Ўзбекистонда БМТ ваколатхо
-
наси очилган ва БМТ нинг Доимий мувофиқлаштирувчиси 
фаолият юритмоқда. Мамлакатимизда БМТ тизимидаги 
қуйидаги агентликлар фаолият олиб бормоқда: БМТ Ри
-
вожланиш Дастури (БМТРД), БМТ Ахборот маркази (БМ
-
ТАМ), Наркотик ва жиноятчилик бўйича БМТ бошқармаси 
(БМТ НЖБ), Қочоқлар ишлари бўйича Олий Комиссар 
бошқармаси (ҚОКБ), БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ), 
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (БСТ), БМТ Аҳоли 
фонди (ЮНФПА), Таълим, фан ва маданият бўйича ташки
-
лот (ЮНЕСКО), Кўнгиллилар дастури (БМТКД). БМТ Ри
-
вожлантириш Дастури вакили бир вақтнинг ўзида Ўзбекис
-
тон Республикасидаги БМТ тизими Мувофиқлаштирувчи Ре
-
зиденти ҳисобланади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish